Latest news

12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  2 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  16 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  9 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  7 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  17 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Анхель Лопес: "Ойбек Бозоров айни дамда чемпионатдаги энг кучли футболчи" News

Анхель Лопес: "Ойбек Бозоров айни дамда чемпионатдаги энг кучли футболчи"

Суперлиганинг 5-турида қолдирилган "Насаф" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Анхель Лопес ўз фикрларини билдириб ўтди.



- Пенальти режаларимизни бузиб юборди. Ўйин тарзи ўзгариб кетди. Балки баҳсда белгиланган пенальти 100 фоиз жаримага тортмас, чунки бу ерда хавфли ҳолат йўқ эди. Баҳс 0:0 бўлиб турганида, ҳисобни ушлаб туриш учун ўйнаётгандик. Пенальтидан кейин эса ҳимоячиларнинг ўйинида бироз парокандалик юзага кела бошлади. Кейинчалик ҳужумга ўтиб, ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Кетма-кет уч марта дуранг ўйнаган рақиб учун тўртинчиси фавқулодда "авария"дек ботарди. Иккинчи бўлимда эса 77-рақамли футболчининг индивидуал ўйини эвазига рақиб иккинчи голни урди. "Насаф" Ўзбекистоннинг топ-жамоаси. Улар буни ОЧЛда ҳам кўрсатиб қўйди.

Ҳисоб 1:0 пайтида ажойиб вазиятни йўққа чиқардик. "Насаф" каби топ-клублар билан ўйинда бундай вазиятлар доим ҳам юзага келавермайди. Агарда ҳисоб 1:1 бўлганида кўп жиҳатларни тартибга сола олардик. Жамоамнинг келажагига оптимистик қарайман. Биз янада яхши ўйин кўрсата оламиз.

- "Сурхон" "Насаф" дарвозаси олдида кўп ҳам вазият ярата олмади. Жамоанинг ҳужум чизиғида муаммолар кўзга ташланяпти.

- Ойбек Бозоров айни дамда чемпионатдаги энг кучли футболчи. Жамоадаги ёшларнинг келажаги порлоқ. Буни кўриб турибмиз. Аммо "Насаф"нинг сўнгги ўйинларини кўрадиган бўлсак, жамоа "Олимпик"ни ютаётган пайтда ҳам, АГМКни мағлуб этаётган пайтда ҳам ўйинни назорат қилгани йўқ. "Насаф"га биринчи голни уриб олгандан кейин рақибнинг режалари ўзгаради. Ўшандагина уларга иккинчи, учинчи, тўртинчи голларни уриб мумкин бўлади. Аммо бу исталган рақиб учун қийин. Бугун эса жамоа жуда ҳам ажойиб ва мен учун кутилмаган тарзда ўйин намойиш қилди.

- Иккинчи тайм бошида марказий ҳимоячи майдондан олиниб, ярим ҳимоячи туширилди. Кўп ўтмай олдиндаги футболчи ўйиндан олинди ва яна марказий ҳимоячи ўйинга ташланди. Бундай қандай тактика бор?

- Сўнгги уч кун давомида Бобур касал эди. Айнан уни алмаштириш орқали ярим ҳимоячини тушириб, ҳужумкорликни ошириш ният бор эди. 

- "Сурхон" қачон Термизга қайтади?

- Айни дамда буни амалга оширишнинг иложи йўқ. Майдонни тезроқ тайёрлашга ҳаракат қилишяпти. Бироқ бу қачон тайёр бўлишини билмайман.

- Навбатдаги баҳс ҳақида нима дейсиз?

- Ўз жамоамга ишонаман. Жамоа чемпионатда яхши ўйнамоқда, жамоа ўзини кўрсатмоқда. Жамоа ҳар томонлама яхши ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Жамоа келажакда янада яхшироқ ўйнашига ишонаман. Йигитларнинг келажаги бор.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика