Latest news

12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  3 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  15 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  5 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  24 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  18 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  27 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

АПЛ да энг яхши дебют қилган 6 футболчи News

АПЛ да энг яхши дебют қилган 6 футболчи

"Манчестер Юнайтед"нинг 18 ёшли ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг Англия чемпионатидаги дебюти қойилмақом тарзда бўлди.

У "Арсенал"га қарши кечган 27-тур учрашувида рақиб дарвозасига иккита тўп киритди ва битта голга ҳаммуаллифлик қилди. Бугун Премьер лигадаги дебют ўйинини Рэшфорд каби ажойиб тарзда ўтказган 6 нафар футболчини келтириб ўтамиз.

Англия чемпионати Премьер лига деб юритила бошлангандан кейинги муваффақиятли дебютларга тўхталамиз. Яъни, 1992/1993 йилги мавсумдан то ҳозирги кунга қадар бўлган давр.

15.09.1992. Алан Ширер ("Блэкберн Роверс")

Мухлислар Премьер лига тарихидаги биринчи супердебютни илк мавсумнинг дастлабки туридаёқ кўришга муваффақ бўлишди. Алан "Саутгемптон"дан "Блэкберн"га ўтиши билан асосий таркибдан жой олди. "Кристал Пэлас"га қарши кечган меҳмондаги ўйинда ҳужумчи дубл қайд этди, жамоалар эса триллер жанрига мос тарзда ўтган баҳсда муроса кўчасини танлашди - 3:3.
Мавсум якунида Ширернинг ҳисобидаги голлар 16 тани ташкил этди.

"Кристал Пэлас" - "Блэкберн Роверс" 3:3
Голлар
: Брайт 37, Саутгейт 63, Осборн 90 - Рипли 42, Ширер 66, Ширер 81


20.08.1994. Юрген Клинсманн ("Тоттенхэм Хотспур")

Клинсманн Англияга суперюлдуз мақомида ташриф буюрди. У бу мақомни "шпорлар" таркибидаги биринчи ўйинидаёқ оқлади. "Шеффилд Уэнсдей"га қарши кечган ақлбовар қилмас учрашувда ғалаба тўпини киритди.

Мавсум якунида немис футболчиси ўз ҳисобига 21 та тўп ёздириб қўйган эди.

"Шеффилд Уэнсдей" - "Тоттенхэм Хотспур" 3:4
Голлар
: Петреску 54, Колдервуд (авт.) 66, Хирст 83 -
Шерингем 19, Андертон 30, Бармби 71, Клинсманн 82


17.09.1996. Фабрицио Раванелли ("Мидлсбро")

1996 йил ёзги мавсум оралиғида италиялик етакчи кутилмаганда ЕЧЛ амалдаги соҳиби "Ювентус"ни камтаргина "Мидлсбро"га алмаштирди. Тахминан уч ой аввал Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси финалида гол урган Раванелли "Боро" учун биринчи ўйиндаёқ "Ливерпуль" дарвозасини 3 бор ишғол қилади.

Мавсум италиялик ҳужумчи учун омадли ўтди, лекин жамоа учун эмас. "Кумуш тулки"нинг 16 голига қарамай, "Боро" якуний жадвалда 19-поғонани банд этган ҳолда АПЛни тарк этди.

"Мидлсбро" - "Ливерпуль" 3:3
Голлар
: Раванелли (пен.) 26, 36, 81 - Бьёрнебю 4, Барнс 29, Фаулер 65


19.08.2001. Рууд ван Нистелрой ("Манчестер Юнайтед")

ПСВдан харид қилинган голландиялик тўпурарга тўланган 19 миллион фунт стерлинг ўша пайтда "Юнайтед" учун рекорд эди. Тўғри, бу рекорд 11 кундан кейин янгиланади, МЮ Хуан Себастьян Верон трансферига 29,1 миллион фунт сарфлайди. Рууд биринчи ўйинданоқ ўзи учун сарфланган пулларни оқлашни бошлаб юборади. Ван Нистелрой Премьер лигадаги фаолиятини "Фулхэм"га қарши кечган ўйиндаги дубли билан бошлайди.

Ўша мавсум Рууд рақиб дарвозабонларини 23 бор ранжитади ва тўпурар бўлган Тьерри Анридан бор йўғи битта голга қолиб кетади.

"Манчестер Юнайтед" - "Фулхэм" 3:2
Голлар
: Бекхэм 35, ван Нистелрой 51, 53 - Саа 4, 48


15.08.2011. Серхио Агуэро ("Манчестер Сити")

Юлдуз ҳужумчи "Сити"га Мадриднинг "Атлетико"сидан 2011 йилнинг ёзида кўчиб ўтади ва дарҳол ўзининг тўпурарлик қобилияти эвазига клуб мухлислари мехрини қозонади. Чемпионатнинг Кун иштирок этган биринчи ўйинида "Суонси" таслим этилади. Жамоа дебютанти иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга тушади ва тўққиз дақиқа ўтиб АПЛдаги илк голини уради. Уч дақиқадан кейин у Давид Сильвага голли пас беради, ўйиннинг сўнгги дақиқасида эса фамилиясини таблога иккинчи марта ёздириб қўяди.

Мавсум якунида Агуэронинг тўпурарлик "қоп"ида 23 та аниқ зарба бор эди, ўз навбатида бу голлар "шаҳарликлар"га 40 йилдан кўпроқ кутилган Англия чемпиони унвонини қўлга киритишда муносиб ҳисса қўшди.

"Манчестер Сити" - "Суонси Сити" 4:0
Голлар
: Жеко 57, Агуэро 68, 90, Давид Сильва, 70


06.05.2014. Жеймс Уилсон ("Манчестер Юнайтед")

18 ёшли ҳужумчи Премьер лига доирасида илк бор мавсум якунида "Халл Сити"га қарши майдонга тушди ва дубл қайд этди.

Уилсон бугунги рўйхатдаги ўз иқтидорини тўлақонли намойиш қила олмаган ягона футболчи, ҳозирча албатта. Бу ўйин 2013-2014 йилги мавсумда ягона бўлиб қолди. Кейинги йил Жеймс майдонга кўпроқ тушди, лекин ўз имкониятларидан фойдалана олмади. 2014-2015 йилги мавсумда умумий ҳисобда 348 дақиқани майдонда ўтказди ва бор йўғи бир марта номини таблога ёздириб қўйди.

"Манчестер Юнайтед" - "Халл Сити" 3:1
Голлар
: Уилсон 31, 61, ван Перси 86 - Фрайатт 63


Толибжон Қосимов тайёрлади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика