Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  13 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  145 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

АПЛнинг 7 мураббийи ва уларни машҳур қилган "севимли овунчоғи" News

АПЛнинг 7 мураббийи ва уларни машҳур қилган "севимли овунчоғи"

АПЛ мураббийлари ҳақида.

Ҳозирда мураббийлар ўз услуби ва тактикаси борасида жудда катта рақобатга киришишган. Тактик схемадан ташқари, жамоа муҳитини яхшилаш, шогирдларининг ғалаба қозониши учун кўрадиган чора-тадбирлари, ҳар доим мухлис-у мутахассисларнинг эътиборида бўлган. Бугунги мақолада АПЛ мураббийлари ва уларни машҳур қилган севимли нарсалари, машғулотлари ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилдик.

1. Юрген Клопп: Давид Вагнер билан тушган сурат 

Ўзингиз учун қадрли бўлган бирор бир киши ёки нарсангизни йўқотиб қўйганингизда кайфиятиз сезиларли равишда тушиб кетишини яхши биласиз. Юрген Клопп ўзининг қадрдон дўсти ва ҳамкасби Давид Вагнерни ҳар куни эслаши ҳақида ўзининг интервьюларининг бирида айтиб ўтган эди. Улар дастлаб футболчилик фаолиятида (1991 - 1995 йиллар) "Майнц 05" жамоасида бирга тўр тепишган. Кейинчалик мураббийлик фаолиятида (2011-2015) Дортмунднинг "Боруссия" жамоасини бошқаришган. Ўшанда Вагнер ёрдамчи мураббий сифатида Юрген Клопп билан ишлаган.

2. Маурицио Сарри: Сигареталар

Чекиш ёмонми? Сиз чекмаслигингиз керак. Аммо, Маурицио Сарри буни билса ҳам ушбу қоидага амал қилмайди. Унинг севимли машғулоти. Карикатурачилар ҳам Саррини сигареталарисиз чизишмайди.

3.  Маурицио Почеттино: Сер Алекснинг автобиография китоби

Почеттино Фергюсоннинг мураббийлик фаолиятига ҳавас қилади. Шунинг учун, собиқ мураббийнинг ёзган автобиография китобини қадрлайди. Аргентиналик мутахассиснинг фикрича, Сер Алекс унинг кумири ҳисобланади ва МЮнинг афсонавий мураббийи билимларини "суғуриб олишни" севади.

4. Унаи Эмери: Доска

Қийинчилик ёки ечилиши зарур бўлган муаммо юзага келганда, Унаи Эмери дарҳол режалаштиришни афзал кўради. Бу вазиятда у тўғри ёзув тахтасидан фойдаланади. Ёзиб олинган видео тасмалар орқали ким қаерда қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиришдан кўра, доскада маркер орқали ўз имзосини шогирдларига уқтириш испаниялик мураббий учун осонроқ кечади.

5. Жозе Моуринью: Ўтмиш

Ҳар бир киши ўтмишини бироз бўлса-да кумсаб, ёрқин ўтган даврларини эслаб яшайди. Қаҳрамонимизда эса бундай эмас. Сабаби, носталгияга берилиш жаноб "Special One" учун "одатий ҳол" ҳисобланади. Португалияликнинг мураббий сифатида эришган ("Порту", "Челси", "Интер" ва "Реал") ютуқларини акс эттирувчи ёстиғи бор. Ҳар куни уйқуга кетишдан аввал, ушбу даврларни эслаб туриши ва хотирлашини Моуриньюнинг ўзи ҳар учрашувдан сўнг, қиладиган қандайдир ноодатий хатти-ҳаракатлари орқали билдириб қўяди.

6. Клаудио Раньери: Пицца

Раньери - футболчилар билан ишлашда ўз сўзини айта олган мураббий. Унинг 2015 йилдаги "Лестер эртаги"ни кўпчилик яхши эсласа керак. Ўшанда италиялик ҳар бир "қуруқ ўйин"дан сўнг, (яъни жамоси гол ўтказиб юбормаса) шогирдларини пицца билан меҳмон қилишини айтган. Натижада, "тулкилар" 2015/2016 йилги мавсумда АПЛни айёрона ютиб кетишган эди. Клаудио Раньерининг бу ҳислатини эътибордан четда қолдирмаган "Фулхэм" раҳбарияти яқиндагина 67 ёшли мураббий билан шартнома имзолади. Боиси, клуб АПЛнинг ҳар бир турида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олмаяпти. Бу ўз навбатида жамоанинг қуйи ўринларга тушиб кетишига сабаб бўлмоқда.

7. Пеп Гвардиола:  Футбол

Футбол - мураббийнинг энг севимли овунчоғи ҳисобланади. Кимдир айтиши мумкин, у ҳақиқий истэъдод эгаси деб. Лекин шуни унутмаслик керакки, Пеп Гвардиола ушбу маҳоратига қарамайкўп вақтини жамоа услубини шакллантириш, шогирдлари янада креатив руҳда футбол ўйнашлари учун изланади. "Барселона"даги тики-така услуби ҳамда "Манчестер Сити"нинг барқарор ўйин кўрсатиши, албатта испаниялик менежернинг изланишлари маҳсулидир.

Нодир Абдурасулов тайёрлади

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика