Latest news

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  0 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  2 18:41Суперлига. "Хоразм" – ОКМК: Стошич, Абдунабиев ва Сенага асосий таркибда, Траоре ва Ҳақназарий захирада  0 18:02Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф": Болевич ва Жўрақўзиев бошланғич таркибда  2 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  7 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  15 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  19 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1 13:21"Бухоро" 15 йилдан сўнг мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади  7

Анзур Исмоиловда 99та бўлди News

Анзур Исмоиловда 99та бўлди

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда China Cup 2019 доирасидаги дастлабки баҳсини ўтказди.

Уругвай билан кечган ўйинда вакилларимиз 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Шуни айтиш лозим, бу ўйин тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоилов учун миллий терма жамоадаги 99-учрашув бўлди. Анзур Уругвай билан баҳсга қадар бош жамоамизда 98та учрашув ўтказганди. 

У яна битта баҳсда майдонга тушадиган бўлса, ўйинлари сонини 100тага етказиб олади ва юзлик маррани забт этган тўртинчи футболчи бўлади. Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоасида ҳозирча 100та ва ундан кўп ўйин ўтказган футболчилар сони уч нафарни ташкил этади. Булар - Тимур Кападзе, Сервер Жепаров ва Игнатий Нестеров. 

Агар 25 март куни Хитой билан кечадиган учрашувда Анзур Исмоилов яна майдонга тушадиган бўлса, бу унинг учун 100-ўйин бўлади. Анзур Исмоилов терма жамоадаги дебютини 2007 йил 2 июль куни Ироқ терма жамоасига қарши ўтказган. Ўшанда жамоамиз 2:0 ҳисобида зафар қучганди. 

Агар йилма йил оладиган бўлсак, Анзур 2007 йил 3та, 2008 йил 9та, 2009 йил 8та, 2010 йил 7та, 2011 йил 8та, 2012 йил 8та, 2013 йил 12та, 2014 йил 7та, 2015 йил 13та, 2016 йил 8та, 2017 йил 5та, 2018 йил 7та ва бу йил ҳисобидан ҳозирча 4та ўйинда майдонга тушди. Эслатиб ўтамиз, бунда расмий ўйинлар билан биргаликда ФИФА кунлари ўтказилган ўртоқлик учрашувлари ҳам ҳисобга олинган. 

Х.Холиқов.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика