Latest news

20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  0 19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  1 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  1 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  2 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  11 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  57 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  23 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2

АПЛ. "Манчестер Сити" ишончли ғалаба қозонди News

АПЛ. "Манчестер Сити" ишончли ғалаба қозонди

АПЛ 10-туридан жой олган "Манчестер Сити" - "Астон Вилла" учрашувига оид воқеа ва тафсилотларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Manchester City

Raheem Sterling - 46', David Silva - 65', Ilkay Gundogan - 70'

Premier League . Round 10

26/10/2019, 17:30

0
:
3
Finished

Aston Villa

Stadium: Etihad Stadium, 54506 spectators

Referee: Graham Scott

45'
90'
46'  Raheem Sterling
57'  Fernandinho
65'  David Silva
65'  Kevin De Bruyne
70'  Ilkay Gundogan
73'  Benjamin Mendy (Angelino)
76'  Kevin De Bruyne (Phil Foden)
76'  Raheem Sterling (Sergio Aguero)
81'  Ilkay Gundogan
87'  Fernandinho
36'  Jack Grealish
71'  Wesley (Keinan Davis)
84'  Jack Grealish (Anwar El-Ghazi)

Англия чемпионати

10-тур

Манчестер Сити – Астон Вилла 3:0 (0:0, 3:0)

26 октябрь, 16:30, «Этихад Стэдиум»

Голлар: Стерлинг 46, — 1:0, Де Брюйне 65, — 2:0, Гюндоган 70, — 3:0.

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Менди (Анхелиньо, 73), Жоау Канселу, Фернандиньо (88), Гюндоган, де Брюйне (Фоден, 76), Бернарду Силва, Сильва, Стерлинг (Агуэро, 76), Габриэл Жезус.

Астон Вилла – Хитон, Энгельс, Гильбер, Таргетт, Мингз, Дуглас Луис, Макгинн, Накамба, Грилиш (36), Трезеге, Уэсли.

 Огоҳлантиришлар: Грилиш (36), Фернандиньо (57).



                                             УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

90+3. Эдерсондан ажойиб сейв, Макгиннинг зарбаси эса дарвоза устунига тегди.

90+2. Жезуснинг дарвозабон устидан ташлаб қўйган тўпи дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди.

90+1. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Фернандиньо иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдондан четлатилди.

76. Ўзгаришлар  амалга оширилди. Де Брюйне ўрнига Фоден, Стерлинг ўрнига Агуэро туширилди.

73. Анхелиньо Мендини алмаштирди. 

70. ГОЛ! Илкай Гюндоган жамоасининг ўйиндаги учинчи ўзининг мавсумдаги илк голини супер равишда киритди.

65. ГОЛ! 2:0. Де Брюйненинг узатмаси голга айланиб кетди. Стерлинг томон жарима майдончасига узатилган тўпни Рахим ўтказиб юборди ва дарвозабон чалғиб қолди.

57. Фернандиньо огоҳлантирилди.

55. Габриэл Жезус қулай вазиятдан фойдалана олмади. Хитон қаҳрамонлик кўрсатди. 

50. Кевин де Брюйненинг зарбаси аниқ, дарвозабон ишончли ҳаракат қилди. 

46. ГОЛ! Рахим Стерлинг учрашувда ҳисобни очди ва майдон эгаларининг устунлигини таъминлаб берувчи гол муаллифига айланди.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ


БИРИНЧИ ТАЙМ ЯКУНЛАНДИ. ҲИСОБ 0:0. ТАНАФФУС

45+1. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Оҳистагина зарбаааааааааа. Давид Силва рекорд ўрнатган ўйинида тўп киритиши мумкин эди. Стерлингнинг чап қанотдан юриши ва жарима майдочаси марказига ташлаб берилган узатма бироз ноаниқ зарба эвазига гол билан тугалланмади. "Сити" мухлислари ушбу вазиятда гол бўлишини жуда ҳам исташганди. 

41. Давид Силва "Манчестер Сити" тарихида рекорд ўрнатди 

37. Менди, Гюндоган уюштирган ҳужумни Стерлинг боши билан берган кучсиз ва ноаниқ зарбаси якунлади. 

36. Грилиш огоҳлантирилди. "Астон Вилла"нинг 21 ёшли сардори Стерлингни йиқитганда айбдор деб топилди. 

35. Трезегенинг дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг Стоунз йиқилган ҳолда тўпни қайтарди ва тўп унинг қўлини топди. Ҳакам Грэм Скотт пенальти белгиламагани йўқ.

29. "Астон Вилла" ҳимояда жуда зич ўйнамоқда, бу эса қанотдан узатилган тўпларни қайтаришда уларга қўл келмоқда. 

23. Жоау Макгиннинг айланма зарбасини Эдерсон қайтарди, қайтган тўпни Дуглас Луис дарвозага йўллади, "шаҳарликлар" бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Вазият қаҳрамони — Эдерсон! Бурчак зарбасидан меҳмонлар наф чиқара олишмади. 

20. Бернарду Силва чап қанотдан ҳужумга ўтди ва бир тўхтаб олгандан сўнг, Бенжамин Менди зарба бериши учун оҳиста пас берди. Францияликнинг зарбасига рақиб ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди.

17. Ортда қолган дақиқалар давомида "Сити"да 5 та, "Астон Вилла"да 0 та хавфли вазият уюштирди.

15. АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши ассистенти — (Кевин де Брюйне, 8 ўйин 8 та ассист)

11. Таркибдаги ўзгаришларга эътибор қаратадиган бўлсак, Фернандиньо мана учинчи ўйиндирки, Гвардиола уни марказий ҳимоя чизиғида ўйнатмоқда. Бунга сабаб деб Отаменди, Льяпорт каби марказий ҳимоячиларнинг жароҳат олганини айтиш мумкин.

9. Меҳмонлар жарима майдонида Жезус боши билан дарвозага зарба бериш учун сакради. Ҳимоячилар уни туртиб юборишди. Ҳакам ўйин қоидаси бузилмаган деб топишди.

3. Айни пайтда "Сити" мусобақа жадвалининг 3-ўрнида бормоқда. Кеча 9:0 ҳисобида "Саутгемптон" майдонида ғалаба қозонган "Лестер" клуби "шаҳарликлар"ни қувиб ўтди. >>МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ

1. Учрашув бошланди.



— АПЛ 10-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Астон Вилла" жамоалари ўртасидаги учрашувни кузатиб боришга таклиф қиламиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика