Latest news

23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  13 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  11 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  8 22:50"Реал Вальядолид" — "Барселона". Ансу Фати асосий таркибда  7 22:46А Серия. "Наполи" меҳмонда ғалабага эришди, "Интер" "Верона" билан куч синашади  1 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  43 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  3 22:15"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди  95 21:59"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди  0 21:39Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!  183 21:22Улуғбек Бакаев: "Раҳбариятнинг қарори мен ва раҳбарият ўртасидаги шахсий масала"  6 21:07ҚПЛ. "Турон" ва "Еттисув" ўзаро дуранг ўйнади, майдонда тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  2

АПЛ. Алиссон қизил карточка олган баҳсда "Ливерпуль" қийин ғалабага эришди News

АПЛ. Алиссон қизил карточка олган баҳсда "Ливерпуль" қийин ғалабага эришди

"Ливерпуль" пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.

Ливерпуль – Брайтон 2:1

30 ноябрь, 20.00, «Энфилд» 

Голлар:

1:0 - Ван Дейк 18, 2:0 - ван Дейк 24, 2:1 - Льюис Данк.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Робертсон, ван Дейк, Ловрен, Хендерсон, Вейналдум, Окслейд-Чемберлен (Адриан, 78), Мане, Фирмино (Ориги, 76), Салах (Лаллана, 69).

Брайтон – Райан, Берн, Монтойя (Альсате, 69), Уэбстер, Данк, Стивенс, Биссума (Троссард, 69), Гросс, Проппер, Муй, Коннолли (Мопе, 76).

Четлатиш:

Алиссон (76).

Liverpool

Virgil van Dijk - 18', Virgil van Dijk - 24'

Premier League . Round 14

30/11/2019, 20:00

1
:
2
Finished

Brighton & Hove Albion

Lewis Dunk - 79'

Stadium: Anfield, 53319 spectators

Referee: Martin Atkinson

45'
90'
18'  Virgil van Dijk
18'  Trent Alexander-Arnold
24'  Virgil van Dijk
24'  Trent Alexander-Arnold
69'  Mohamed Salah (Adam Lallana)
76'  Roberto Firmino (Divock Origi)
76'  Alisson Becker
78'  Alex Oxlade-Chamberlain (Adrian)
69'  Martin Montoya (Steven Alzate)
69'  Yves Bissouma (Leandro Trossard)
76'  Aaron Connolly (Neal Maupay)
79'  Lewis Dunk

- Учрашув якунланди. "Ливерпуль"нинг барча мухлисларини навбатдаги 3 очко билан табриклаймиз.

90+1. "Брайтон" навбатдаги ҳужумига узоқ тайёргарлик кўрмоқда.

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Конолли бош билан зарба йўллади. Адриан дастлаб тўпни эгаллаб олди, кейин қўлидан чиқариб юборди. Унинг бахтига меҳмонлар ҳужумчиси йироқда эди.

87. Аарон Муй узоқ масофадан жудаям хавфли зарба йўллади. Бу сафар Адриан бир амаллади.

84. "Манчестер Сити" ортидан "Ливерпуль" ҳам очко йўқотадими? "Брайтон" бир киши кам бўлиб қолган мезбонларни қийнаб қўйяпти.

82. "Брайтон" босим ўтказмоқда.

79. Гооооооол! Адриан тўпга тегишга улгурмади, аммо гол ўтказиб юборди. Жарима зарбасини Данк қойилмақом қилиб бажарди.

78. Ўзгариш. Чемберлен ўрнига дарвозабон туширилди. Ўйинни Адриан давом эттиради.

76. Дарвозасии ташлаб чиққан Алиссон жарима майдончаси ташқарисида волейбол ўйнаб юборди. Унга қизил карточка кўрсатилди. 

69. Ўзгариш. Учрашувни Салоҳ ўрнига Лаллана давом эттиради. "Брайтон" футболчиси Биссума ўрнига Троссард майдонга тушди.

65. Алекс Окслейд-Чемберлен қулай имкониятдан фойдалана олмади. Робертсон узатган тўпни дарвозага зарб билан тепди. Аммо тўп йўлига Данк тўғоноқ бўлди.

62. Коноллидан хавфли зарба. У қанотдан етказилган тўпни егаллаб олиб, дарвозага тепди. Алиссон ўз ўрнида.

56. Ҳар икки футболчи ўринларидан кўтарилишди ва ўйинни давом эттиришади.

55. Голландиялик ярим ҳимоячи Дави Проппер Мане билан тўқнашиб кетди. "Брайтон" футболчисининг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди.

54. Танаффусдан кейин илк хавли вазиятни "Брайтон" футболчилари юзага келтиришди. Бурчакдан оширилган тўпни Данк бўш қолган дарвозага йўллай олмади.

51. Тўп назоратида тенглик қайд этилмоқда.

49. Ўйин асосан майдон марказидаги курашлар билан ёдда қолмоқда.  

46. Окслейд-Чемберлен учрашувнинг иккинчи бўлимини бошлаб берди.

Жамоалар стадионга чиқиб келишмоқда.

Биринчи бўлим якунланди.

Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Мане ўз қанотида фаоллик кўрсатиб ҳужумни Фирмино орқали нариги қанотга кўчирди. Салоҳ тўпни Чемберлен зарба бериши учун мослаб берди. Зарба қайтарилди.

41. "Брайтон" футболчилари навбатдаги бурчак тўпини ишлаб олишди.

39. Устунлик "Брайтон" томонига ўтиб кетди.

37. Энди эса Данк Алиссон билан юзма-юз вазиятда тўпни дарвозага йўллай олмади.

36. Хавли вазият. Проппернинг зарбасини Алиссон қийинчилик билан қайтарди - бурчак зарбаси.

35. Меҳмонлар тақдирга тан беришди гўё...

31. "Брайтон" футболчилари "Ливерпуль"нинг қоясимон ҳимоясини ёриб ўтишга ҳарчанд уринишмасин, бу вазифа имконсизлигича қолмоқда.

27. Мезбонларнинг ҳар иккала қаноти фаол ўйнамоқда.

24. Гооооол! Яна Ван Дейк, яна Александер-Арнолд. Биринчи голдаги эпизод такрорланди. Бу сафар бурчак тўпидан кейин гол юзага келди.

20.  Окслейд-Чемберлен ва Садьо Манедан кетма-кет зарбалар. Бирини ҳимоячилар, бирини австралиялик дарвозабон бартараф этди.

19. Гоооооооооол! Александер-Арнолд жаримадан етказиб берган тўпни ван Дейк боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

17. Чемберленга қарши қўполлик ишлатилди. "Ливерпуль" жарима зарбасига эга бўлди.

16. Ниҳоят, ўйиндаги биринчи кескин вазият: Фирмино томонидан берилган зарбани меҳмонлар дарвозабони қайтариб юборди.

12. Салоҳ жарима майдончасига бостириб кирди, аммо тўпни жамоадошларига етказиб бера олмади.

10. "Брайтон" ҳужуми давомида тўпни эгаллаб олиб, олдинга юриш қилаётган Мане майдон марказида қўполлик билан тўхтатилди.

5. Мазкур ўйиндан олдин мусобақа жадвалида "Ливерпуль"ни таъқиб қилиб келаётган "Манчестер Сити" клуби яна очко йўқотди. Юрген Клопп шогирдлари "Брайтон"ни мағлуб этиш орқали пешқадамликни мустаҳкамлаш имкониятига эгалар.

3. Учрашув аввалида жамоалар ўйинда ташаббусни қўлга олиш учун фаол кураш олиб бормоқдалар.

- Учрашув бошланди. Ўйинни "Брайтон" клуби футболчилари бошлаб беришди.

Учрашув бир дақиқалик сукут билан бошланмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари! АПЛ 14-туридан ўрин олган "Ливерпуль"-"Брайтон" учрашувини сиз билан биргаликда кузатиб боришга қарор қилдик. Учрашув мобайнида пайдо бўладиган фикр ва мулоҳазаларингизни биз билан ўртоқлашинг.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика