Latest news

15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  1 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  3 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  1 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9

АПЛ. "Арсенал" ўта оғир учрашувда иродали ғалабага эришди — чемпионлик пойгаси давом этади News

АПЛ. "Арсенал" ўта оғир учрашувда иродали ғалабага эришди — чемпионлик пойгаси давом этади

АПЛнинг 24-туридан ўрин олган "Астон Вилла" - "Арсенал" баҳси бўлиб ўтди.

Арсенал оғир, лекин иродали ва муҳим ғалабани тантана қилди ҳамда чемпионлик пойгаси ҳали давом этади.


Астон Вилла – Арсенал 2:4
18 февраль, "Вилла Парк" стадиони
Голлар
: 1:0 – 5 Уоткинс, 1:1 – 16 Сака, 2:1 – 31 Коутиньо, 2:2 – 61 Зинченко, 2:3 – 90, автогол Мартинес, 2:4 – 90 Мартинелли.

"Астон Вилла" – Мартинес, Кэш, Мингз, Конса, Морено (Динь, 78), Макгинн, Коутиньо (Рэмзи, 62), Камара, Дуглас Луис (Дендонкер, 67), Буэндиа (Бэйли, 67), Уоткинс (Дуран, 78).

"Арсенал" – Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 79), Габриэл, Салиба, Зинченко (Тирни, 90), Джака (Фабиу Виейра, 79), Жоржиньо, Эдегор (Холдинг, 90), Сака, Троссард (Мартинелли, 68), Нкетиа.

Огоҳлантиришлар: Сака (45), Дуглас Луис (45), Мартинес (84).



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Арсенал" мухлислари бугун ғалабага ишонмоқда. Чунки Эмерининг сочи бор, кал эмас) 

- Баҳсни бошлаш учун барча нарса шай.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

6. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! Уоткинс ҳисобни очди! Зинченконинг хатоси қимматга тушди. "Вилла" қарши ҳужумдан унумли фойдаланди!

10. "Арсенал" ҳам яхши вазиятга эга бўлди. Бироқ жарима майдончаси ичидаги Сакага пас бериш учун вариант бўлмади.

12. УХХХХХХ!!! УААААЙЙЙТТТТ!!! Ҳаволатиб узатилган тўпни дарвозабондан ўтказиб берди. Тўп дарвозага киришини Мингз хоҳламади.

14. "Арсенал" яна рақиб жарима майдончасига ёриб кирди. Троссарднинг якуний пасини мезбонлар эгаллаб олди.

16. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Сакадан чиройли гол! Чап оёғидаги чиройли зарбаси билан у ҳисобни тенглаштирди.

19. Зинченконинг узоқдан йўллаган зарбасини Мартинес ушлаб олди.

25. "Арсенал" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди.

26. Энди "Астон Вилла"да хавфли нуқтадан жарима зарбаси.

28. "Арсенал" жаримадан йўлланган зарбани бартараф қилишда қийналмади.

31. "Арсенал"нинг бурчакдан узатган тўпини Эмилиано Мартинес ушлаб олди.

32. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! КОУТИНЬОООО!!! "Вилла" яна олдинда. "Арсенал" ҳимояси эса ухлаб қолди.

36. "Арсенал" вазиятни ўнглаш учун яна олдинга ўтяпти. "Вилла" ҳимояси ҳозирча яхши ўйнамоқда.

41. Тўпни ушлаб туришда "Арсенал" икки баравар устунликда. Аммо вазиятлар йўқ.

43. Сака олдинга ўтганди. Ҳимоячи Букайога тўсиқ бўлди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

Майдонда жанжал бошланди. Барчасига "Арсенал"нинг икки футболчиси йиқитилганига сабаб.

Танаффус!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

47. "Арсенал" ҳужумга ўтишга уринмоқда.

48. Зинченконинг узатмаси қовушмади ва Мартинес чиқиб келиб, тўпни ушлаб олди.

49. Қаёққа Сака? Эдегорнинг узатмасидан кейин Букайо чап оёқда зарба берди, аммо уриниш умуман қовушмади.

50. Коутиньо ҳимоя қайтиб, тўпни майдондан чиқариб юборди.

51. "Арсенал"нинг ҳужуми. Аммо Нкетиа тўп учун курашда қоидани бузган деб топилди.  

52. Зинченко бурчак зарбаси ишлади. 

53. Букайо Сака учун учрашув якунланди чоғи. Алекс Морено сал олдин рақибининг оёғини ортдан босиб олган ва Сака қанчалик ҳаракат қилмасин, барибир ўйинни давом эттиролмайдиган бўлди. 

56. Бен Уайтнинг ажойиб узатмасидан кейин Нкетиа боши билан зарба бера олди, бироқ тўп тўсинга тегди. 

57. Энди Кэш ёрдамга муҳтож бўлиб ётибди.

61. ГОООООООЛ! Эдегорнинг пасидан Зинченко кучли ва аниқ зарба йўллади. 

63. Мартин Эдегорнинг яна бир узатмасидан кейин Нкетиа бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди, аммо негадир ҳужумчи ён томонга кетиб қолди ва ўзи истагандек зарба беролмади.  

65. Астон Вилла" қарши ҳужумга қочишга уриниб кўрди, лекин узатма Рэмсдейл учун жуда оддий бўлди.

67. Алекс Морено яна Сакани "чопди".

70. "Астон Вилла" бурчак зарбаси ишлаб олди.

71. Мартинелли катта масофани босиб ўтди ва тўпни Нкетиага ташлаганди, аммо бу паллада Эдуард тўхтаб бўлганди.

73. Сака ўйиндан ташқари ҳолатда экан. Акс ҳолда "Арсенал" ўта хавфли вазиятга эга бўлиши мумкин эди. 

75. Жон Макгинн рақибларини доғда қолдириб, зарба берди, аммо уриниш тўғри даврозабоннинг қўлига бориб тушди. 

77. Мартин Эдегор... Бу вазиятда қандай қилиб гол ура олмаганини тушунтириб бера олмаса керак.

78. Ўзгариш! Олли Уоткинс, Алекс Морено ўрнига Люка Динь ва Жон Дуран тушди.

79. Ўзгариш! Жака ва Уайт ўрнига Томиясу ва Фабиу Сильва ўйинга қўшилди. 

81. "Арсенал"нинг яна бир ҳужуми охирига етмади.

82. Леон Бэйли майдондан чиқиб кетаётган тўпни сақлаб қолди ва жарима майдончасигача етиб бориб, ўта кучли зарба берди ва Рэмсдейлнинг сейви меҳмонларни голдан қутқариб қолди.  

84. Огоҳлантириш! Эмилиано Мартинес ўйин вақтини чўзгани учун огоҳлантирилди.

85. "Арсенал" яна бурчак зарбаси ишлади.

86. Узатмадан кейин иш зарбагача етиб бормади. 

87. Сака имкониятга эга бўлди ва зарба ҳам беролди, лекин хавфли бўлмади.

90. Артета ҳакамдан жуда ҳам норози.

Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

90+2. Ҳар икки жамоа дуранг эмас, ғалаба учун ҳаракат қиляпти. Аммо ҳужумнинг охирги қисми қовушмаяпти.

90+3. ГООООООООЛ! Танқидлар, мэмлар ёмғири остида қолган Жоржиньо "Арсенал"га ғалаба келтиряпти.

90+7. Бурчак зарбаси! "Астон Вилла" тепади. 

90+8. ГООООООООООООЛ! Гейм, сет, матч! Мартинес бурчак зарбасида ҳужумга келди, лекин голни қарши ҳужумда бўш қолган дарвозага Габриель Мартинелли урди. 

  



ЯНГИЛАШ

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика