Latest news

20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  1 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  10 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  0 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  8 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  37 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  18 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  2 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  4 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0

​АПЛ. Уик-энднинг 3 муҳим жиҳати News

​АПЛ. Уик-энднинг 3 муҳим жиҳати

"Ливерпуль" футболчиларидаги чарчаш аломатлари "шаҳарликлар"га қўл келиши мумкинлиги, Моур учун сўнгги синов ва Ҳарри Уинксда ажойиб имконият!

1) Ҳафта учрашуви

"Манчестер Сити"нинг "Энфилд"да бўладиган мезбонларга қарши ўйини жамоа учун энг муҳим ўйинлардан бири бўлади", - деб фикр билдирганди шаҳарликларнинг тажрибали ҳимоячиси Винсент Компани. Бельгиялик ҳимоячи ўйлаганидек клублар савия жиҳатидан бир-бирига мос бўлса, бу борада Гвардиола шогирдларига бирмунча енгил бўлишини айтиб ўтиш керак. Масалан, амалдаги АПЛ чемпиони сўнгги учта учрашувни "ўртамиёна" деб ҳисобланадиган: "Оксфорд", "Брайтон" ҳамда Бундеслига жамоаси "Хоффенхайм"га қарши ўтказди ва бир қатор ротацияларни амалга оширган ҳолда,  ушбу клубларни деярли қийинчиликсиз мағлуб этди. Юрген Клопп шогирдлари бу мавсум дахшатли стартни амалга оширди (7 ўйин, 6 ғалаба, 1 дуранг). Лекин, мазкур муваффақиятли стартдан сўнг, мерсисайдликлар қийинчиликларга дуч келганини охирги учта баҳс натижаларидан билиб олиш мумкин. Англия Кубогида "Челси"дан учралган мағлубият, чемпионатда "аристократлар" билан дуранг ҳамда ЕЧЛ иккинчи тури доирасида "Наполи"га қарши тўқнашувдаги аламли мағлубият буни кўрсатиб турибди. Салаҳ етакчилигидаги "Ливерпуль" ҳозирда ҳам рухан, ҳам жисмонан толиққан бир пайтда "Манчестер Сити"га қарши ўз майдонида кураш олиб боради. Статистикани четга суриб қўйган ҳолда, шуни айтиш керак, "Энфилд"да мухлисларнинг кўмаги "қизиллар"нинг ғалаба қозониши учун жуда ҳам муҳим.


2) Бенитез Моуриньонинг МЮдан кетишига "ёрдамлашиб юборадими"?

Ҳозирда Жозе Моуриньонинг ҳолатини "игнани устида ўтирган одам"га ўхшатиш қўпол бўлса-да, ўринлидек. Боиси, "Манчестер Юнайтед" бу мавсумда ёрқин ўйин кўрсата олмаяпти. Уй учрашувларидаги суст ва бетартиб ўйин, "Special One" шогирдлари билан ўзаро муносабатларнинг ёмонлашуви, клуб раҳбарларига "мураббий алмаштириш" пайти келганини кўрсатиб бермоқда. Бенитезнинг аутсайдерлар қаторида бораётган "Ньюкасл" жамоасини ва муаммолар гирдобидан боши чиқмаётган Моуриньонинг ушбу (балки клубдаги охирги ўйини) учрашувга ёндашувини кўриш жуда қизиқарли бўлади. Зеро, шу мавсумнинг ўзида бир қатор клублар "Олд Траффорд"дан беъмалол очко олиб кета олишди.


3) Харри Уинкс учун ажойиб имконият!

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси май ойида олган жароҳатидан сўнг клуб асосий таркибида қолиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. ЕЧЛ 2 турида "Барселона"га учралган мағлубият (2:4)дан керакли хулоса чиқариб олиши 22 ёшли футболчи учун муҳим. У ўтган мавсумда ажойиб паслари орқали "Реал"ни мағлуб этилишида асосий омил бўлганди. Премьер-лиганинг "Кардифф Сити"га қарши баҳсида Деле Алли, Кристиан Эриксен, Муса Дембеле каби футболчилар жароҳат сабабли майдонга туша олишмайди. Бу яқиндагина Англия МТЖдан чақирув олган Уинкс учун жуда муҳим палла ҳисобланади. Чунки, футболчилар жароҳати пайтида Почеттино жамоа ўйинини айнан Харри Уинкс атрофида қуриши мумкин.



Нодир Абдурасулов таржимаси

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика