Latest news

23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  4 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  1 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  2 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  5

АПЛ. "Челси" ўз майдонида йирик ғалабага эришди, Зиешдан 2 та ассист News

АПЛ. "Челси" ўз майдонида йирик ғалабага эришди, Зиешдан 2 та ассист

Англия чемпионати 8-туридан ўрин олган учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Челси – Шеффилд Юнайтед 4:1 

«Стэмфорд Бриж»

Голлар: Абрахам 24', Чилуэлл 35', Тиаго Силва 77', Вернер 80' - Макголдрик 9'

Челси – Менди, Жеймс, Зума, Чилуэлл, Тиаго Силва, Ковачич (Жоржиньо, 71), Маунт, Канте, Зиеш, Вернер (Жиру, 87), Абрахам.

Шеффилд Юнайтед – Рэмсдейл, Лоу, Стивенс, Башем, Болдок, Ландстрем, Берге, Норвуд (Осборн, 63), Иган, Макголдрик, Брюстер (Макберни, 63).

Огоҳлантиришлар: Иган (37), Берге (75).


Баҳс якунланди. "Челси" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз!  Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+1. Зарба!  Маунтнинг зарбаси Рэмсдейл томонидан қийинчилик билан қайтарилди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

88. Меҳмонлар кетма-кет 2 та бурчак тўпига эга бўлди, аммо бу шунчаки статистикага ёзилди, холос ва жамоага наф келтирмади.  

87. "Челси"да алмаштириш: Вернер ўрнига Жиру ўйинни давом эттиради.  

84. Макголдрик чап қанотда ўйинда эканлигини эслатиб қўйди. Ирландиялик форвард Жеймс ва Силва билан курашда ҳеч бўлмаса "аут" ишлашга уринди, аммо "Челси" сардори бунга рози бўлмади.

82. Мейсон Маунт Бергега нисбатан қўполлик ишлатди.

80. ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ! Вернер!  4:1!  Тимо бирга-бир ҳолатдан унумли фойдаланди. 

77. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ! Тиаго Силва! 3:1!  Зиешнинг жаримадан узатган пасидан кейин Тиаго Силва бош билан рақиб дарвозасига тўп киритди.

75. Кантега нисбатан қоидани базган Берге огоҳлантирилди. 

73. Лондонликлар яна бир гол уришса, ўйинда барчаси ҳал бўлади, аммо шу билан бир қаторда меҳмонлар ҳали таслим бўлгилари йўқ.

71. "Челси"да ўзгариш: Ковачич ўрнига Жоржиньо тушди. 

70. Ҳакам ўйинни тўхтатди, Ковачич жароҳат олгани боис майдонда ётибди. Уни Жоржиньо алмаштириш кутилмоқда. 

69. Зиешнинг пасидан сўнг Маунт зарба берди, аммо тўп дарвозага қадар етиб бормади ва ҳимоячиларга тегди. 

66. Зарба! Ууух!  Ковачичнинг 18 метрдан йўллаган зарбаси ўткир бурчакка йўналтирилди, сал ноаниқ. 

64. Зарба!  Жеймснинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси кучли чиқди, бироқ рақиб посбони Рэмсдейл қайтара олди.   

63. "Шеффилд Ю"да 2 та ўзгариш: Норвуд ўрнига Осборн, Брюстер ўрнига Макберни туширилди.  

60. Стивенс қайтди, ҳаммаси жойида. 

59. Жароҳат олиб майдонда ётган Стивенсга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

58. "Челси" бурча тўпини амалга оширди, бирин-кетин зарба йўлланди, охирги зарбани Абрахам берди, бироқ зарба ҳимоячилар томонидан "блоклаб қўйилди". 

57. Зарба!  Зиешнинг айлантирма зарбаси йўлига Иган тўғаноқ бўлиб, тўп майдон ташқарисига йўл олишига сабабчи бўлди. 

54. Рис Жеймс Брюстердаги тўпни олиб қўйди, Лондон клуби майдон марказида тўп билан муомала қилиш бўйича "мастер класс" кўрсатиб беряпти.

53. Зума марказда Брюстерга нисбатан қоидани бузди, Норвуд жаримадан тепган тўп бўш трибуна томон учди. 

51. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 68% - 32%

49. "Кўклар" ўйинга киритган бурча тўпи самара келтирмади.

47. Ландстрем Макголдрик томон яхши пас берди. Ирландга эса бу вазиятда тезлик етишмади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 2:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

45. "Челси" футболчилари ўз жарима майдонлари тарафда тўп билан муомала қилишяпти, аммо Фрэнк Лэмпард бунга қарши ва шогирдларини фаол тарзда олдинга боришга чақирмоқда. 

43. Зарбааа!  Ландстремнинг чап оёқда йўллаган зарбасини дастлаб илиб оломаган Менди, иккинчи уринишда ушлаб олди. 

41. Ўйинда биринчи марта Лоу Рис Жеймсга тезлик бўйича ютқазмади. Натижада "Шеффилд Ю" ҳимоячиси "подкат" орқали Жеймсдаги тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

39. Ууухх! Чилуэллнинг қалтис кўриниш олган, яъни дарвозанинг ўткир бурчаги томон кетаётган тўпни Рэмсдейл уриб юборди. 

37. Қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Тимо Вернерни йиқитган Иган сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

35. ГОООООООООООООООЛЛ!  Чилуэлл!  2:1!   Зиешнинг ажойиб узатмасидан сўнг Чилуэлл тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

34. Жеймснинг ичкарига оширган узатмасини Рэмсдейл майдон ташқарисига чиқариб юборди, бурчак зарбаси. 

31. Ууухх! Вернернинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

28. Рис Жеймс Лоуни ортда қолдириб, Абрахамга тўпни оширишга киришди, аммо англиялик ҳужумчини Стивенс сўнгги сонияда қувиб ўтишга эришди.

26. Меҳмонлар жарима тўпига эга бўлишди, уни Норвуд ижро этди, ичкарига оширилган узатмадан кейин Иган Тиаго Силвага нисбатан қўполлик ишлатди.

24. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛ! Абрахам ҳиcобни тенглаштирди – 1:1!  Ковачичнинг қулай пасидан кейин Абрахам тахминан 12 метрдан дарвозани ишғол этди.   

22. Зарба!  Макс Лоунинг олис мафсоадан берган зарбасини Менди ушлаб олди. 

19. Зиеш бу гал Чилуэллнинг тезлигига ишониб яхгши узатма қайд этди, бироқ бу учун Чилуэлл бир неча 10 секунд олдин ҳаракатни бошлаши лозим эди. 

18. "Челси"нинг комбинацион ўйини Зиешнинг тушунарсиз узатмаси билан якун топди. 

16. Зарба!  Маунтнинг узатмага ўхшаш зарбаси Рэмсдейлга етиб келди, у ҳеч бир қийинчиликсиз тўпни илиб олди. 

13. Зарба!  Абрахам бир нечта муваффақиятли ҳаракатдан сўнг зарба берди, лекин анча кучсиз чиқди, тўп Рэмсдейлда. 

11. Оливер Норвуднинг ҳаволатиб узатган пасини Эдуар Менди ушлаб олди. 

9. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!  Макголдрик!  0:1!  Дастлаб Берге зарба йўллади, тўп йўл-йўлакай Макголдрикка тегди ва дарвозадан жой олди, бу вазиятда Макголдрикнинг ҳаракатини алоҳида эътироф этиш жоиз. 

7. Вернер Чилуэлл томон бош билан пас берди, бироқ Бен офсайдда эканлиги маълум қилинди.  

5. Хавфли вазият!  Ўйниндаги илк хавфли ҳолат. Чилуэллнинг чамаси 7 метрдан йўллаган зарбасини Рэмсдейл қайтариб, жамоасини қутқарди. 

4. Бир нечта паслардан кейин тўп Рис Жеймсга қадар етиб келди. "Челси" ҳимоячисининг зарбаси йўлига Лоу тўғаноқ бўлди, "аут".

2. Учрашувдаги дастлабки ҳужумни меҳмонлар амалга оширишди, тўп олдирилгач, Норвуд Тимо Вернерни йиқитишга мажбур бўлди.

2. Фрэнк Лэмпарднинг кайфияти аъло, унинг ҳамкасби Крис Уайлдерда эса аксинча, чунки унинг жамоаси "Бёрнли" билан дуранг ўйнагач, охирги ўринда боряпти.

1. Ўйин бошланди! 

- Махсус маросимлар ўтказилмоқда.

- Футболчилар яшил майдонга тушиб келишди. 

Стадион ўйинга шай ҳолатда 

Кийиниш хонасидан суратлар

- Баҳс Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун АПЛ 8-турида "Челси" – "Шеффилд Юнайтед" ўйини гувоҳига айланамиз. Ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан бирга кузатиб борамиз. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика