АПЛ стартига 3 кун қолди. EPLMANAGER иштирокчилари сони 5000дан ортди
10 aug 2016 11:10
News
АПЛ стартига 3 кун қолди. EPLMANAGER иштирокчилари сони 5000дан ортди
Премьер-лига билан янги фентези лойиҳа EPLMANAGER ҳам ишга тушади. Ҳозиргача ушбу фентези турнирида 5000 дан ортиқ иштирокчи рўйхатдан ўтишга ва жамоа тузишга улгурди. Ушбу лойиҳа борасида кўпчиликда турли саволлар пайдо бўлди. Бугун EPLMANAGER борасида энг кўп бериладиган 9 та саволга жавоб берамиз.
1. Ушбу ўйинни телефон орқали ўйнаса бўладими, иловаси (приложение) борми?
- Ҳа, бу фентези ўйинини телефон орқали ўйнаса ҳам бўлади. Бунинг учун eplmanager.com сайтига ёки андроид ёки iOS смартфонлар учун ишлаб чиқарилган иловага (приложение) киришнинг ўзи етарли.
Андроид сматфонлар учун илова: EPLMANAGER_Android.
iOS платформаси (iPhone, iPad, iPod) учун илова: EPLMANAGER_iOS
2. Сардорни қандай танлаймиз?
- Жамоа тузиб, унга ном бериб, тасдиқлаганингиздан сўнг сардор танлашингиз мумкин. Жамоа тузишдан аввал ёки тузиш жараёнида буни бажариб бўлмайди. Эслатиб ўтамиз, фақат жамоа тасдиқлангандан сўнггина сардорни танлайсиз. Жамоа сардори тўплаган очколар иккига кўпайтирилади (x2).
3. Жамоани тасдиқлаш учун СМС келмаса нима қилиш керак?
- Смс ҳар доим ҳам тез келавермайди. Бироз сабр қилинг ёки телефонингизни ўчириб-ёқинг.
4. Жамоани сақлай олмаяпман.
- Мобил телефон орқали рўйхатдан ўтишга уринаётган кўплаб фойдаланувчилар жамоани сақлай олмаётгани ҳақида эътироз билдиришмоқда. Таркиб танлаб бўлганингиздан сўнг, жамоангизнинг номини киритинг ва мобил клавиатура устидаги тайёр (готово ёки ready) ёзувини устига босинг. Шунда ТАСДИҚЛАШ тугмаси ишлайди.
5. Рақамим ва сирли сўзни (пароль) киритяпман, аммо бундай фойдаланучи йўқ деяпти.
- Агар EPLMANAGERга кираётганингизда бундай фойдаланучи йўқ деса, ҳақиқатдан ҳам бу рақам рўйхатдан ўтмаган. Фентези ўйинни ўйнаш учун ЯНГИ ЖАМОА ТУЗИШ ёки PLAY NOWга босинг ва таркибни танланг.
6. Тангаларни қандай қилиб кўпайтириш мумкин?
- Тангалар кўпайтиришнинг икки усули бор. Биринчиси дўстларни ўйинга таклиф қилиш лозим. Ҳар бир рўйхатдан ўтган иштирокчи учун 50 танга берилади. Бунинг учун жамоа тузиб бўлганингиздан сўнг, МЕНИНГ ПРОФИЛ деб ёзилган жойга кирасиз ва БЕПУЛ ТАНГАЛАРга босасиз. "Таклиф учун дўстларингизга қуйидаги ҳаволани юборинг" сўзининг остидаги интернет манзилни (масалан: https://eplmanager.com/oz/I-U58) дўст ва танишларингизга юборасиз. Агар улар шу манзил орқали ўйинга кириб, рўйхатдан ўтса ҳисобингизга 50 танга қўшилади.
Тангаларни харид қилса ҳам бўлади. Бунинг учун тасдиқланган аккаунтингизга кириб, БАЛАНС деб ёзилган жойга ўтасиз ва Click тизими орқали тўловни амалга оширишингиз мумкин.
7. Супер сардор (супер капитан) нима?
- Агар супер сардор (супер капитан) имкониятини сотиб олсангиз, таркибингизда танлаган сардорингиз очкоси иккига эмас, учга кўпаяпди (x3, 12x3=36). Бу имконият орқали рақибларингиздан кўпроқ очко тўплаб, совринларни қўлга киритишингиз мумкин.
8. Ҳар бир турдан сўнг нечта ўзгартириш амалга оширишим мумкин?
- Жамоа тузгач трансфер бозорида уларни сотиш ва сотиб олиш мумкин. Биринчи тур дедлайнига қадар трансферлар сони чекланмаган. Кейинги турларда бепул трансферлар сони биттани ташкил қилади. Ишлатилмаган трансфер кейинги турга ўтмайди ва куйиб кетади.
Бепул трансферга қўшимча равишда тангалар орқали қўшимча трансферларга эга бўлиш мумкин.
Сиз трансферларни тасдиқлагач уларни бекор қила олмайсиз.
9. Қандай қилиб совринли лигаларга кириш мумкин?
- Жамоаингиз тузилгач автоматик тарзда Глобал лигага (унда барча фойдаланувчилар иштирок этишади) ва давлатингиз лигасига қўшилади (давлатингиз сиз киритадиган рақам коди орқали автоматик аниқланади).
Бундан ташқари сиз шахсий лига яратишингиз ва унга дўстларингизни таклиф қилишингиз мумкин. Сиз ушбу лига қачон бошланиб қачон тугашини ўзингиз ҳал қиласиз. Яъни сиз белгилаган кундан бошлаб барчанинг очколари нолдан ҳисоблана бошланади.
Сиз совринли ва ҳомийлик лигаларида ҳам иштирок эта оласиз. Бунинг учун ЛИГАЛАРга босиб уни танлашингиз керак. Ушбу лигалар яратилган пайтдан бошлаб очколар ҳисобланади шу боис барчада ҚИММАТБАҲО СОВҒАЛАР учун курашиш имконияти мутлақо тенг бўлади!
Сиз бир вақтда фақат битта совринли лиагада қатнаша оласиз. Лига тугамагунча ундан чиқиб кета олмайсиз ва бошқа лигага қўшила олмайсиз.
Совринли ва ҳомийлик лигаларида қатнашиш учун профилни тўлдириш лозим. Бу маълумотлар бошқа фойдаланувчиларга кўринмайди ва фақат совға ютиб олганда сизни топиш учун хизмат қилади. Совғалар юк ташиш хизмати ёки профилда ёзилган манзилга оддий почта орқали етказилади.
Ҳозироқ жамоа тузишга киришинг ва совринлар учун курашни бошланг. Премьер-лиганинг илк 4та турида энг кўп очко ишлаган 3 иштирокчини ажойиб совғалар кутиб турибди.
1. Samsung Galaxy S7 Edge
2. Huawei P9
3. Samsung Gear 2
Comments