Latest news

00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  0 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  0 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  3 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  20 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  15 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  37 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  7

АПЛ. Унаи Эмери "Астон Вилла"даги дебют ўйинида "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятга учратди News

АПЛ. Унаи Эмери "Астон Вилла"даги дебют ўйинида "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятга учратди

"Астон Вилла" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги АПЛнинг 15-тур ўйини якунига етди.

Aston Villa

Leon Bailey - 7', Lucas Digne - 11', Jacob Ramsey - 49'

Premier League . Round 15

06/11/2022, 19:00

1
:
3
Finished

Manchester United

Jacob Ramsey - 45'

Stadium: Villa Park, 42058 spectators

Referee: Anthony Taylor

45'
90'
7'  Leon Bailey
7'  Jacob Ramsey
11'  Lucas Digne
42'  Leon Bailey
49'  Jacob Ramsey
49'  Ollie Watkins
61'  Tyrone Mings
70'  Leon Bailey (John McGinn)
78'  Ollie Watkins (Boubacar Kamara)
79'  Emiliano Buendia (Danny Ings)
79'  Lucas Digne (Ashley Young)
88'  Emiliano Martinez
90'  Leander Dendoncker (Morgan Sanson)
10'  Luke Shaw
45'  Jacob Ramsey
61'  Cristiano Ronaldo
65'  Luke Shaw (Tyrell Malacia)
65'  Donny van de Beek (Anthony Martial)
65'  Alejandro Garnacho (Anthony Elanga)
72'  Diogo Dalot


"Астон Вилла" – "Манчестер Юнайтед" 3:1

"Вилла Парк"

Голлар: 1:0 – 7 Бэйли, 2:0 – 11 Динь, 2:1 – 45, автогол Рэмзи, 3:1 – 49 Рэмзи.

"Астон Вилла" – Мартинес, Кэш, Мингз, Конса, Динь (Янг, 79), Дендонкер (Сансон, 90), Буэндиа (Ингз, 79), Дуглас Луис, Рэмзи, Уоткинс (Камара, 78), Бэйли (Макгинн, 70).

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Диогу Далот, Линделеф, Мартинес, Шоу (Маласиа, 65), Эриксен, Каземиро, ван де Бек (Марсьяль, 65), Роналду, Рэшфорд, Гарначо (Эланга, 65).

Огоҳлантиришлар: Шоу (10), Бэйли (42), Роналду (61), Мингз (61), Диогу Далот (72), Мартинес (88).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90' - Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

85' - Марсьяль жарима майдончаси ичида тўпни ўзига ўнглай олмади ва "Вилла" дарвозабони тўпни илиб кетди.

83' - Эрик тен Хагга бу ўйин ёқмаяпти, клуб боссларига эса натижа. Қишда жамоада қандай ўзгаришлар бўлар экан.

76' - МЮ ҳужумга катта эътибор қаратмаяпти, худди мағлубиятни тан олгандек ҳаракат қилишмоқда.

67' - Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Эмилиано тўпни қайтариб юборди, аммо у ўнг қўли билан Элангага зарба бериб юборди. Қоида бузилмади, аммо футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

66' - Маласия, Марсьяль ва Эланга майдонга тушди.

64' - МЮ ҳимоячиси Мартинес тўп учун курашда рақибга қўполроқ ўйнага кўринади. "Астон Вилла" футболчиси қорнини ушлаб ётибди.

60' - Криштиану ва "Астон Вилла" ҳимоячиси кураш тушишни бошлашди. Ҳакам Роналдуга сариқ карточка кўрсатди.

59' - МЮ мағлубиятга учраяпти, аммо захирадги Антони Марсьяль юзида табассум.

51' - МЮнинг камбэкига ишонадиганлар борми?

49' - ГОООООООЛ! РЭМСИ! "Астон Вилла"нинг тезкор қарши ҳужуми гол биан якунланди. Қанотдан ерлатиб узатилган тўпни орқароқда келаётган Рэмси МЮ дарвозасининг тўққизлигига жойлаб қўйди.

46' - Иккинчи тайм бошланди. Бўлим бошланиши билан Бэйли рақиб дарвозасига зарба берди. Бу сафар тўп Де Хеанинг қўлига бориб тушди.

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда.

ТАНАФФУС

45' - ГОООООЛ! Шоу ҳисобни қисқартирди. Люк жамоаси ҳужумининг иккинчи тўлқинида узоқ масофадан дарвозага зарба берди, тўп йўл-йўлакай "Вилла" ҳимоячисига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди.

42' - Криштиану ўзи севган финтлари орқали рақибни доғда қолдиришга уринди, бироқ "Вилла" ҳимоячиси бу финтлар нима билан якун топишини билар экан. Тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

36' - Ўзгариш бўлади шекилли. Магуайр ўйин формасини кийишни бошлади. Гарри МЮни қутқарадими?

34' - Зарбааа... Гарначо рақибларини чайқатиб, дарвозага зарба берди, Мартинес сейв ижро этди.

33' - "Астон Вилла" футболчиси МЮ жарима майдончаси ичида йиқилди. Бироқ ҳакам фол ҳақида ишора қилмади. МЮ фойдасига эркин зарба белгилади.

22' - МЮ худди дангасалар жамоасидек кўриняпти. Футболчилар югуришни хоҳлашмаяпти, прессингдан дарак йўқ. Гранд жамоалар аутсайдерга қарши шундай ўйнайдими?

20' - Бир дақиқада амалга оширилган иккита узатма МЮга фойда бермади. "Астон Вилла" посбони дарвозасини ташлаб, иккинчи қаватда ҳеч кимга имкон қолдирмаяпти.

18' - Гарначонинг чап қанотдан узатмаси дарвозабон қўлига бориб тушди.

14' - МЮ иккита голдан сўнг бироз "мандраж" бўляпти, жамоа ўзига келиб олмааса ҳисоб йирик кўринишга келади.

11' - ГОООООООЛ!!! Мана сенга олам-олам гул! Люка Динь жарима зарбаси орқали Давид Де Хеага салом йўллади. Испанялик посбон тўпни қайтара олмади. 2:0!

10' - Стандарт вазият. Мезбонлар рақиб жарима майдончаси ёнгинасида яна бир гол уриш учун имконятга эга бўлишди.

8' - ГООООЛ! "АСТОН ВИЛЛА" ҲИСОБНИ ОЧДИ! Леон Бэйли илк дақиқалардан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учбурчак услубдаги паслардан сўнг Бэйли жарима майдончасига ёриб кирди, ёнида Мартинес югураётган бўлишига қарамай чап оёғи билан зарба берди ва Де Хеани мағлуб этди.

2' - Илк дақиқалардан МЮ футболчилари фаоллик кўрсатишяпти, бироқ бу фаоллик узоқ давом этармикан?

1' - Ўйин бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

"Астон Вилла": Мартинес, Кэш, Мингз, Конса, Динь, Дендонкер, Буэндиа, Дуглас Луис, Рэмзи, Уоткинс, Бэйли.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Диогу Далот, Линделеф, Мартинес, Шоу, Эриксен, Каземиро, ван де Бек, Роналду, Рэшфорд, Гарначо.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика