Latest news

01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  0 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  0 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  1 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  2 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0

Анхель Лопес: "Ғалаба учун боримизни бердик" News

Анхель Лопес: "Ғалаба учун боримизни бердик"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Металлург" – "Сурхон" (0:0) баҳсидан кейин меҳмонлар устози Анхель Лопес фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйлайманки, ҳар икки таймда ғалаба учун боримизни бердик. Гол уришга ҳаракат қилдик. Жуда кўп бурчак тўплари, жуда кўп вазиятларга эга бўлдик, аммо бундан фойдалана олмадик. 

- Жамоада икки дарвозабони (Шоҳруҳ Эшбўтаев, Хавьер Хименес – таҳр.)ни навбати билан алмаштириб туширишингиз нима билан боғлиқ? 

-  Биз ҳозирда икки кучли дарвозабонга эгамиз. Улар ўзаро жиддий рақобат ҳосил қилишмоқда. Шоҳруҳнинг машғулотлардаги фаоллигини инобатга олиб, уни майдонга туширишга қарор қилдим. Икки кучли дарвозабонга эга эканлигимиздан хурсандмиз.

- Ноқулай об-ҳаво (кучли шамол - таҳр.) ва майдоннинг ҳолати ўйинга таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Тошкентда деярли ҳар куни ёмғир ёғмоқда. Ҳа, бундай об-ҳавода машғулот ва ўйин ўтказиш мушкул.

- Испаниялик ҳамкасбингиз, "Металлург" устози Луисма Эрнандесдан қандай ишланмаларни кутгандингиз?

- Биз "Металлург"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик олиб бордик. Улар "Насаф"га қарши ажойиб ўйин кўрсатишди. Фаолликни умуман сусайтирмасликка уриндик. Биз олдинги ўйинларимизда ҳам яхши ўйин кўрсатгандик, аммо ғалаба қозона олмагандик. 

- Бугун қўлга киритилган 1 очкодан қониқиш ҳосил қилмадингизми?

- 100% бўлмаса-да, баҳсдан қониқиш ҳосил қилдим. Жуда кўп вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Кезадада жарима зарбалари, бурчак тўплари юзага келди. Афсуски, бирортасини голга айлантира олмадик.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика