Latest news

16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  0 16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  6 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  7 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1

Анзур Исмоилов: "Мен "МатчТВ"га интервью бермадим" News

Анзур Исмоилов: "Мен "МатчТВ"га интервью бермадим"

Куни кеча "МатчТВ" каналининг расмий сайтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов билан интервью чоп этилди.

Суҳбат жуда узун чоп этилган ва ундаги аксар гапларга мухлисларда эътироз бўляпти. Бу борада футболчининг ўзи биз билан боғланиб, интервьюни у бермаганлигини айтиб ўтди:

- Интервьюда жуда хунук гап-сўзлар мавжуд. Қандай қилиб ўзим тўп тепиб юрган чемпионат борасида ёмон фикр билдиришим мумкин? Қолаверса, МТЖ томон айтилган гаплар ҳам тўғри эмас. Афтидан "МатчТВ" мени қидирган-у, менга яқин бирон кишидан интервью олган. Бу борада бугун улар билан гаплашдим, улар "Анзур билан гаплашдик" дейишяпти. "Анзур менман, мен билан суҳбатлашдингларми десам", "йўқ" дейишди. Аксар маълумотларни интернет сайтларидан олганликларини айтиб, интервьюни ўчириб ташлашга ваъда беришди. Улардан номимдан ким интервью бергани ва ўша кишининг телефон рақамини сўрадим, уни топиб беришга ваъда беришди, кутяпман. Шунда барчаси ойдинлашса, ажаб эмас, - дейди Анзур Исмоилов.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика