Latest news

17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  32 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  18 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  5 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  20 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  5

Анзур Исмоилов: "Купер бизга олдин ҳимояда ўйнашни ўрганинглар деяпти" News

Анзур Исмоилов: "Купер бизга олдин ҳимояда ўйнашни ўрганинглар деяпти"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Бугун футболчиларимиз КХДРга қарши тўп тепишади. "Миллий" ("Бунёдкор") стадионида кечадиган баҳс соат 19:00да старт олади. Ушбу ўйиндан олдин тайёргарлик ва бошқа мавзулар ҳақида терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоиловдан интервью олдик.

- КХДР билан ўйинга тайёргарлик қандай бўлди?
- Бир ҳафтадан бери шу ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ҳаммаси жойида. Ўйлайманки, машғулотлар яхши кечди, энди ўйинда ўзимизни кўрсатиб ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.

- Бош мураббий Эктор Купер футболчилардан асосан нимани хоҳлаяпти?
- Биринчи навбатда тартиб-интизомни ва ҳамма ўзига белгиланган жойда ўйнашини. Купер доим менинг айтганимни қилинглар дейди. У ҳимояга катта эътибор қаратяпти. Мустаҳкам ҳимояланишимиз керак дейди. Купернинг наздида ҳар бир футболчи ўзига юклатилган вазифани билиши керак. Кейин бу мураббийга ўйин пайтида ўз билганича олдинга чиқиб кетган футболчилар ёқмайди.

- Сизнингча, КХДР қанчалик жиддий рақиб?
- Бу жамоани кўпинча ютиб келганмиз, лекин яхши рақиб деб ўйлайман.  

- Миллий терма жамоамиз 10та ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти. Бу нарса футболчиларни хавотирга соладими?
- Албатта, биз ҳам бундан хафа бўламиз. Жамоадошлар ўзаро йиғилганда шу ҳақда гап боради ва ютишимиз керак деймиз. Лекин ҳозирги машғулотлардан келиб чиқсак, эътибор кўпроқ ҳимояга қаратиляпти. Купер бизга олдин ҳимояда ўйнашни ўрганинглар, кейин ярим ҳимоя, ундан кейин ҳужумда ўйнашни ўрганасизлар деди.

- Осиё Кубогигача ҳужумда қандай ўйнашни ўрганишга вақт етармикан?
- Энди билмадим. Ҳали олдимизда яна 4-5та ўртоқлик учрашуви бор. Шу ўйинларда бошқача усулни синаб кўрсак керак. Лекин секин-аста ҳимоявий футболни ўрганяпмиз. Эктор Купер қўл остида иккита йиғинда қатнашган бўлсак, иккаласида ҳам урғу ҳимоявий футболга қаратилди.

- Машғулотларни кузатганимизда Купер ҳимоячиларни чақириб олиб сизлар билан алоҳида ишлаяпти.
- Ҳа, унинг асосий мақсади кучли ҳимояни шакллантириб олиш. Ундан кейин ярим ҳимоя ва ҳужум ҳақида ўйласак керак.

- Футболчилар мураббийнинг ўйин услубини қандай қабул қилишди?
- Энди биз майдондаги ўйинчиларимиз. Мураббий нима деса шуни бажаришга ҳаракат қиламиз. Купер фақат "орқада ётинглар" деяётгани йўқ. Керак пайтда ҳужумга ҳам ўтинглар, бироқ ҳимоя асло эсдан чиқмасин деяпти.

- Мураббий танлаган тактика тезроқ натижа кўрсатишга қаратилган. Шундан келиб чиқиб Осиё Кубогида ижобий натижа кутсак бўладими?
- Албатта, биз ҳам шунга ҳаракат қиламиз. Мураббийимиз ҳеч кимга эътибор бермасдан фақат менинг айтганимни қлинглар, менга ишонинглар деяпти. Натижада биз ҳам унга ишониб машғулотларда ишлаяпмиз. 

- Бизнинг футболчиларга тўпсиз футбол ўйнаш қийин эмасми? Бунга айниқса ҳимоячилар жисмоний жиҳатдан дош бера оладими?
- Сурия билан кечган биринчи ўйинга чиққанимизда ҳам эътиборни ҳимояга қаратдик. Эктор Купер сизларни ҳимояда қандай тўп тепишингизни кўрмоқчиман деди. Энди ҳозир футбол ўйнаш ҳаммага қийин. Лекин биз ҳам ҳаракат қиламиз. 

- КХДР ва Қатар билан бўладиган ўйинларда натижа муҳимми?
- Албатта, ўз мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Лекин мураббий бизга натижани умуман ўйламанглар, фақат менинг айтганимни бажаринглар деди.

Х.Холиқов ва Ш.Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика