Анхель Лопес: "Бизга ҳужумларни якунлашда аниқлик етишмаяпти"
18 may 2022 21:53
News
Анхель Лопес: "Бизга ҳужумларни якунлашда аниқлик етишмаяпти"
Ўйин ҳақида
- Бугун "Сўғдиёна" жуда яхши ўйин намойиш этди. Улар кўрсатган ҳужумкор футбол эвазига ғалабага ҳақли эдилар. Мен пенальти белгиланган вазиятга тушунмадим, бу ВАР билан маслаҳатлашиб кўриб чиқиладиган холат эди назаримда.

- Жамоангиз яхши ўйнаб туриб ютқазди. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Тўғри, жамоамиз кўрсатган ўйиндан қониқдим. Гарчи натижа биз учун яхши бўлмаса ҳам, умумий хулоса қилсак, ўйинимиз ёмон эмас. Бизга вазиятларни якунлашда аниқлик етишмаяпти.
- Давралар оралиғида қайси чизиқларни кучайтирмоқчисиз?
- Ҳа, трансферлар ойнаси вақтида бизга зарур бўлган футболчиларни таркибга жалб этамиз. Бизга ҳужумкор футбол намойиш этадиган футболчилар зарур. Масалан, ҳозир Иқбол Маликжонов ҳужум ташкил этишда фаоллик намойиш этаяпти. Қанотда Абдулазиз Юсупов бор, ҳужумкор футболчи. Бизга якуний зарбаларда аниқликка эга бўлган футболчилар зарур.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments