Latest news

18:54Суперлига. ОКМК – "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  2 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  6 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  12 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  2 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  6 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  1 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  1 13:22"Айнтрахт" Беллингемга кўз тикди  12 12:56"Манчестер Сити" икки футболчи учун 180 млн фунт сарфлайди  19

АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида супер камбэк қайд этиб "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди News

АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида супер камбэк қайд этиб "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди

"Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги Англия Премьер-лигасининг 21-тур ўйини якунланди.

АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" 3:2

Голлар: Маркус Рэшфорд (Бруну Фернандеш) 17', Эдди Нкетиа (Гранит Джака) 24', Букайо Сака 54', Лисандро Мартинез 59', Эдди Нкетиа 90'

"Арсенал": 1. Аарон Рэмсдейл, 4. Бен Уайт (18. Такэхиро Томиясу 46'), 12. Вильям Салиба, 6. Габриэл Магальяйнс, 35. Александр Зинченко, 8. Мартин Эдегор (16. Роб Холдинг 90+), 5. Томас Партей, 34. Гранит Жака, 7. Букайо Сака, 14. Эдди Нкетиа, 11. Габриэль Мартинелли (19. Леандро Троссард 82').

Захира: 30. Мэтт Тернер, 3. Киран Тирни, 23. Альбер-Мбойо Локонга, 21. Фабиу Виейра, 10. Эмиль Смит Роу, 27. Маркиньос.

"Манчестер Юнайтед": 1. Давид де Хеа, 29. Аарон Уан-Биссака, 19. Рафаэль Варан (49. Алехандро Гарначо 90+), 6. Лисандро Мартинес, 23. Люк Шоу, 21. Антони (17. Фред 71'), 8. Бруну Фернандеш, 39. Скотт Мактоминей, 14. Кристиан Эриксен, 10. Маркус Рэшфорд, 27. Ваут Вегорст.

Захира: 22. Том Хитон, 2. Виктор Линделеф, 5. Харри Магуайр, 12. Тайрелл Маласиа, 28. Факундо Пельистри, 36. Энтони Эланга, 73. Коббие Маиноо.

Огоҳлантиришлар: Бен Уайт 19', Микел Артета ("Арсенал" бош мураббийи) 34', Антони 47', Люк Шоу 83'

Arsenal

Edward Nketiah - 24', Bukayo Saka - 53', Edward Nketiah - 90'

Premier League . Round 21

22/01/2023, 21:30

2
:
3
Finished

Manchester United

Marcus Rashford - 17', Lisandro Martinez - 59'

Stadium: Emirates Stadium, 60325 spectators

Referee: Anthony Taylor

45'
90'
19'  Ben White
24'  Edward Nketiah
24'  Granit Xhaka
46'  Ben White (Takehiro Tomiyasu)
53'  Bukayo Saka
53'  Takehiro Tomiyasu
82'  Gabriel Martinelli (Leandro Trossard)
90'  Edward Nketiah
90'  Martin Oedegaard (Rob Holding)
17'  Marcus Rashford
17'  Bruno Fernandes
47'  Antony
59'  Lisandro Martinez
71'  Antony (Fred)
83'  Luke Shaw
90'  Raphael Varane (Alejandro Garnacho)


90+5. Ўйин якунланди!

90+1. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилган. 

90+1. Гол ҳисобга олинди - 3:2!

90+1. Гол бўлган ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда. 

Зинченко чап қанотдан тўпни Эдегорга узатди, Мартин тўпни Нкетиага берди, Эдди эса гол урди!

90. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Арсенал"дан ажойиб камбэк!!!

85. Ўйин сўнггига қараб борар экан "Арсенал"нинг босими ортиб бормоқда. 

78. Энди хавф мезбонлардан. Мартинеллининг зарбаси рекошетга учради. 

77. Решфорд катта тезликда олдинга ўтиб кетди, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди, бироқ тўпни дарвозабондан ўтказди, ўзи эса ўта олмай йиқилди. 

70. Саканинг дарвоза томон йўллаган айланма зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

66. Эдегор жуда қулай позициядан зарба берди, бироқ ноаниқ тўп рекошетга учраб майдонни тарк этди.

64. Сака жарима майдончасига кириб бориб тўпни ерлатиб узатди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

60. Ўйиннинг учдан икки қисми ортда қолди. Мухлислар ҳозиргача 4 та гол кўришди. Хўш, буёғига қандай бўлади, кузатамиз!

Бурчакдан узатилган тўп қайтарилгандек бўлди, Мартинез эса боши билан зарба бериб, тўпни дарврзага киритди!

59. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! МЮ ҳисобни тенглаштирди!

56. Манчестерликлар фаолликни оширмоқда. Жамоа ҳужумда фаоллашди.

Букайо Саканинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси голга айланди!

54. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Сака лондонликларни олдинга олиб чиқди!

50. Бўлим жуда қизғин бошланди. Комбинациялар, қарши ҳужумлар, бир сўз билан айтганда майдон "ёнмоқда".

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Зинченконинг дарвоза томон ерлатиб берган зарбаси ноаниқ кетди. 

37. Ўйин темпи бироз тушди, баҳс асосан майдон марказида кечмоқда.

28. Мактоминейнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасини де Хеа қайтарди.

Жаканинг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Нкетиа боши билан дарвозага жойлаб қўйди!

24. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Нкетиа ҳисобни тенглаштирди!

22. Мартинеллининг яна бир зарбаси ноаниқ бўлди.

20. Мезбонлар гол ўтказиб юборганларидан кейин янада фаоллашди.

"Арсенал" футболчиси олдинга ўтишда хатога йўл қўйди ва тўпни олдириб қўйди, Решфорд ўзига узатилган тўпни қабул қилиб олиб икки рақиб футболчисидан ўтди ва дарвоза томон зарба берди - тўп дарвоза тўрида!

17. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! МЮ ҳисобни очди!

9. Мартинеллининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

6. Бруну рақиб жарима майдончаси ичида Рэмсдейлга урилиб йиқилди, ҳакам ушбу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаган деб топилди.

3. "Арсенал" илк дақиқалардан анчагина фаол. Жака чап қанотдан ерлатиб узатган тўпини Партей дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика