Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  5 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  1 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

АПЛ. Трансферлар ойнаси расман ёпилди News

АПЛ. Трансферлар ойнаси расман ёпилди

Тошкент вақти билан 21:00да Англияда трансферлар ойнаси расман ёпилди.

Бунда ҳозирдан бошлаб АПЛ клублари футболчи сотиб ололмайди ва фақат бошқа чемпионат жамоаларига футболчи сотиб юбориши мумкин.

Трансферлар ойнаси ёпилишидан аввал қайноқ трансферларга оид хабарларни шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.


                      ЯНГИЛАШ >>>> LIVE TRANSFERS


19:25. Райан Сессеньон "Тоттенхэм" клуби билан келишувга эришди. "Шпорлар" "Фулхэм"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси учун 25 + 5 млн фунт тўлайди (Sky Sports)

19:30. "Уотфорд" Франциянинг "Ренн" клуби вингери Исмоил Саррнинг трансферини эълон қилди. (Sky Sports)

19:40. Чарли Остин "Вест Бромвич" билан 2 йиллик шартнома имзолади (Goal)


19:45. "Кристал Пэлас"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Вилфред Заҳа лондонликлар сафида қолади ва "Эвертон" билан шартнома имзоламайди (Sky Sports)

19:55. "Интер" Ромелу Лукаку трансферини тасдиқлади (Sky Sports).

20:10. "Арсенал" 20 ёшли ҳужумчиси Эдди Нкетияни "Лидс" клубига кейинги мавсумга қадар ижарага берди (Sky Sports).

20:15. "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Биркир Бьярнасон клуб билан келишган ҳолда шартномани бекор қилди. Исландиялик футболчи 2017 йил январь ойида "Базель" клубидан ўтганди. У "Астон Вилла" сафида 54 учрашув ўтказди ва 6 та гол урди (Sky Sports).

20:30. "Тоттенхэм" Роуз бўйича "Уотфорд" таклифини рад этди. Унга 14 млн фунт таклиф қилишди. Аммо, "шпорлар" чап қанот ҳимоячиси Дэнни Роузни қўйиб юборишни истамади (Independent).

20:50. Давид Луиз "Арсенал"га ўтишга улгурадими?

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика