Latest news

20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  135 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

АПЛ. "Ливерпуль" "Кристал Пэлас" майдонида ғалаба қозонди News

АПЛ. "Ливерпуль" "Кристал Пэлас" майдонида ғалаба қозонди

Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" — "Ливерпуль" учрашуви якунланди.

"Кристал Пэлас" — "Ливерпуль" 1:3

Гол: 0:1 – 8 ван Дейк, 0:2 – 32 Окслейд-Чемберлен, 1:2 – 55 Эдуар, 1:3 – 89, пенальти Фабиньо.

Кристал Пэлас – Гуаита, Уорд, Андерсен, Гехи, Митчелл, Шлупп, Хьюз (Айю, 77), Галлахер, Олисе, Эдуар (Эзе, 68), Матета (Бентеке, 77).

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд (Гомес, 90), Матип, ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Фабиньо, Джонс, Окслейд-Чемберлен (Минамино, 60), Фирмино (Милнер, 90), Диогу Жота.

Огоҳлантиришлар: Галлахер (49), Хьюз (61), Фирмино (81), Шлупп (82), Уорд (90).


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Ливерпуль" қийин ўтган баҳсда "Кристал Пэлас"ни енгди ва "Манчестер Сити" билан орадаги фарқни қисқартирди.

90+3. Уорд рақибини туртиб юборгани учун огоҳлантирилди.

90+1. Трент ўрнига Жо Гомес майдонга тушди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Фирминьо ўрнига Милнер майдонга тушди.

89. Тўп олдида Матип ва гол!!! 1:3! Дарвозабон бир томонга, тўп бошқа томонга йўл олди.

85. Жота ниҳоят жарима майдонида йиқилиш билан кўриниш берди. Ҳакам эса ВАРга мурожаат қилди ҳамда пенальти белгилади.

83. Ухххх! Алиссон Олисенинг зарбасини бир амаллаб қайтарди ҳамда дарвоза устуни билан тўқнашишига сал қолди.

82. Шлупп мен ҳам бебаҳра қолмай дея, ҳакам томонидан сариқ қоғоз билан сийланди.

81. Фирминьо огоҳлантирилди.

80. Бентеке ўйиндан ташқари ҳолатда экани маълум бўлди.

78. Мезбонларда ўзгаришлар: Хьюз ўрнига Жордан Айю, Матета ўрнига Бентек ўйинга тушди.

75. Олисе оёғи осмондан бўлиб йиқилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

72. Фабиньонинг зарбасини Гуаита ётиб олиб ҳам ушлай оламан деди.

70. ЗАРБА! Шлупп дарвозанинг ён тарафини нишонга олди.

69. Майдон марказида икки рақиб ўртасида авария содир бўлди, ЙПХ (ҳакам) эса ҳаммаси жойида эканлигига ишора қилди.

67. Мезбонларда ўзгариш: Эдуар ўрнига Эберечи Эзе ўйинга қўшилди.

64. Матета тўпга ета олганида биринчи гол сценарийсини қайта гувоҳи бўлишимиз мумкин эди.

60. "Ливерпул"да ўзгариш: Минамино Чемберлен ўрнига майдонга тушди.

57. Яна бир зарба! Андерсеннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси голга айланишига сантиметрлар етмади.

55. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳисоб қисқарди! Қарши ҳужум натижасида мезбонларнинг икки ҳужумчиси қочиб кетди ҳамда осонлик билан Эдуар рақиб дарвозасини ишғол қилди. Айтгандиму "Кристал Пэлас" иккинчи бўлимда бутунлай бошқача кайфиятда қайтади деб.53. ЗАРБА! Хендерсоннинг айланиб олиб, чап оёқда йўллаган зарбасига бир оз аниқлик етишмади.

50. Трент жарима зарбасини ижро этди, ҳимоячилар тўпни қайтарди.

48. Алиссейв! Мезбонларда яна бир ажойиб имконият юзага келганди. Эдуарнинг товонида уч-тўрт метрлардан йўллаган зарбасини бразилиялик посбон эгаллаб олди.

46. Ухх! Олисе жарима майдонига кириб бориб, марказга тўпни узатди, бироқ шериклари тўпни дарвоза томон тўғрилаб қўя олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлимдаги воқеалар тўғрисида изоҳ қолдиришингиз мумкин.

Биринчи бўлим якунланди! "Кристал Пэлас" футболчилари танаффусда Патрик Виейранинг "ширинсўз"ларидан баҳраманд бўлиб, майдонга бошқача руҳда қайтишади деб ўйлаб қоламиз.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. Менимча, етарди.

42. ЗАРБААА... Эдуар дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди, уни алдаб ўтди ва зарба берди, аммо ҳикоя қувонч билан якунланмади.

39. Матипнинг қўпол хатосидан сўнг Мишель Олисе тўп кирита олмади. Бундай имкониятлар ҳа деганда бўлавермайди.

36. Ухх! Галлахер тўпни қабул қилиб олишда ҳаяжонланиб қолди, акс ҳолда жуда-жуда қулай имконият юзага келганди.

35. "Кристал Пэлас" рақибига гол уриши учун 21 киши бўлиб тўп тепиши керак ҳозирги ўйин билан.

34. Александер-Арнолд офсайдда қолиб кетди.

32. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Робертсоннинг чап қанотдан моҳирона узатмасидан сўнг Окслейд-Чемберлен кўкраги билан тўхтатиб олди ҳамда чап оёғи билан "пақ" этиб дарвозага жойлаб қўйди.

29. Мерсисайдликлар кунг-фу футбол ўйнашяптими нима, у қанотдан бу қанотга оширишади, мезбонлар эса оғизларини очиб ўтиришибди.

27. "Ливерпуль" ҳужумларнинг аксар қисмини чап қанотдан ташкиллаштирмоқда, яна шу қанотдаги ҳужумдан сўнг бурчак зарбаси ишлаб олинди.

25. ЗАРБААА! Ажойиб комбинациядан сўнг Фабиньонинг зарбаси кучайиб кетди.

21.Ухх! Жан-Филипп Матета гол уришига озгина қолди. Уорднинг ўнг қанотдан берган пасидан сўнг ҳужумчи зарба йўллади, Алиссон жамоаси жонига оро кирди. Боз устига, офсайд қайд этилди.

20. Трент ўнг қанотга узатилган тўпни ерга туширмасдан марказга оширганди, аммо ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.

17. Эҳ, Эдуар лапашанглик қилди, тайёр тўпни ма деб рақибига бериб қўйди.

14. Гуаита ўз вақтида тўпга чиқмаганди, "Ливерпуль" футболчилари бурчак байроқчаси олдида рақс тушишаётган бўлишарди.

13. Ван Дейк узатмани ўнг оёқда бажаравергани маъқуллигини охирги ҳужумда гувоҳи бўлдик.

12. Уйғон, Кристал! "Ливерпуль" футболчиси тепди, қайтаришди, яна тепди, қайтаришди, яна бир марта зарба берақолди ва сал қолди...

10. УХХ! Жонснинг узатмасига Окслейд-Чемберлен улгурмади, акс ҳолда мезбонлар шок ҳолатини бошидан ўтказишган бўларди.

8. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатмага Ван Дейк самолёт парвози ила келиб, бош билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

7. ЗАРБА! Жотанинг зарбаси беришга оёғи калталик қилди, ҳимоячилардан қайтган тўпга Хендерсон зарба берди, Гуаита ўз маҳоратини намойиш этди.

6. Меҳмонлар бурчак зарбаси ишлаб олди.

5. Робертсоннинг узатмаси пасми ёки зарбами, буни ўзиям билмай қолди.

3. Галлахерга ҳакам ўйин бошиданоқ қўполлик қилиш яхшиликка олиб келмаслигини эслатиб қўйди.

2. Мезбонлар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

1. Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди.

"Кристал"ми ёки асл маржонмидинг, 

Алиссонга гол урормай сарсонмидинг.

Қувончга тўл, Муҳаммад ва Садио йўқ,

Акс ҳолда "қизиллар"га қурбон эдинг.

"Селхерст Парк"да бугунги ўйинни Кевин Френд бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

"Ливерпуль" "Кристал Пэлас"га қарши ўйин ўтказишни яхши кўради. Жамоалар ўртасидаги сўнгги тўрт ўйинда мерсисайдликлар 16 гол уриб, ўз дарвозасидан бирорта тўп ўтказиб юбормаган.

"Ливерпуль" африкалик футболчиларини ўз қитъасига юборган бўлишига қарамай, бу жамоанинг натижаларига катта таъсир қилмаяпти. Мезбонларда эса бир қарасанг, ҳаммаси рисоладагидек туюлади, бир қарасанг натижа ағдар-тўнтар бўлиб ётибди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида қизиқарли футбол гувоҳига айланамиз деган умиддаман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика