Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  1 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  14 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

АПЛ. Альсатенинг голи "Брайтон"га "Ливерпуль" устидан ғалаба келтирди News

АПЛ. Альсатенинг голи "Брайтон"га "Ливерпуль" устидан ғалаба келтирди

Англия чемпионати 22-туридан ўрин олган учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Ливерпуль – Брайтон 0:1  

«Энфилд»

Гол: Альсате 56'

Ливерпуль – Келлехер, Александер-Арнолд, Робертсон, Филлипс, Хендерсон, Тиаго Алькантара, Вейналдум (Чемберлен, 64), Шакири (Ориги, 64), Милнер, Салоҳ, Фирмино (Жонс, 79).

Брайтон – Санчес, Данк, Уэбстер, Берн, Уайт, Марч (Лаллана, 67), Биссума, Альсате, Гросс, Троссард (Зекири, 87), Мопе (Коннолли, 83).

Огоҳлантириш: Вейналдум (45).

Баҳс якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

87. "Брайтон"да алмаштириш: Троссард ўрнига Зекири тушди. 

84. "Ливерпуль"да ҳеч нарса ўхшамаяпти. Мана ҳозир Хендерсон тўрни ўз жамоаси фойдасига сақлаш мақсадида тўпни Коннолли томон тепди, аммо барибир "аут" "Брайтон" фойдасига ҳал бўлди.

83. "Брайтон"да ўзгариш: Мопе ўрнига Коннолли майдонга тушди. 

81. Ууухх!  Троссард ҳимоячилар ва дарвозабонни чалғитиб, яқин масофадан зарба бериб кўрди, Келлехер ўз ўрнида! 

79. "Ливерпуль"да алмаштириш: Фирмино ўрнига Жонс ўйинга қўшилди. 

77. "Қизиллар" футболчиларининг кетма-кет зарбалари ҳимоячиларга тегиб қайтмоқда. 

75. Зарбааа!  Паскаль Гросснинг ўткир бурчак томон зарбасини Келлехер қайтарди. Қойилмақом сейв! 

70. Уууухх!  Салоҳ!  Арнолднинг қанотдан амалга оширган қулай пасидан сўнг Салоҳ зарба берди, сал ноаниқ. 

67. "Брайтона"да ўзгариш: Марч ўрнига Лаллана ўйинни давом эттиради. 

66. Марч жароҳат олиб майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

64. "Ливерпуль"да 2 та ўзгариш: Шакири ўрнига Ориги, Вейналдум ўрнига Чемберлен туширилди. 

61. Милнер Альсате билан курашга киришиб, жарима тўпи ишлади. Яхши вазият юзага келиши мумкин. 

59. "Брайтон" иккинчи қаватдаги курашларнинг барида ғолиб келмоқда. Жумладан, Уэбстер деярли барса дуэлларда ғалаба қозоняпти.

58. Алькантара Мопега нисбатан қоидани бузишга мажбур бўлди. 

56. ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!  Берннинг узатмасидан сўнг Альсате дарвозани ишғол этди – 0:1!

53. Зарбааа! Фирминонинг зарбаси кучли чиқди, Биссума ўз вақтида оёғини тўп йўлига қўйишга улгурди. 

52. Трент ерлатиб пас узатди, Салоҳ тўпга етиб келди, ҳимоячиларни чаилғитишга уринди, аммо вазият зарба йўллашгача етиб бормади.

50. Марчнинг ҳаволатиб узатган пасини Келлехер эгаллашга эришди. 

48. Зарбааа!  Фирмино ўз техникасини намоён этиб, рақибларини алдади ва зарба йўллади, тўп манзилгача етиб бормади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Вейналдум Мопега нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди.

44. Мезбонларда жуда кўп ноаниқ паслар кузатилмоқда. Масалан, ҳозир Фирмино Робертсонга аниқ пас беролмади.

41. Трентнинг бурчак тўпидан амалга оширган узатмаси Альсатенинг юзига тегиб, посбон Санчеснинг қўлига қадар етиб келди.

39. Фирмино Салоҳ билан қисқа пас орқали комбинация уюштирмоқчи бўлди, аммо вазиятга Берн аралашди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

37. Тиаго Алькантаранинг бурчак зарбасидан узатмаси анча омадсиз чиқди. 

36. Охирги дақиқаларда Санчес дарвозаси олдида деярли хавфли вазиятлар содир бўлмаяпти. "Ливерпуль" тўпга эгалик қилишда давом этмоқда, бироқ ҳужумдаги динамика ёрқин кўринмаяпти. 

34. Зарюаааа!  Солли Марчнинг чап оёқда йўллаган айлантирма зарбасига аниқлик етишмади.

32. Зарба!  Салоҳнинг кучли зарбаси ҳимоячи томонидан "блокланди".

29. "Ливерпуль"нинг бирданига 3  нафар футболчиси Троссарднинг ортидан югурди ва якунда тўпни олиб қўйишди. 

28. Альсате хатоликка йўл қўйди, Шакири тўпга эга чиқди, меҳмонлар тезда йўлларни "ёпишди". 

26. "Қизиллар"да чап қанот орқали уюштирилаётган ҳужумлар ўхшамаяпти. Робертсон Уайт қаршилигига учраб, тўпни ортга, Милнерга беришга мажбур бўлди.

24. Зарбаааа!  Троссард Мопени тўп билан тахминлади, у бир нечта алдамчи ҳаракатларни амалга ошириб, анча кеч зарба йўллади, ҳимоячилар зарба йўлига тўғаноқ бўлишди. 

22. Бен Уайт Шакирига нисбатан қўполлик ишлатди. "Ливерпуль" жаримадан тўпни ўйинга киритди.

19. Ив Биссума Шакиридан тўпни олиб қўйишда қўпол ўйнади. Рефери жарима белгилади. Биссума эса бундан норози. 

17. "Брайтон" чап қанот орқали яхши ҳужум бошлади, Трент ҳам орқага қайтди ва тўпни эгаллагач, зудлик билан Филлипсга пас берди.

16. Милнер ассистент сифатида Салоҳни олданга бошлади. Узатма кучли чиққани боис АПЛ тўпурари унга етиб боролмади.

15. Ўйиннинг 65% қисмида "Ливерпуль" тўпга эгалик қилди, аммо унутмаслик керакки, "Брайтон" ҳам имкон қадар тўп учун курашда фаолликни бир маромда ушлаб турибди.

13. Марч тўпни чапга, Берн томон йўналтирди, унинг ичкарига етказиб берган узатмасига эса биринчи бўлиб Арнолд етиб келди.

11. Бу Алиссонинг йўқлини ёки "Брайтон"нинг ишланмаси билан боғлиқми, билмадим, лекин меҳмонлар Келлехерга нисбатан жиддий босим уюштиришмоқда.

10. Милнер Фирминони қулай вазиятга олиб чиқди, бироқ бразилиялик тўпни йўқотди. 

9. Александер-Арнолд ерлатиб Салоҳ томон пас узатди, бу ҳолатда Адам Уэбстер мисрлик ўйинчига қарши яхши ўйнади. 

6. Ўйинда илк бор тўп Келлехерга қадар етиб келди, Солли Марчнинг узатмасидан кейин дарвозабон ишонч билан тўпни эгаллаб олди. Эслатиб ўтамиз, бугун у бетоб Алиссонни алмаштирган.

5. Жеймс Милнер лат еди, кичик пауза юзага келди, аммо "Ливерпуль" вице-сардорида ҳаммаси жойида эканлиги маълум бўлди.

3. Хавфли вазият!  Муҳаммад Салоҳ имкониятни қўлдан чиқарди. У қулай нуқтадан ноаниқ зарба йўллади. 

1. Ўйин бошланди! 

"Қизиллар" кийиниш хонаси

Таркиблар

- Ўйин Тошкент вақти билан 01:15 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун АПЛ 22-турида "Ливерпуль" ўз майдонида "Брайтон"ни қабул қилади. Ушбу баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика