Latest news

09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  0 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  1 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  1 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5

Анвар Рашидов: “Рибкин машғулотларда жуда зўр ишламоқда, лекин...” News

Анвар Рашидов: “Рибкин машғулотларда жуда зўр ишламоқда, лекин...”

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Иордания термасини қабул қилади. Бўлажак учрашув олдидан мутахассислар фикри билан қизиқдик.
Ўз вақтида миллий терма жамоамизда дарвозбонлар билан ишлаган Анвар Рашидовни мухлислар яхши билишса керак, у киши бугунги кунда асосан “Пахтакор”да фаолият юритиб келмоқда. Унинг шогирди бўлмиш Никита Рибкин ҳам миллий терма жамоага таклиф этилган. Мураббий билан суҳбатлашганимизда, асосан миллий терма жамоа посбонлари ҳақида тўхталиб ўтди.

- Ўзим дарвозабонлар билан ишловчи мураббий бўлгани сабабли ҳам, кўпроқ голкиперлар тўғрисида тўхталиб ўтсам мақсадга мувофиқдир. Элдор Суюнов, Никита Рибкин ва Игнатий Нестеров чақирув олганини яхши биламан. Дастлаб ўзимнинг бугунги кундаги шогирдим Рибкин ҳақида тўхталадиган бўлсам, у машғулотларда жуда қойиллатиб ишлайди. Лекин ўйин келганда Никитага нимадир етишмайди. Гапимга ишонинг, машғулотда уни ишлаганини кўрган одам, нега бу посбон ўйинга тушмайди деб юборади. Аввало унга миллий терма жамоада омад ёр бўлишини тилаб қоламан. Лекин Рибкинда ўйинни ўқий олиш хусусияти жуда паст. Машғулот бошқа ўйин бошқа. Ёшлар лигасида Рибкинни бир неча маротаба синаб кўряпмиз. 2-3та вазиятларда ўзини кўрсатса, кетидан 2та гол ўтказиб юборган пайтлар ҳам бўляпти. Мен унга ҳар сафар айтаман, ўтказиб юборилган голларда барибир дарвозабон айбдор бўлади деб. Аслида ҳам шундай-да. Тасаввур қилинг жамоа 5та гол ўтказиб юборди. Унинг бирортасида дарвозабоннинг айби йўқ дейишади. Кечирасизу, қандай қилиб 5та тўпдан кейин ҳам посбоннинг сира хатоси бўлмаса.

- Рибкин ҳақида фикрларимни давом эттирадиган бўлсам, у ёшлигида маҳаллада футбол ўйнамаган экан. Лобанов эса кўча футболидан чиққан. Бу билиниб туради. Никитада тўп билан ишлашда ҳам кўп хатолар учраб туради. Унинг тўп билан ишлаш маҳоратини ошириш мақсадида машғулот чоғида умумий гуруҳга қўшиб юборган холда, ишлатамиз. Шунда ҳам оддий хатоларга йўл қўяди. Билишимча бугунги ўйинда у захира посбони вазифасини ўтайди. Кейин Осиё ўйинларига ҳам кетадиган рўйхатдан ўрин олган. Кунора Рибкин билан гаплашиб турамиз ва унга керакли маслаҳатлар бериб тураман.

- “Насаф” посбони Элдор Суюнов билан ҳеч бирга ишламаганим учун унинг қандайлигини тўлиқ билмайман. Лекин сиртдан кузатиш имконияти бўлмоқда. “Насаф”га қарши ўтказган баҳсларимизда Суюнов жуда илиқ таассурот қолдирганди. Шубҳасиз терма жамоага муносиб номзод.

- Игнатий Нестеров билан илгари “Пахтакор” ва миллий терма жамоада бирга ишлаганим сабабли уни жуда яхши биламан. Машғулотлардан кейин ҳам қўшимча равишда жуда кўп ишларди. Айнан ушбу меҳнатлари эвазига шу даражага чиқди. Лекин билишимча Нестеров ўз устида ишлашни бироз сусайтириб юборган. Балки ёш ўтиб бораётгани сари, футболчида шундай холат кечаётгандир. Лекин мухлислар Игнатни жуда яхши билади.

- Миллий терма жамоада ёшартириш жараёни кетмоқда. Элдор Суюновга муносиб рақобатчи сифатида қайси ёш посбонни кўрсата оласиз?
- Бугунги кунда “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилаётган Абдумавлон Абдужалиловни менга жуда кўп мақташди. Аслида у ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли. Яқинда терма жамоага таклиф этишганди. Шунда билишимча мураббийларда илиқ таассурот қолдирган. Абдумавлонни ўзини ҳам куни-кеча тўсатдан учратиб қолдим. Аввалгидек эмас, балки бўйи чўзилиб анчагина ўсишга эришган. Шу боис Абдужалиловни яна ўзимизга қайтариб олмоқчи бўлмоқдамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика