Latest news

11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  0 11:42"Насаф"да нима гаплар?  4 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  2 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  9 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0

АПЛ. "Ливерпуль" очко йўқотди News

АПЛ. "Ливерпуль" очко йўқотди

Англия чемпионати 30-тури доирасидаги баҳс сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди. Қуйида учрашувда рўй берган эътиборга молик воқеалар ҳақида ўқишингиз мумкин.

Everton

Premier League . Round 30

22/06/2020, 00:00

0
:
0
Finished

Liverpool

Stadium: Goodison Park, 0 spectators

Referee: Mike Dean

45'
90'
40'  Michael Keane
60'  Anthony Gordon (Gylfi Sigurdsson)
61'  Lucas Digne
88'  Alex Iwobi (Bernard)
90'  Dominic Calvert-Lewin (Moise Kean)
20'  James Milner
43'  James Milner (Joseph Gomez)
46'  Takumi Minamino (Alex Oxlade-Chamberlain)
65'  Naby Keita (Georginio Wijnaldum)
65'  Roberto Firmino (Divock Origi)
73'  Joel Matip (Dejan Lovren)
85'  Divock Origi

Эвертон – Ливерпуль 0:0 

21 июнь, 23.00, «Гудисон Парк»

Эвертон – Пикфорд, Холгейт, Коулмэн, Кин, Динь, Ивоби (Бернард, 88), Дэвис, Гордон (Сигурдссон, 60), Андре Гомеш, Ришарлисон, Кэлверт-Льюин.

Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Александер-Арнолд, Матип (Ловрен, 73), Милнер (Гомес, 43), Хендерсон, Кейта (Вейналдум, 65), Мане, Фабиньо, Минамино (Окслейд-Чемберлен, 46), Фирмино (Ориги, 65).

Огоҳлантиришлар:

Милнер (20), Кин (40), Динь (61), Ориги (85).

Англия чемпионати мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.


Ўйин якунланди. Жамоалар биттадан очко бўлишиб олдилар - 0:0. 

90+2. Фабиньо жаримадан йўллаган зарбани Пикфорд бартараф қилди.

учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Зарбалар бўйича тенглик: 9 - 9.

87. Анчелотти жамоасида ўзгариш. Ивобининг ўрнига Бернард майдонга тушди.

85. Ҳужумда қўпол ўйнаган Дивок Оригига сариқ карточка кўрсатилди.

82. Ришарлисон Ловренга мастер-класс ўтиб беряпти.

80. Даҳшат! Алиссон Бэккер давозаси олдида саросима  юзага келди. Дастлаб, Ришарлисоннинг узатмасидан кейин Кэлверт-Льюин товони билан зарба берди. Алиссондан сэйв. Кейин Дэвис томонидан берилган зарба устунга тегиб қайтди. 

78. Ниҳоят, "Эвертон" форварди тўпни дарвозага киритди. Аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда экани маълум бўлди.

73. Деян Ловрен майдонга тушди, Матипнинг ўрнига.

71. Матип шифокорлар ёрдамига мухтож.

68. Футболчиларга тин олиб, томоқларини ҳўллаб олиш имконияти тақдим қилинди.

65. "Ливерпуль" таркибида яна ўзгариш. Вейналдум ва Ориги майдонга тушди. Наби Кейта ва Фирмино эса заҳира ўриндиғига йўл олди.

63. Трент тепган тўп жонли деворга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

62. "Ливерпуль"да қулай имконият юзага келди. Манега нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин жарима зарбаси белгиланди. Масофа яқин, тўп ёнида Арнолд ва Хендерсон.

61. Кэлверт-Льюиннинг тўп узатишидан кейин жарима майдончасига кириб борган Ришарлисон имкониятдан фойдалана олмади.

60. Сигурдсон Гордон ўрнига ўйинни давом эттиради.

58. Бурчакдан узатилган тўпга Ван Дейк зарба берди. Аммо бу Англия терма жамоаси киперига муаммо туғдирмади.

57. Карло Анчелотти Сигурдсонни ўйинга тушириш учун тайёрлаяпти. Қизиқ, исландиялик футболчи кимни алмаштираркан?

52. Мане ҳужумда ўйин қоидасини бузди. Ҳозирча хавфли вазиятлар рўй бермаяпти.

48. Жо Гомес кутилмаганда рақиб жарима майдончасига бостириб кирди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

Иккинчи бўлим аввалида Минамино майдонни тарк этди, унинг ўрнига Чемберлен ўйинни давом эттиради.

46. Иккинчи бўлимни мезбонлар бошлаб берди.

Биринчи бўлим ниҳояланди. Танаффус!

Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Ливерпуль"нинг кичик устунлиги остида ўтаётган таймнинг сўнггидақиқаси бошланди.

43. Ҳа, Милнер ўйинни давом эттиролмайди. Унинг ўрнига Жо Гомез майдонга туширилди. У энди чап қанот ҳимоясида ўйнайди.

42. Милнер майдонга ўтириб қолди. Унда жароҳат бор шекилли.

41.  Александер-Арнолд "Эвертон" жарима зарбасидан ишғол қилишга уриниб кўрди, Пикфорд ўз ўрнида.

40. Манега нисбатан қоидани бузган Майкль Кин сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

39. Ўйиннинг 39 дақиқаси ортда қолди. Аммо ҳамон дарвоза томон берилган кучли ва аниқ зарбаларга гувоҳ бўлмадик.

34. Мане ташлаб берган тўпни Фирмино жарима майдончасига кирар-кирмас дарвозага йўллади. Жуда ноаниқ.

33. Майдон марказида яна Ришарлисонга нисбатан қоида бузилди. Қоидабузар - Ван Дейк.

32. Стандартдан кўтарилган тўпни Ришарлисон боши билан дарвозага йўллади. Унинг зарбасига ҳам аниқлик етишмади.

30. "Ливерпуль"да яна бир стандарт. Тўп олдида Милнер ва Арнолд. Узатмани Трент амалга оширди. Матипнинг  зарбаси ноани кўриниш олди.

24. Жамоаларга томоқларни ҳўллаб олиш учун таннаффус берилди. Мураббийлар вазиятдан фойдаланиб шогирдларига керакли кўрсатмаларни етказиб беряпти.

22. Муҳаммад Салоҳ заҳира ўриндиғини тарк этиб, чигилёзди машғулотларини бошлаб юборди.

21. Ўйиннинг ушбу дақиқасига келиб, тўп назорати борасидаги кўрсаткич 38 - 62 бўлиб турибди. Албатта, "Ливерпуль" фойдасига.

20. Ришарлисонга нисбатан қўпол ўйин намойиш қилган Милнер сариқ карточка билан жазоланди.

19. Мане Фирмино билан девор услубида ўйнаб, жарима майдончаси ичига ёриб кирмоқчи эди. Ҳимоячилар вазиятни бартараф қилишди.

14. Клопп шогирдлари тўп назоратига урғу бера бошлади.

12. Ришарлисон Фабиньога нисбатан ўйин қоидасини бузди. Меҳмонларда стандарт вазият.

10. Гордон тўпни майдон марказида йўқотиб қўйгач "Ливер" ҳужумга ўтди. Япониялик Минаминонинг узоқдан берган зарбаси узоқларга қараб кетди.

7. Ушбу ўйинга қадар Юрген Клоп шогирдларини АПЛ чемпионлигидан 6 очко ажратиб турганди. "Эвертон" эса ҳозирча 12-поғонага жойлашган. Кузатамиз, натижа қандай бўларкан?

4. Ўйинда илк хавфли вазият юзага келди. Чап қанотдан олдинга ўтган Ришарлисон тўпни дарвоза яқинидаги шериклари узатмоқчи эди. Бироқ, тўпга зарба берадиган киши топилмади.

2. "Гудисон Парк"да ёмғир томчилаяпти. Илк дақиқаларда учрашувдаги ташаббусни қўлга олиш мақсадида жамоалар орасида жиддий кураш кетяпти.

1. Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Ливерпуль" футболчилари киритиб берди.

Жамоалар аллақачон майдондалар. Барча майдон марказида масофани сақлагани ҳолда сукут сақлаяпти.

Бироз аввал хабар қилганимиздек бугунги баҳсни мисрлик Муҳаммад Салоҳ ўтказиб юборадиган бўляпти.

- "Гудинсон Парк" ўйингоҳида ўтказиладиган баҳс бошланишига оз қолди. Карло Анчелотти ва Юрген Клопп тўқнашувидан қандай натижа кутяпсиз?

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика