АПЛ ҳакамлар корпуси собиқ раҳбари: "Моуриньо лига обрўсини тўкяпти"
27 oct 2015 14:16
News
АПЛ ҳакамлар корпуси собиқ раҳбари: "Моуриньо лига обрўсини тўкяпти"
Англия Премьер-лигаси ҳакамлар корпуси собиқ раҳбари Кит Хэккетт "Челси" устози Жозе Моуриньонинг "Вест Хэм"га қарши учрашувдаги (1:2) ўзини тутишига изоҳ берди.
"Афсуски Жозе Моуриньонинг ўзини тутиши туфайли Англия чемпионати жабр кўрмоқда. У лига обрўсини тўкяпти. Португалиялик ўзини бахтсиз, хафа бўлган сифатида кўрсатмоқчи, ҳакамларни эса айбдор қилиш ниятида.
Моуриньо иштирокида тартиб ишлари ўтказилиши керак. У ўйин пайтида техник зонани тарк этиб бир неча маротаба қоидани бузди. Рефери эса мураббийни кузатмасдан учрашувни бошқариши керак" - дейди Хэккетт.
Link :
Source : You Are The Ref
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments