Latest news

20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 20:05Суперлига. "Машъал" — "Андижон" 1:0 (матли трансляция)  25 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  13 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  4 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  10 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  6 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0 15:31"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:13"Рома" АПЛдаги футболчини 20 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижарага олди  2 14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  2 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  2

АПЛ тарихидаги 5 та энг омадсиз трансфер News

АПЛ тарихидаги 5 та энг омадсиз трансфер

Англия Премьер-Лигаси клублари томонидан амалга оширилган энг омадсиз 5 та трансфер билан танишинг.


5.Андрей Шевченко. "Милан"дан "Челси"га катта мақсадлар билан олиб келинган Андрей Шевченконинг лондонликлар сафида ишлари юришмаган. У "Милан" сафида 208 та ўйинда 127 та гол киритган. "Челси"даги фаолияти давомида эса 9 мартагина рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олган. Украиналик футболчи ўшанда 30,8 миллион фунт эвазига Туманли Альбионга кўчиб ўтганди. Шевченкони "Милан"даги фаолияти сабаблигина буюк футболчилар қаторига қўшишади, "Челси"даги ўйинлари учун эмас...




4.Марио Балотелли. Италиялик футболчи 16-ўйинга келибгина "қизиллар" сафидаги дастлабки голини киритишга муваффақ бўлган. 16 миллион фунт эвазига ҳарид қилинган футболчининг Англияга қайтиши муваффақиятли кечмади.




3.Фернандо Торрес. "Ливерпуль" юлдузи Лондонга кўчиб ўтганида ҳам ундан кўп нарса кутишганди. Бироқ, испаниялик тўп устаси ўзидан кутилган ўйинни "аристократлар" сафида намойиш эта олмади. 50 миллион фунт стерлинглик футболчи кейинчалик "Милан"га ижарага берилди. Сўнгра "Атлетико"га сотиб юборилди...




2.Энди Кэрролл. "Ньюкасл"дан 35 миллион фунт эвазига сотиб олинган "гигант" футболчи ҳам "қизиллар" сафида ўзига билдирилган ишончни оқлай олмаган.




1.Анхель Ди Мария. "Реал"дан 59,7 миллион фунт стерлингга сотиб олинган аргентиналик футболчи Луи ван Гал қўл остида ўз имкониятларини намоён эта олмади. Англиядаги муваффақиятсиз мавсумдан сўнг ПСЖ сафига бориб қўшилди.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика