АПЛ. "Ливерпуль" яна ғалаба қозона олмади
03 sep 2022 18:27
News
АПЛ. "Ливерпуль" яна ғалаба қозона олмади
Эвертон – Ливерпуль 0:0
"Гудисон Парк" ўйингоҳи
"Эвертон" – Пикфорд, Паттерсон, Тарковски, Коуди, Миколенко, Дэвис (Гуйе, 62), Онана, Грэй, Мопе, Ивоби, Гордон (Макнил, 82).
"Ливерпуль" – Алиссон, Александер-Арнолд (Милнер, 59), ван Дейк, Гомес, Цимикас (Робертсон, 59), Фабиньо, Эллиотт (Матип, 80), Карвалью (Фирмино, 46), Салах, Диас, Нуньес (Диогу Жота, 80).
Огоҳлантиришлар: Онана (38), ван Дейк (76), Фабиньо (90), Пикфорд (90).
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+7-дақиқа. Бўлди, "Эвертон" ҳимоячилари бу сафар ҳам рақибга якуний зарбани беришга имкон қолдиришмади ва бош ҳакам Энтони Тейлор финал ҳуштагини чалди. Муросасиз курашларга бой бўлган "Ливерпуль" дербисида ҳисоб очилмади.
90+5-дақиқа. Огоҳлантириш! Ўйинни чўзгани учун Пикфордга ҳам сариқ кўрсатилди.
90+5-дақиқа. Салахдан кетма-кет зарабалар ва штангага теккан тўп бу сафар ҳам тўрга бормади.
90+2-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам Фабиньога сариқ карточка кўрсатди.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
87-дақиқа. Фирмино қулай вазиятдан зарба берди, лекин Пикфорд бу сафар ҳам тўпни ўтказиб юборишни истамади.
85-дақиқа. Луис Диас ҳужумда фол ишлатди.
84-дақиқа. Уххх! Алиссондан ажойиб сейв. Ҳозир ўйинга қўшилган Макнейл зўр зарба берганди.
82-дақиқа. Ўзгариш! Френки Гордон ўрнига Макнейлни туширди.
82-дақиқа. Грей ўйитндан ташқари ҳолатда.
81-дақиқа. Салаҳнинг узатмасидан кейин ҳозиргина майдонга тушган Жота қоидани бузди.
80-дақиқа. Ўзгаришлар! Нуньес ва Эллиотт кетди, уларнинг ўрнига Жота ҳамда Жоэль Матип баҳсга қўшилди.
79-дақиқа. "Эвертон" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
76-дақиқа. Огоҳлантириш! Виржил ван Дейк Онанага нисбатан қўпол ўйнгани учун сариқ. Такрорий лавҳада кўриндики, ҳимоячи анча кескин ҳаракат қилган.
75-дақиқа. "Ливерпуль" ҳужумга ўтиш учун имкон изламоқда.
72-дақиқа. Нуньес ўзига нисбатан фол бўлганини ҳакамга уқтириш билан оввора.
Йўқ, гол бекор қилинди. Ҳисоб ўзгармади.
Бизга кўрсатилган такрорий лавҳада тўп Милнернинг бутсаси тишларига тегиб, Коадига бориб тушгандек...
Лекин, аммо, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат бўлиши мумкин. Такрорий лавҳани ва ҳакам қарорини кутамиз.
69-дақиқа. ГОООООООЛ! Эвертон" ҳисобни очди. Гол муаллифи Конор Коади.
68-дақиқа. Ўйин темпи чинакамига ошди. Ҳар икки жамоа майдон марказида унча узоқ ушланиб қолмасликка ҳаракат қилмоқда.
63-дақиқа. Бобби Фирминонинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Пикфорд ишончли ҳаракат қилди.
62-дақиқа. Ўзгариш! "Эвертон"да ҳам ўйцинчи алишмоқда. Том Дэвис ўрнига Идрисса Гуйе туширилди.
59-дақиқа. Ўзгаришлар! Цимикас ва Трент Александер-Арнольд ўрнига Эндрю Робертсон ва Жеймс Милнер ўйинга қўшилди.
57-дақиқа. Ҳозирча "Эвертон" ҳимоячилари яккакурашларда ишончли ўйин кўрсатишмоқда.
55-дақиқа. Бурчак зарбасидан наф чиқмади, ўз навбатида "Эвертон" қарши ҳужумга қочиб кетишига Клопп шогирдлари йўл қўйишмади.
Коади кучли тарзда жарима майдончасига йўлланган тўпни боши билан қайтариб юборди.
54-дақиқа. Дарвин Нуньес зарба берди, Пикфорд ўз ўрнида.
52-дақиқа. Меҳмонлар босимни кучайтиришмоқда. Жамоа бурчак зарбаси ишлаб олди.
49-дақиқа. "Ливерпуль"да ҳисобни очиш учун ажойиб имконият бўлганди, лекин тўп дарвоза тўрига бориб тушишни истамади.
47-дақиқа. Луис Диаснинг фаоллиги ва узатмасидан кейин Нуньес зарба берди, аммо тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Ўзгариш! Танаффусдан Фабио Карвалью қайтмади. Унинг ўрнини Фирмино эгаллади.
45+2-дақиқа. Қирқ еттинчи дақиқада ҳам ҳеч бир жамоа рақиби дарвозасига йўл топа олмагач, ҳакам футболчиларни танаффусга таклиф қилди.
45+1-дақиқа. Босим остида қолган Ван Дейк тўпни дуч келган томонга тепиб юборди. Тан олиш лозим, биринчи бўлимда ҳар ҳолда "Эвертон" рақибидан у қадар ёмон кўринмади.
45-дақиқа. Конор Коади қанотдан узатилган тўпни майдондан чиқариб юборди, бурчак зарбаси.
43-дақиқа. Бир ҳужум икки дақиқа давом этди ва тўп икки бор дарвоза устунларига тегишга улгурди. Нуньеснинг зарбаси голга айланишига Пикфорд йўл қўймаган бўлса, Луис Диас эса ўзи устунни пойлади.
41-дақиқа. Амаду Онананинг жахли чиқса ёмон бақириб қоларкан... Ҳозирги вазиятда ярим ҳимоячининг фикрига кўра тўп "Ливерпуль" футболчисига тегиб, майдондан чиқиб кетганди.
40-дақиқа. Стандарт вазиятда охирги зарбани Нуньес боши билан берди, лекин ноаниқ.
Умумий фоллар бўйича ҳисоб 7:4.
38-дақиқа. Огоҳлантириш! Ўйиндаги биринчи сариқ карточка Онанага насиб қилди.
35-дақиқа. Охирги дақиқаларда меҳмонлар "Эвертон"нинг прессингидан чиқиб кетишда муаммоларга дуч келишмоқда.
32-дақиқа. Эвертон"нинг узоқ давом этган ҳужумини Дэвис гол билан якунлашга яқин эди. Аммо унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.
26-дақиқа. Бу сафар Энтони Гордон тўп учун курашда Цимикасга нисбатан қўпол ўйнади деб топилди.
23-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин қайтарилган тўпни Гордонга дарвозага аниқ йўллади, лекин Алиссон ўз ўрнида. Голкипер ўйлаб ўтирмай жамоаси қарши ҳужумини бошлади ва энди Миколенко жамоасини хавфдан қутқарди.
22-дақиқа. Майда фоллар сони ортиб бормоқда. Бунинг оқибатида паузалар ҳам кўпайиб кетди ва ўйин темпига таъсир ўтказмай қолмаяпти.
17-дақиқа. "Эвертон" ашаддий рақибига қарши баҳсда бўш келмасликка уринмоқда, "Ливерпуль" эса хотиржам тўпни ўзида ушлаб туриб, шошилмасдан ҳужумларга ўтиб, класс бобида устунроқлигини кўз-кўз қилмоқчидек.
15-дақиқа. Трентнинг узоқ масофага йўлланган узатмасидан кейин Луис Диаснинг босими туфайли Пикфорд сал қолса қовун туширарди. Кипернинг бахтига колумбиялик вингер тўпга ета олмади.
13-дақиқа. Бош ҳакам Энтони Тейлорнинг "одобнома дарси" мезбон жамоа мухлисларига ёқмаяпти чоғи.
11-дақиқа. Виталий Миколенко Харви Эллиоттни футболкасидан тортиб, майдонга йиқилишида ёрдамлашиб юборди.
10-дақиқа. "Гудисон Парк"ка йиғилганлар оламдан кўз юмган ёш қизалоқ Оливия хотирасига бағишлаб қарсак чалишди.
8-дақиқа. Грейнинг Мопе томон йўллаган тўпи мўлжалга аниқ етиб бормади.
7-дақиқа. Фабиньо ёш иқтидор соҳиби Гордонга нисбатан фол ишлатди.
6-дақиқа. Мезбонларнинг биринчи уриниши ҳам омадсиз чиқди. Алиссон тўпни осонлик билан қўлга киритди.
5-дақиқа. Энди ўнг томонда худди шундай вазият гувоҳи бўлдик.
4-дақиқа. "Ливерпуль" чап қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўрди, ҳимоячилар осонлик билан тўпни қайтариб юборишди.
3-дақиқа. Учрашувдаги илк стандарт. Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширди, аммо иш хавфли вазиятгача етиб бормади.
Футболчилар илк сонияларданоқ бугун рақибни аяб ўтирмасликларини, майдонда ҳар қарич учун курашишларини кўрсатиб беришмоқда.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Стадион узра анъанавий қўшиқлар жарангламоқда. Атмосфера шунчаки ажойиб.
Ҳар икки жамоа асосий таркиб аъзолари майдонга чиқишга тайёр туришибди.
Эвертон – Ливерпуль
16.30, «Гудисон Парк»
Эвертон – Пикфорд, Паттерсон, Тарковски, Коуди, Миколенко, Дэвис, Онана, Грэй, Мопе, Ивоби, Гордон.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Гомес, Цимикас, Фабиньо, Эллиотт, Карвалью, Салоҳ, Диас, Нуньес.
Comments