Latest news

19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  29 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  7 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  18 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  28 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  7

"Манчестер Сити" меҳмонда "Челси"ни қийинчилисиз мағлуб этиб, янги мавсумни ғалаба билан бошлади News

"Манчестер Сити" меҳмонда "Челси"ни қийинчилисиз мағлуб этиб, янги мавсумни ғалаба билан бошлади

АПЛнинг 1-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Челси" учрашуви якунланди.

Жамоаларнинг бугунги учрашув учун танлаган таркиблари билан танишинг.

Челси – Манчестер Сити 0:2

Гол: 0:1 – 18 Холанд, 0:2– 84 Ковачич 

Chelsea

Premier League . Round 1

18/08/2024, 21:30

2
:
0
Finished

Manchester City

Erling Haaland - 18', Mateo Kovacic - 84'

Stadium: Stamford Bridge, 39818 spectators

Referee: Anthony Taylor

45'
90'
58'  Christopher Nkunku (Pedro Neto)
67'  Romeo Lavia (Kiernan Dewsbury-Hall)
67'  Nicolas Jackson (Marc Guiu)
80'  Marc Cucurella (Renato Veiga)
89'  Moises Caicedo
18'  Erling Haaland
18'  Bernardo Silva
46'  Savinho (Phil Foden)
66'  Erling Haaland
84'  Mateo Kovacic

Челси – Санчес, Кукурелья (Вейга, 80), Колуилл, Фофана, Гюсто, Лавия (Дьюзбери-Холл, 67), Кайседо, Фернандес, Палмер, Нкунку (Нету, 58), Джексон (Гиу, 67).

Манчестер Сити – Эдерсон, Гвардиол, Рубен Диаш, Аканджи, Льюис, Ковачич, Савио (Фоден, 46), де Брюйне, Бернарду Силва, Доку, Холанд.

Огоҳлантириш: Холанд (66), Кайседо (89).


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

89. Огоҳлантириш: Мойсес Кайседо ҳакам томонидан огоҳлантирилди

84. ГОООЛ.  Ковачич тўпни эгаллаб олди ва 20 метрча тўп билан ҳаракат қилиб, зарба йўллади. Бу зарба олдида Санчес "ожиз" қолди

76. Ҳакам ВАРни эшитди ва "Ман Сити" дарвозасига пеналти белгилашга асос йўқ деб ҳисоблади

73. Рико Льюис ажойиб ҳаракат қилди ва тўпни Холандга узатмоқчи бўлди, бироқ ҳимёачи тўпни бурчакка чиқариб юборди

67. Жаксон ва Лавиа майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Кирнан Дьюсбери-Холл ва Марc Гуиу майдонга тушди

66. Огоҳлантириш: Холанд огоҳлантирилди

65. Рико Льюис гол урди, бироқ ҳакам ушбу вазиятдан аввал қўполлик ишлатилганини маълум қилди

61. Жексон ҳисобни тенглашитириши мумкин эди, бироқ Эдерсондан сейв

59. Мезбонларда яхши имконият бўлди. Ҳозиргина майдонга тушган Нету ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, бироқ Рико Льюис сўнгги сонияда тўпни бурчакка чиқариб юборди

58. Педру Нету майдонга тушди, у Нкункуни алиштирди

52. Холанднинг зарбасини Санчес қайтармоқда

46. Фоден майдонга тушди, у Савиони алиштирди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

44. Палмернинг зарбасини Эдерсон қайтарди, қайтган тўпни эса Жексон дарвозага жойлаб қўйди, бироқ ён ҳакам байроғини кўтарди

40. Бернарду Силванинг зарбасини яна дарвозабон қайтарди

39. Мезбонлар голдан сўнг анча яхши ҳаракат қилишмоқда. Бу сафар ҳам Энсонинг зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

37. Докудан супер зарба ва Роберт Санчесдан супер сейв

33. Энсони йиқитишди. Аргентиналик футболчи пеналти сўради, бироқ ҳакам жим

22. Кевин де Брюйненинг узоқдан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади

Йўқ, Силва "тоза" чиқди ва Холанднинг голи ҳисобга олинди

20. Ҳакамлар ВАРга мурожаат қилди. Голга ассист қилган Силва офсайдда қолган бўлиши мумкин

18. ГОООЛ. Ҳоланд ҳисобни очмоқда. Норвегиялик ҳужумчи мавсумдаги голлар сонини очиб олди

10. Фофананинг зарбаси анча ноаниқ чиқди

8. Бернарду Силванинг зарбаси ҳимоячига тегди ва энди "шаҳарликлар" бурчак зарбасига эга бўлди. Бироқ бурчак зарбаси омадсизлик билан якунланди

4. Докунинг узатмаси ноаниқ чиқди, бу узатмага Холанд етиб кела олмасди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика