Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

АПЛ. 25-тур превьюси News

АПЛ. 25-тур превьюси

Бугун Англия Премьер-лигасида 25-тур учрашувларига старт берилади.

Бугун Англия Премьер-лигасида 25-тур учрашувларига старт берилади.Турнинг марказий ўйини ҳисобланган "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" баҳсига бағишланган алоҳида превьюни кейинроқ сайтимизда ўқишингиз мумкин. Ҳозир эса қолган беллашувларга аталган превьюни этиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 25-тур
"Арсенал" – "Халл Сити"

11.02.2017, 17:30
"Эмирейтс стэдиум"
Бош ҳакам:
Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн)

"Арсенал" охирги иккита ўйинда енгилди, "Халл Сити" эса МЮ ва "Ливерпуль"дан 4 очко олди. Биринчиси фаворит, лекин формада эмас, иккинчиси аутсайдер, лекин формада.

"Арсенал"нинг марказдаги муаммоларини ҳисобга олсак, яқинда Африкадан қайтган Эльнени гарчи тўлиқ тайёр бўлмасада, майдонга тушиши мумкин. Сабаби, ўтган сафар унинг жойида ўйнаган Окслейд-Чемберлен марказда ўзини эркин ҳис қила олмаган эди.

Қизиқ:

- "Канонирлар" АПЛ доирасида 2008 йил "Халл" билан ўтказилган биринчи ўйиндаги мағлубиятдан кейинги саккизта ўйиндан еттитасида ғалаба қозонган (7 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият);
- "Йўлбарслар" февраль ойида ўтказилган иккала ўйинда ҳам ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишди. Бу уларнинг АПЛда ундан олдинги 26та ўйиндаги натижасига тенг дегани;
- Алексис Санчес чемпионатда "Халл"га қарши ўтказилган учта ўйинда 5та гол урган ва 1та голли пас берган.



"Манчестер Юнайтед" – "Уотфорд"
11.02.2017, 20:00
"Олд Траффорд"
Бош ҳакам:
Роберт Мэдли (Йоркшир)

"Манчестер Юнайтед" кетма-кет дуранглардан кейин ўтган тур "Лестер"ни йирик ҳисобда таслим этди. "Уотфорд" эса сўнгги икки ўйинни ўз фойдасига ҳал этган.

Жамоаларнинг 1-даврадаги баҳсида "Уотфорд" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Моур ва футболчилар ўша мағлубиятни унутишмагани аниқ. МЮ ўйинга деярли йўқотишларсиз келди, фақатгина Фил Жонсда жароҳат бор ва мураббий унинг иштирок этмаслигини айтиб ўтди.

Қизиқ:

- "Юнайтед" АПЛда "Уотфорд"га қарши олдинги учта уй учрашувида ҳам ғалаба қозонган;
- Поль Погба ва Златан Ибрагимович бу мавсум бир-бирларига 27та голли вазият яратишган, бу бошқа исталган дуэтдан кўпроқ;
- Трой Дини чемпионатда охирги учта ўйинда гол урди.



"Мидлсбро" – "Эвертон"
11.02.2017, 20:00
"Риверсайд"
Бош ҳакам:
Майк Дин (Хесволл)

"Мидлсбро" еттита ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти, бу эса уларни жадвалнинг хавфли ҳудудига яқинлаштириб қўйди. "Эвертон" эса ҳозир жуда яхши формада. Шу сабабли, бу учрашув фаворити "ирислар".

Лукаку ўтган тур тўртта гол урди ва бугунги учрашувда ҳам асосий эътибор унга қаратилади. Лекин, "Мидлсбро" уйда кам гол ўтказиб юборадиган жамоалардан ҳисобланади.


Қизиқ:

- "Ирислар" АПЛда "Мидлсбро"га қарши охирги 12та ўйиндан фақат биттасида мағлуб бўлишган, еттита ўйинда эса ғалаба қозонишган (7 ғалаба, 4 дуранг, 1 мағлубият);
- Ромелу Лукаку яна битта гол урса, "Эвертон"нинг Премьер-лигадаги тўпурари Дункан Фергюсонга етиб олади. Айни пайтда Лукаку ҳисобида 59та гол бор, Фергюсон эса 60та гол урган.



"Сток Сити" – "Кристал Пэлас"
11.02.2017, 20:00
"Британниа"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс)

"Сток Сити" ўз майдонидаги охирги 10 ўйиндан фақат биттасида енгилган. Бу уларни Эллардайснинг барқарор ўйнай олмаётган клубига қарши фаворитга айлантиради.

"Пэлас" таркибида бугун ниҳоят, Сако ва Миливоевичлар дебют қилишлари мумкин. Асосий ҳимоячи Данн эса кичик жароҳат олган.

Қизиқ:

- "Бургутлар" АПЛ доирасида "Сток"ка қарши охирги олтита ўйиндан бештасида ғалаба қозонишган (5 ғалаба, 1 дуранг);
- Кристиан Бентеке Премьер-лигада "Кристал Пэлас"нинг бир мавсумда 10тадан кам гол урмаган учинчи футболчисига айланиши учун биттагина гол етмаяпти. Айни  пайтда белгиялик ҳисобида 9та гол бор.



"Сандерленд" – "Саутгемптон"
11.02.2017, 20:00
"Стадиум оф Лайт"
Бош ҳакам:
Пол Тирни (Ланкашир)

"Сандерленд" сўнгги поғонада бормоқда, лекин олдинги турда "Кристал Пэлас"га сафарда қақшатқич зарба берди. Мезбонларнинг яна бир устунлиги жароҳатлар анча камайиб қолди.

"Саутгемптон"да Ван Дейк жиддий жароҳат олган, Фонте "Вест Хэм"га ўтиб кетди. Бу эса ҳимояни яхшигина кучсизлантириб қўйди.

Қизиқ:

- Айни рақиблар 1978 йилдан бери ёки 37 ўйиндан бери ўзаро нурсиз дуранг қайд этишмаган;
- Дэвид Мойес мураббий сифатида "Саутгемптон"га охирги 11та учрашувдан фақат биттасини ютқазган (6 ғалаба, 4 дуранг, 1 мағлубият).



"Вест Хэм" – "Вест Бромвич"
11.02.2017, 20:00
"Олимпия"
Бош ҳакам:
Майкл Оливер (Нортумберленд)

Турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган жамоалар баҳси. "Вест Хэм" охирги пайтларда ўз ўйинини топиб олди. Январь ойининг энг чиройли голи муаллифи бўлган Энди Кэрроллнинг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. Шунингдек, Куяте ва Крессуэллар ҳам фитнесс тест топширишган. Тест натижалари юқоридаги уч футболчининг бугун ўйнай олиши масаласини ҳал қилади.

"Вест Бромвич"да ҳам кадрлар билан боғлиқ муаммолар деярли йўқ.

Қизиқ:

- "Вест Хэм" "Бромвич"га қарши Премьер-лига доирасида охирги еттита уй учрашувида мағлуб бўлмаган (2 ғалаба, 5 дуранг);
- Энди Кэрролл "болғаурарлар"нинг АПЛда 30та гол урган бешинчи ўйинчиси бўлиши учун битта гол етмаяпти. Ҳозир Кэрролл ҳисобида 29та гол бор.



"Бернли" – "Челси"
12.02.2017, 18:30
"Терф Мур"
Бош ҳакам:
Кевин Френд (Лестершир)

"Бернли" бу мавсум "Терф Мур"да фантастик натижаларни қайд этмоқда. Ҳар сафар мезбонлар очко йўқотишлари кутилган ўйинда акси бўлиб чиқаяпти. Лекин, Шон Дайч жамоасида марказда ҳаракатланувчилардан Марни, Дефур ва Хендрикда жароҳат бор. "Челси" ўтган тур марказида муаммоси бор клубни қай аҳволга тушириб қўйишини "Арсенал" мисолида кўрсатиб берган эди. Канте ва Матичнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқилса, "Челси"нинг маркази рақибникини олдида фантистикадек гап.

Қизиқ:

- "Бернли" АПЛда "кўклар"ни ҳеч қачон мағлуб этмаган (1 дуранг, 4 мағлубият);
- Фақатгина "Тоттенхэм" (32) ва "Челси" (33) бу мавсум уйда "Бернли" (28)дан кўпроқ очко жамғаришган.



"Суонси" – "Лестер"
12.02.2017, 21:00
"Либерти стэдиум"
Бош ҳакам:
Жонатан Мосс (Йоркшир)

"Суонси" "Лестер"га қарши охирги ўйинларда жуда ёмон натижаларни қайд этишган. Лекин, Клемент бош мураббий бўлгач, жамоа ўйинида ҳам, натижаларида ҳам ўсиш кузатилди. АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи амалдаги чемпионларни ҳам таслим этишга уринади.

Қизиқ:

- Гульфи Сигурдссон охирги 11та голидан еттитасини стандарт вазиятдан урган (4та жаримадан, 3та пенальтидан);
- "Суонси" "Лестер"га қарши охирги 4та ўйинда мағлуб бўлган, тўплар нисбати 1:1.



"Борнмут" – "Манчестер Сити"
14.02.2017, 01:00
"Виталити Стэдиум"
Бош ҳакам:
Нил Суорбрик (Ланкашир)

"Борнмут" бу турдаги рақибига қарши сўнгги учрашувларда аянчли натижаларни қайд этган. Боз устига, "Борнмут" ҳимоясининг асосий "фигура"ларидан бўлган Фрэнсис, Дэниэлс ва Смитлар ҳафта давомида машғулотларда иштирок этишмади. Ҳимоядаги бундай муаммолар Гвардиола жамоасига қарши қимматга тушиши мумкин.

"Сити" ўзига келиб олди ва натижа билан бирга ўйинини ҳам ўстирди.

Қизиқ:

- "Шаҳарликлар" АПЛда "Борнмут"га қарши уччала ўйинда ҳам ғалаба қозонган, тўплар нисбати - 13:1;
- Рахим Стерлинг "Борнмут"га қарши иккита Премьер-лига ўйинида 4та гол урган.



Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Eplmanager.com сайтида бугун янги совринли лига ишга тушади. Жамоа тузинг ва совринларни ютиб олинг. Жамоа тузишга ўтиш

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика