Latest news

18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11

АПЛдагилар ишқибозларсиз ўтадиган ўйин вақтида мухлислар шовқинини ёқишмоқчи. Бу ишни ЧЛнинг сўнгги ўйинларида амалга оширишганди News

АПЛдагилар ишқибозларсиз ўтадиган ўйин вақтида мухлислар шовқинини ёқишмоқчи. Бу ишни ЧЛнинг сўнгги ўйинларида амалга оширишганди

Сиз қандай фикрдасиз?

Англияда коронавирус билан боғлиқ вазият яхши эмас: Буюк Британияда касалланиш ўзининг чўққисига чиққани йўқ, аммо клублар мавсум давом этишига тайёргарлик кўришмоқда (мухлисларсиз).


Масалан, "Брайтон" ва яна бир нечта клуб трибунада мухлисларнинг қўшиқлари ёзилган овозни ёқиб қўймоқчи. Бундан ташқари телетрансляцияда кўринадиган трибуналарни бирор материал билан ёпиб қўйиш ва пиротехник шоулар ҳақида бош қотиришмоқда. Бўш стадионда бу шартми?


"Клубдагилар стадионга безак бериш ҳақида ўйлашни бошлаб юборишган. Оддий кўк ўриндиқлар ўрнига бирор нарса уюштирармиз. Қандайдир товуш ёқиб қўйармиз, аммо уйда ўтирган мухлислар ва трансляциядагилар буни истаётганмикан?

Ишқибозларсиз футбол биз истаган ўйин эмас, аммо бу чемпионатларни давом эттиришнинг ягона йўли ва уни танлашга мажбурмиз.

Кўк ўриндиқлар ёпиб қўйилишини истайман. У ерга миллий соғлиқни сақлаш хизматига миннатдорчилик сўзлари ёзилган баннерни қўйишимиз мумкин, биз трибунани яхши мақсадда ишлатамиз" - дейди "Брайтон" ижро директори Пол Барбер.


"Месталья"да бундай ишни амалга ошириб бўлишган: "Валенсия" "Аталанта"га қарши бўш аренада ўйнаганида мухлисларнинг шовқини ёзилган аудио ёқиб қўйилган эди.


Яна бир воқеа Парижда бўлган: ПСЖ "Боруссия"га қарши жавоб ўйинидан олдин аренага нафақат овоз кучайтиргич олиб кирган, балки экран орқали мухлислар фан-зонасини кўрсатиб турганди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика