Latest news

19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  0 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  1 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  12 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  9 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7

АПЛ. Ярмоленконинг голи "Вест Хэм"га "Челси" устидан ғалаба олиб келди News

АПЛ. Ярмоленконинг голи "Вест Хэм"га "Челси" устидан ғалаба олиб келди

Англия премьер-лигаси 32-туридан жой олган "Вест Хэм" - "Челси" учрашуви матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бордингиз.


Вест Хэм – Челси 3:2 

«Олимпия» стадиони

Голлар: 0:1 – 42, пенальти Виллиан, 1:1 – 45 Соучек, 2:1 – 51 Антонио, 2:2 – 72 Виллиан, 3:2 – 89 Ярмоленко.

Вест Хэм – Фабианьски, Диоп, Крессуэлл, Огбонна, Фредерикс, Соучек, Форнальс (Бальбуэна, 90), Антонио, Лансини (Уилшер, 68), Боуэн (Ярмоленко, 78), Райс.

Челси – Аррисабалага, Алонсо, Аспиликуэта, Рюдигер, Кристенсен, Ковачич (Маунт, 53), Канте, Пулишич, Баркли (Лофтус-Чик, 63), Виллиан, Абрахам (Жиру, 63).

Огоҳлантиришлар: Лансини (65), Райс (70), Виллиан (82).


Учрашув ўз якунига етди.  Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона учрашгунча!

90+2. Форнальс ўрнига Бальбуэна тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

89. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ! Ярмоленко қарши ҳужумни чиройли якунлади ва ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди.  

87. Алонсода яхши вазият бўлди, бироқ унинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

86. "Челси" ҳужум қилишда давом этяпти. 

85. Рубен Лофтус-Чик ўйиндан ташқари ҳаолатда қолиб кетди. 

84. Алонсонинг узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди. 

82. Виллиан Крессуэллга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

81. Антонио бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ тўп ўзига тегиб, майдонни тарк этди. 

79. Крессуэлл Аспиликуэтага нисбатан қўполлик ишлатди. 

Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 29% - 71%

78. Мезбонларда навбатдаги ўзгариш: Боуэн ўрнига Ярмоленко туширилди. 

77. Бурчак зарбасидан ҳаволатиб узатилган тўпни Фабианьски уриб юборди. 

76. Виллианнинг пасини Лофтус-Чик тушунмай қолди. 

74. Канте тўпни ичкарига узатди. Фабианьски ўз вақтида тўпни илиб олди.  

72. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Виллиан жарима зарбасини қойилмақом иэро этиб, ҳисобни тенглаштирди - 2:2! 

71. Райс Пулишични чалиб йиқитди. Лансинига сариқ кўрсатилди ва жарима зарбаси белгиланди. 

70. Давом этамиз. Ўйин тугашига 20 дақиқа қолди. 

68. Ўйин ҳозирча тўхтатилди. Футболчилар сув исиб олишларига рухсат берилди. 

68. Мезбонларда ўзгариш: Лансини ўрнига Уилшир ўйинга қўшилди. 

67. Алонсонинг узатмасидан кейин Лофтус-Чик шеригига тўпни тўғрилаб бермоқчи эди, аммо ўйланган режа "ўхшамади".

65.  Лансини Аспиликуэтани йиқитгани боис сариқ олди. 

65. Алонсонинг зарбаси "рикошет" орқали хавфли ҳолат содир этилишига сабаб бўлди. 

64. Виллиандан ичкари томон ажойиб узатма, бироқ Жиру етиб кела олмади. 

63. "Челси"га 2 та ўзгариш қилинди: Баркли ўрнига Лофтус-Чик, Абрахам ўрнига Жиру тушди. 

62. Канте Форнальсни ортидан йиқитди, жарима зарбаси. 

61. Антонио меҳмонлар ҳимоячиси Рюдигерга нисбатан қўполлик ишлатди. 

60. "Челси" футболчилари бир нечта комбинациаларни амалга ошираётганди, аммо охирида Абрахам пасни ўз жамоадошларига эмас рақибларга бериб юборди. 

59. "Челси" майдон марказида ўйинни бошқариб бормоқда. 

58. "Вест Хэм" қарши ҳужумга ўтди. Боуэн Лансинига пас берди, у кучли, аммо ноаниқ зарба берди.   

56. Абрахам офсайдда эканлиги маълум бўлди. 

55. Виллиан рақиб ҳажамини тўхтатиб қўйди. Бугун у жуда фаол ўйин кўрсатяпти. 

Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 31% - 69%

53. "Челси"да ўзгариш кузатилди: Ковачич  ўрнига Маунт туширилди. 

51. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ! Антонио "Вест Хэм"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 2:1! 

50. Фредерикснинг зарбаси ҳимоячилар томонидан "блок" қилинди. 

49. Пулишичнинг узатмасини Райс ўз вақтида бартараф қила олди.  

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус! 

45+3. ГГГГГГГГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ! Соучек бош билан "Челси дарвозасини ишғол этди!  1:1! 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Канте-Абрахам-Виллиан... бразилиялик тўпни ўзига бўйсундира олмади. 

ГГГГГГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ! Виллиан пенальтини муваффақиятли амалга оширди. 0:1! 

41. Пенальти! Пулишич совуққонлик билан рақибини алдаб ўтаётганида йиқитилди.

Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 26% - 74%

38. Алонсонинг узатмаси Пулишичнинг бош билкн йўллаган зарбаси билан тугади. Тўп анча ноаниқ кетди. 

38. Узоқ тўхталишдан кейин баҳс давом эттирилмоқда. 

34. Соучек "Челси" дарвозасига йўл топди. Аммо гол ВАР орқали текширилди ва инобатга олинмади, офсайд. Гол инобатга олинмади. 

32. Алонсо Боуэнни йиқитди. 

"Челси" футболчилари бугун янги либосларда ҳаракатланишмоқда. 

29. Фредерикс тўпни "аут"га чиқариб юборди. Алонсо тезкорлик билан тўпни Рюдигерга оширди.  

28. Алонсонинг қанотдан узатган паси самара келтирмади. 

27. Ҳакам хуштаги чалинди. Райс Барклига нисбатан қўполлик ишлатди. 

25. Антонио чап қанотдан ҳужум ташкил қилишга уринди. Аммо тўп Майклнинг оёғидан узоқлашиб, майдонни тарк этди. 

25. Ўйин давом этади. 

23. "Time-out". Ўйинчилар сув ичиб олишлари мумкин. 

22. Аспиликуэтанинг узатмасини Соучек қайтариб юборди. 

Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 25% - 75%

20. Пулишичнинг хавфли зарбаси! Бир оз ноаниқ кетди. 

19. Барклининг зарбаси! Дарвозабон Фабианьски тўпни қўлига қабул қилиб олди. 

17. Виллианнинг узатмаси яхши ўйланганди, бироқ ҳимоячилар тўпни тепиб юборишга эришдилар. 

15. Алонсо рақиб ҳужумини тўхтатди. 

14. Антонио рақиб жарима майдони ичига кириб бориб зарба йўллади, аммо ноаниқ. 

11. Виллианнинг ажойиб зарбаааси! Дарвозабон ўз ўрнида эканлигини билдириб қўйди. 

8. Аспиликуэта Виллианга пас берди. Бразилияликнинг узатмасини Огбонна қайтариб юборди, аут. 

7. Виллианнинг узатмасини Фабианьски ушлаб олди. 

5. Райс "Челси"нинг ҳужумини қайтаришга эришди. 

3. Ҳозирча ҳеч қандай вазият содир этилмади. 

1. Ўйин бошланди! 

Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун Англия чемпионати 32-турида Премьер-лигада қолиш умидида бўлган "Вест Хэм" ўз майдонида Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашаётган "Челси"ни қабул қилади. Тўқнашувни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика