Latest news

18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  2 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  3 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  8 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  25 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9

АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед" 1:1. Погба пенальтидан гол ура олмади News

АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед" 1:1. Погба пенальтидан гол ура олмади

Англия чемпионати 2-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед" баҳси ўтказилди.

Мезбонлар МЮга муносиб қаршилик кўрсатишди ва 1 очкога эга бўлишди.

Wolverhampton Wanderers

Ruben Neves - 55'

Premier League . Round 2

20/08/2019, 00:00

1
:
1
Finished

Manchester United

Anthony Martial - 27'

Stadium: Molineux Stadium, 31314 spectators

Referee: Jonathan Moss

45'
90'
46'  Matt Doherty (Adama Traore)
51'  Ruben Neves
55'  Ruben Neves
55'  Joao Moutinho
67'  Ryan Bennett
86'  Diogo Jota (Pedro Neto)
90'  Raul Jimenez (Patrick Cutrone)
24'  Daniel James
27'  Anthony Martial
27'  Marcus Rashford
68'  Paul Pogba
81'  Jesse Lingard (Juan Mata)
84'  Aaron Wan-Bissaka
89'  Daniel James (Mason Greenwood)
89'  Marcus Rashford (Andreas Pereira)

Вулверхэмптон – Манчестер Юнайтед 1:1 

00:00 | «Молине Стэдиум»

Голлар: 27, Марсьял - 0:1, 55, Невеш - 1:1.

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Кастро, Боли, Беннетт, Доэрти, Рубен Невеш, Дендонкер, Моутинью, Коуди, Хименес (90+1, Кутроне), Диогу Жота (86, Педру Нету).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Магуайр, Уан-Биссака, Шоу, Джеймс (89, Гринвуд), Погба, Лингард (81, Мата), Мактомини, Марсьяль, Рэшфорд (89, Перрейра).

Огоҳлантиришлар: Жеймс (25), Невеш (51), Беннет (67).


                         АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. МЮ ҲАМ ОЧКО ЙЎҚОТДИ.

90+1. Ўзгариш. Хименес ўрнига Кутроне тушди.

90. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгариш. Жэймс ўрнига Гринвуд, Рэшфорд ўрнига Перрейра тушди.

86. Ўзгариш. Жота ўрнига Педру Нету тушди.

86. "Бўрилар" қарши ҳужумда МЮни жазолаши мумкин эди, аммо бу сафар гол бўлмади.

85. Жэймс жуда тезкор ва юқори техникасини кўз-кўз қилмоқда.

82. Давид Де Хеа жамоасини голдан қутқарди. Кастронинг боши билан берган кучсиз зарбаси испаниялик посбонга қийинчилик туғдиргани йўқ.

81. Ўзгариш. Лингард ўрнига Мата тушди.

80. Ва ниҳоят ўзгариш бўладиганга ўхшайди. Хуан Мата майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

77. Яна бир имконият. Бу сафар Маркуснинг зарбаси блокланди ва Жэймсга келиб тушди. Уэлсклик футболчи эса бурчак тўпи ишлади.

76. Рэшфорднинг зарбаси ўзига ўхшамади. Чап оёқда тепилган тўп жуда юқориладики, худди Регбида бўлганидек.

75. МЮ ҳужумга ўтмоқда... Ван-Биссака ва тўп йўқотилди.

73. Ҳозиргача бирорта ўзгариш амалга оширилмади.

68. ЙЎҚ! ҚОЙИЛМИСИЗ? Руи Патрисиу пенальтини қайтарди ва вазият қаҳрамонига айланди.

68. ПЕНАЛЬТИ! Погбани бу сафар Коуди тўхтатди ва пенальти. Пол Погба ўзи тепади.

67. Беннет Погбани қўполлик эвазига тўхтатди.

65. Бир қизиқ маълумот. АПЛда 2-тур якунланаётган бир пайтда фақатгина "Эвертон" клуби гол ўтказиб юбормаганини айтиш керак.

57. VAR тизими гол бўлган вазиятни муҳокама қилмоқда. ОФСАЙД бўлиши ҳам мумкин. ЙЎҚ, ГОЛ ИНОБАТГА ОЛИНДИ - 1:1 >>>> ВИДЕО

55. ГОЛ! ШЕДЕВР ГОЛ! Рубен Невешнинг зарбаси турнинг энг чиройли голларидан бири бўлиши аниқ.

54. МОУТИНЬО! УХХХХ. Ажойиб узатма. Лекин, Раул Хименеснинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

52. Ван-Биссака кутилмаганда яхши пас узатди, аммо Лингард буни кутмаганди. Натижада, ҳужум охирига етмай қолди.

51. Рубун Невеш ҳакам томонидан сийланди

49. Иккинчи тайм жуда тез бошланиб кетди. Нуну Эшпириту Санту танаффус вақтидан унумли фойдаланиб шогирдларига фақат ва фақат ҳужум қилишни уқтирган кўринади.

47. УХХХ. Магуайр бир амаллаб ҳужумни қайтарди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 


ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. Паслар бўйича ҳисоб: 155-344

41. МЮда яна бир стандарт вазият вужудга келди. Бурчакдан Рэшфорд тўпни узатиб берди. Ҳимоячилар ишончли ўйнаб, ҳужумни тўхтатишди. 

39. Меҳмонлар "Вулверхэмптон" клубини ўз жарима майдонига қамаб қўйишди. 

34. МЮ қарши ҳужумга ўтмоқда. Лингард тўп билан... Погба, Шоу, Мактоминай тўп "қизил иблислар" назоратида.

27. ГОЛ! Даҳшатли гол! Марсьял Рэшфорднинг совғасидан унумли фойдаланди>>>> ВИДЕО

25. Жэймс огоҳлантирилди симуляция ишлатгани учун

22. Погбага нисбатан қўпол ўйин. Дендонкер айбдор.

18. Рэшфорд икки бор алдамчи ҳаракатларни муваффақиятли бажарди ва тўпни ҳаволатиб Марсьялга етказди. Антонионинг зарбаси эса омадсиз бўлди. Лукакунинг ўрни билиняпти.

18. Люк Шоу мезбонларнинг ҳужумини бартараф этишга улгурди. Аут

15. Бугунги ўйинда Марсьял, Лингард, Жеймс, Рэшфорд квартети "Бўрилар" ҳимоя чизиғини ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча натижа йўқ.

14. Тўп назорати 26-74 (%). МЮ фойдасига.

12. Майдон марказида Скотт Мактоминайга нисбатан қўполлик ишлатилди. Линделёфнинг жарима зарбаси ноаниқ кетди. 

11. "Юнайтед" тўп билан кўп муомала қилмоқда. Натижада, манкунианликларда хавфли вазиятга ўхшаган ҳолатлар бўлиб турибди.

9. Энди бурчак зарбасини МЮ киритиб беради. Шоу тўп ёнида. Хавф бартараф этилди.

8. Хименесдан ажойиб юриш... Бирин-кетин МЮ футболчиларни алдаб ўтган мексикалик ҳужумчи бурчак тўпи ишлаб олди.

6. Баҳсни Жонатан Мосс бошқаряпти. Тажрибали ҳакам.

4. Томонлар ҳозирча бир-бирларини ўрганиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.

1. УЧРАШУВНИ МЕЗБОНЛАР БОШЛАБ БЕРИШДИ!

Учрашувга оид қизиқарли маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.


"Бўрилар" "Қизил иблислар"га қарши, бугун ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган ўйин превьюси


Жамоалар стадионга чиқиб келишди.

Баҳс «Молине Стэдиум» майдонида ўтказилади




Ассалому алайкум ҳурматли сайтимиз кузатувчилари! АПЛ 2-турининг сўнгги учрашувини кузатишга таклиф этамиз. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика