Latest news

13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  0 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  3 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  1 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  5 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  6 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  13 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10

Анвар Солиев: “Бутсани михга илиш вақти келди” News

Анвар Солиев: “Бутсани михга илиш вақти келди”

Пойтахтимизда ОФКнинг футбол мураббийлари учун ташкил этилган ўқув курслари “С” лицензияси учун ўтказилиб, унда ҳали майдондаги профессионал фаолиятини давом эттираётган бир неча нафар футболчилар ҳам иштирок этишди.

Улар орасида Анвар Солиев, Бахтиёр Қамбаралиев, Ботир Қораев, Асрор Алиқулов каби кўзга кўринган футболчилар ҳам бор эди. “С” гувоҳномаси мураббийликдаги илк поғона бўлиб, уни қўлга киритмай туриб, “B”, “А” ва кейинчалик ПРО лицензияларига ўқиб бўлмайди. Ўқув курсларига одатдагидек ОФК инструктори Ислом Аҳмедов раҳбарлик қилди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилди. Бўлажак мураббийлар ҳам назарий, ҳам амалий машғулотларда қатнашишди. Биз ушбу ўқув курсининг сўнгги куни иштирокчилардан интервью олдик. Дастлаб, “Пахтакор” ҳужумчиси, ўзига хос рекордлар соҳиби Анвар Солиевнинг фикрлари билан қизиқдик.


- Анвар ака, ўқув курслари қандай ўтди? Ўқув жараёни маъқул келдими?
- Албатта, ўқув курслари нафақат менга, балки бошқа иштирокчиларга ҳам бирдек маъқул келди. Жуда ҳам қизиқарли жараён экан. Назарий дарсларда олган сабоқларимизни амалий машғулотларда янада мустаҳкамладик. Ўқув-машғулот жараёни янгича услубда ташкил этилди. Ўйин эпизодларини таҳлил қилдик. Энди бу мураббийликнинг илк поғонаси бўлгани учун йўриқчиларга саволларимиз кўп бўлди. Мана секин-аста мураббийлик фаолиятимиз ҳам бошланяпти. Йиллар жуда тез ўтиб кетди. Куни кеча футболдаги илк қадамларимиз қўйилганди. Мана бугун фаолиятни якунлаш арафасида турибмиз.

- Мураббийлик касби қийин эканми?
- Ҳар ҳолда мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Майдондаги футболчиларга, қолаверса, натижага жавобгар шахс бўласиз. Фаолиятим давомида кўплаб тажрибали мураббийлар қўл остида ўйнадим. Улардан ўзим учун кўп нарса олганман. Ўйлайманки, бир кун келиб мураббийлик фаолиятим бошланганида бу ўрганганларим ас қотади.


- Футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпсиз?
- Биласизми, уч йилдан бери шу ҳақида ўйлайман. Лекин ҳар сафар чемпионат бошланишига саноқли кунлар қолганида клублар таклифлар бўлади. Футболни азбаройи яхши кўрганимдан футболчилик фаолиятимни якунлашга ботина олмайман.

- Янги мавсумда ҳам шундай бўладими?
- Йўқ, менимча бундай бўлмаса керак (кулади).

- Балки, бу йил “Пахтакор” билан яна бир бор чемпионлик шохсупасига кўтарилиб, кейин фаолиятингизни якунларсиз?
- Ўзим ҳам шу ҳақида ўйлаб турибман. Катта эҳтимол билан, бу йил профессионал футболчилик фаолиятимдаги сўнгги мавсум бўлади. Чемпионат якунланиши билан бутсаларимни михга иламан. Лекин фахрийлар учун футбол ўйнашда давом этаман.


- Чемпионлик учун яхшигина имконият юзага келганди. Лекин “Локомотив”ни анча яқинлаштириб олдинглар.
- Футбол шуниси билан ҳам қизиқ. Олдинда бизни жуда ҳам қизиқарли ўйинлар кутиб турибди. “Насаф”га қарши ўтказиладиган ўйин кўп нарсани ҳал қилади. Кейин аутсайдерлар билан бўлиб ўтадиган учрашувлар ҳам осон кечмайди. Олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган жамоалардан ҳар қандай “сюрприз”ни кутиш мумкин. Шундай бўлсада, чемпионлик масаласи ўз қўлимизда. Қолган ўйинларга бор кучимизни сарфлаб, якунда чемпионлик унвонини ўзимизда сақлаб қолиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика