Latest news

16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  0 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  1 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  16 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  4 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" пенальтидан тўп киритолмаган ўйинда "Астон Вилла" ғалаба қозонди News

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" пенальтидан тўп киритолмаган ўйинда "Астон Вилла" ғалаба қозонди

Англия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла" учрашуви якунланди.

"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла" 0:1

Гол: 0:1 – 88 Хоз.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Магуайр (Линделеф, 67), Шоу (Диогу Далот, 34), Погба, Фред, Бруну Фернандеш, Мактомини (Кавани, 82), Роналду, Гринвуд.

"Астон Вилла": Мартинес, Хоз, Мингз, Конса, Таргетт, Кэш, Макгинн, Дуглас Луис, Рэмзи (Арчер, 86), Ингз (Буэндиа, 78), Уоткинс.

Огоҳлантириш: Шоу (29), Макгинн (66), Фред (77), Кэш (90).


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Астон Вилла" Манчестердан 3 очко билан қайтмоқда.

93. Пенальтини Роналду эмас, Фернандеш амалга оширди, бироқ у "қовун туширди". Ярим ҳимоячи тўпни анча юқорига йўллади.

90+1. Пенальти! Бруну узатган тўпни гол уриб ўзига келолмаётган Хоз қўл билан ўйнаб юборди.

Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

Бурчакдан узатилган тўпни Хоз бош билан Де Хеа дарвозасига жойлаб қўйди. Уни қўриқлаётган Кавани эса ҳали майдонга тушганини ҳис қилмаяпти.

88. ГОООЛЛЛ! Ҳисоб очилди — 0:1.

83. ЎЗГАРИШ. Мактомини ўрнига Кавани майдонга туширилди.

83. Фернандеш жарима майдонига узатилган тўпга бош билан зарба йўллади. Зарба секин ижро этилди ва бу посбон учун қийинчилик туғдирмади.

81. "Астон Вилла" футболчиси сирғаниб кетиб, жароҳатланди. Унда яхши имконият бўлиши мумкин эди.

78. МЕҲМОНЛАРДА ЎЗГАРИШ. Буэндиа Ингз ўрнига майдонга тушди.

77. ОГОҲЛАНТИРИШ. Фред қўполлик ишлатгани учун жазоланди.

75. Погба ҳужумни ўзи бошлади, зарбаниям ўзи берди ва бошини чангаллаш ҳам ўзига насиб этди.

72. Гринвуд яна бир яхши ҳужумни кўкка совурди.

69. Даставвал меҳмонлар, кейин эса мезбонлар ҳужум уюштирди. Аммо иккиси ҳам ўзини кўрсатмоқчи бўлиб, уддалай олмади.

67. МЮда ЎЗГАРИШ. Магуайр енгил жароҳат олган кўриналди, унинг ўрнига Линделеф майдонга туширилди.

66. ОГОҲЛАНТИРИШ! Макгинн Фернандешга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ қоғоз билан "сийланди".

64. Манкунианлар жарима зарбасини ижро этди, тўп жарима майдонидаги Магуайрга узатилганди, у эса йиқилиб тушди, ҳакам ҳеч нарса бўлмаганини эълон қилди.

61. ЗАРБА! Погба жарима майдони ташқарисидан ўз услубида айланма зарбани ижро этди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

59. Хато қилиш навбати Де Хеага етиб келди. Оқибатда меҳмонлар бурчак зарбаси ишлаб олди.

56. "Манчестер"дан хавфли ҳужум бўлиши мумкин эди. Даллот Роналдунинг бўйини 3 метр деб чамалади, шекилли.

Мана бу қоракўзлар бугун голлар шоусини кўргани келишганди.

53. Магуайрга жароҳат навбати келдимикан. Биринчи бўлимда Шоу жароҳатланганди.

51. Тайм бошида "Вилла" фаол. "Манчестер" "автобус" услубига қайтмаса бўлгани эди.

50. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ. МЮ жарима майдонида рақиб футболчиси йиқитилди, бироқ офсайд қайд этилган экан.

47. Дастлабки ҳужумни меҳмонлар амлга оширди, "Юнайтед" ҳимоясилари хавфни бартараф этишди.

Роналду "Ювентус"да 71 та жарима зарбасидан атиги 1 гол урган.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ.


Биринчи бўлим статистикаси

Тўпни эгаллаб туриш — 60-40%

Зарбалар — 6:3

Қўполлик — 5:6

Бурчак зарбаси — 4:1


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.

46. Погба бош билан дарвозанингчап бурчагини нишонга олганди, бироз аниқлик етишмади.

УЧРАШУВГА 4 ДАҚИҚА ҚЎШИБ БЕРИЛДИ.

45. "Астон Вилла"нинг деворлари мустаҳкамлагини намойиш этди, Роналду ҳам жарима зарбасини нарига ўтказолмади.

45. Ўйин қоидаси бузилди. Қулай нуқта. Бу сафар Бруну Роналдуга тўпни берса керак.

44. Магуайр! Жарима майдонига узатилган тўпга Гарри бош билан зарба берди, дарвозабон ўз маҳоратини кўрсатиб қўйди.

43. Роналдуга нисбатан қоида бузилди. Бугун "Астон Вилла" ҳимоячилари Кришни қаттиқ қўриқлашмоқда.

41. Яна чап қанотдан ҳужум уюштирилди. Даллот Роналдуга тўпни оширганди, яна ҳимоячилар тўпни қайтарди.

38. "Астон Вилла" жарима зарбасини амалга оширди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди, Де Хеа тўпни "кузатиб қўйди".

34. ЎЗГАРИШ. Шоунинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди, унинг ўрнига Диогу Далот майдонга туширилди.

30. Гринвуд чап қанотдан олдинга бориб, тўпни марказдаги Роналду томон йўллади, бироқ ҳимоячилар ҳушёрлигини йўқотмади.

29. Огоҳлантириш. Шоу майдон марказида рақиб футболчисини тўхтатиб қолгани учун жазоланди.

26. Шоу жароҳат олган бўлиши мумкин, аммо майдонга қайтди.

25. Криштианунинг зарбаси ўхшамади, кейинчалик Фреднинг зарбасидан сўнг тўп "авиарейс" орқали баландга учиб кетди.

22. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Магуайрнинг қўпол хатосидан сўнг меҳмонлар тўпни Де Хеа дарвозасига жойлаб қўйиши мумкин эди, испаниялик посбондан сейв!

21. Брунудан Роналду томонга тўп оширилди, бироз ноаниқ. 

17. Мезбонлардан тезкор жавоб! Тезкор қарши ҳужум натижасида йўлланган зарбани дарвозабон ушлаб олди.

16. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан хужумга ўтган меҳмонлар жарима майдончасига кириб борди, Таргетт эса деярли бўш дарвозага тўпни кирита олмади.

15. Ўйин темпи бироз секинлашди, тўпни эгаллаб туриш бўйича 57-43

11. Роналду чамаси 20 метрлардан зарба берди, тўп узи истаган манзилга бормади.

6. Зарба ўхшамади, тўп жонли деворга тегиб қайтди.

4. Гринвудга нисбатан қўполлик ишлатилди. Роналдунинг нуқтаси бу.

2. ЗАРБА! Дастлабки дақиқалардан мезбонлар хавфли ҳужум уюштирди. Чап қанотдан узатилган тўпни марказда турган Бруну қаьул қилиб олди ҳамда зарба берди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

1. Учрашув бошланди!

Жамоалар майдонга тушиб келишди.

Иккала жамоа ҳам бугунги тўқнашувга тушкун кайфиятда ташриф буюрган, сабаби клублар Лига кубоги доирасида учрашувларда имкониятни бой берган, шу боис бой берилган турнирдаги аламларини бир-бирларидан олишга уриниб кўришса, ажабмас.

Ўзаро ўтказилган сўнгги ўйинда манкунианлар сафарда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. "Олд Трафорд"даги охирги баҳсда эса 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилган.

Мухлислар ажойиб атмосфера ҳосил қилишган.

Учрашувни Майк Дин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Жамоалар қарама-қаршилигидаги сўнгги 23 учрашувнинг 16 тасида "қизил иблислар" зафар қучган бўлса, атиги бир маротаба меҳмонларнинг қўли баланд келган, 6 ўйинда эса жамоалар муроса кўчасини танлаган.


Афсонавий жамоадан бугун

Мухлислари кутишади гол.

Буюк номин тикламоқ учун

Манчестерга келди халоскор.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари. Яқин 90 дақиқа ичида инглиз футболининг қизиқарли спекталини биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика