Latest news

15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0

АПЛ: 21-тур. Бугунги ўйинлар анонси News

АПЛ: 21-тур. Бугунги ўйинлар анонси

Бугун Анлия Премьер-лигаси 21-тур учрашувлари давом эттирилади ва иккита ўйин бўлиб ўтади.

Эътиборингизга ушбу икки ўйин превьюсини тақдим этамиз.

НЬЮКАСЛ - МАНЧЕСТЕР СИТИ 19:05

Туринг қизиқарли кечиши кутилаётган учрашувларидан бири мана шу жамоалар ўртасидаги тўқнашувдир.

Бу жамоаларнинг АПЛ доирасидаги ўзаро сўнгги 14 қарама-қаршиликларида “Манчестер Сити” мағлубиятга учрамаган. Сўнгги саккистасида эса фақатгина ғалаба қозонган. 

Барча мусобақаларни эътиборга оладиган бўлсак “Ньюкасл” ўзининг сўнгги уч учрашувида кетма-кет мағлубиятга учради. Чемпионат жоирасида эса “зағизғонлар” 190 дақиқадан буён умуман гол ура олишмаяпти.

“Шахарликлар” эса ўзининг сўнгги 9 ўйинида мағлуб бўлмади. Ушбу мавсумда ўтказилган 20 учрашувдан фақатгина иккитасида “Сити” гол ура олмади: “Стоук” ва “Сандерленд”га, сафардаги бахсларда.


“Ньюкасл” ҳимояда жиддий муаммоларга дуч келяпти. Чунки Фабрисио Коллочини жароҳатланган, Матье Дебюши эса дисквалификация қилинган. Йоан Кабайе жароҳатини тиклади ва майдонга тушишга тайёр.

“Манчестер Сити” сафидаги Мика Ричардс ва Яя Туре жароҳатларидан халос бўлиб, ўйинда иштирок этишга шай. Жек Родуэлл, Стеван Йоветич ва Серхио Агуэро ҳамон жароҳатларини даволаш билан овора.

“СА” тахмини: 40% - 60%

СТОУК - ЛИВЕРПУЛЬ 21:10

Чемпионат доиарсида “Ливерпуль” 1984-йидан буён сафарда “Стоук”ни юта олмай келяпти. Ўйинларнинг учтасида “Стоук” ғалаба қозонган ва тўрт бора дуранг қайд этилган.

“Кулоллар” бу мавсумда ўз уйларидан сўнгги тўққиз ўйинда мағлубият нималигини билмай келишяпти. “Ливерпуль” чемпионатдаги сўнгги 7 ўйиндан 5тасида ғалаба қозонган. Шуни ҳам таъкидалш керакки, Луис Суареснинг ҳозиргача киритган 20та голидан фақат бештаси сафар ўйинларида киритилган.  

Ижара шартнларига кўра бу ўйинда “Стоук” таркибида Усама Ассаиди майдонга туша олмайди. Шунинг дек дарвозабон Асмир Бегович ва Томас Соренсен жароҳатлари туфайли ўйинда иштирок этишмайди. Дарвозани бугун Жек Бутланд эгаллайди. Роберт Хут ҳам тиззасини операция қилидирганидан кейин, тўлиқ соғайиб улгурмаган.



“Ливерпуль” учун сўнгги  вақтлардаги энг яхши янгиликлардан бири: Даниэль Старриж соғайди ва майдонга тушишга тайёр. Ундан ташқари  Мамаду Сако ҳам сафга қайтишга шай. Даниэль  Аггер жароҳати сабаб бир ойча жамоага ёрдам бера олмайди.

“СА” тахмини: 45%-55%

Аброр Қодиров тайёрлади


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика