Latest news

12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  9 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  2 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  4 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  25 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  16 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  175 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4

Анвар Ҳожимирзаев: "Молиявий жиҳатдан кўра, роҳатланиб футбол ўйнашим муҳимроқ" News

Анвар Ҳожимирзаев: "Молиявий жиҳатдан кўра, роҳатланиб футбол ўйнашим муҳимроқ"

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Суперлиганинг энг яхшилари тақдирланди.

ПФЛ мавсум кашфиёти номини эълон қилди. Унга кўра, "Динамо" клуби аъзоси Анваржон Ҳожимирзаев Суперлигада йил кашфиёти деб топилди. Ҳожимирзаев совринни қабул қилиб олганидан сўнг ОАВ вакиллари билан мулоқот қилди.

- "Энг яхши футболчи" совринига ҳам даъвогар эдингиз. Ушбу номинацияда ҳам ғолиб бўлишни кутганмидингиз?

-  Имкониятлардан келиб чиқиб "Энг яхши футболчи" номинациясида ғолиб бўлишга ҳам умид қилгандим. Насиб қилгани шу экан. Кейинги мавсумда янада яхшироқ ўйин намойиш этиб, ушбу совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

- "Динамо"да қолишингизга нима сабаб бўлди?

- Клуб раҳбарияти ва Вадим Абрамов. Улар мендан жамоада қолишимни илтимос қилишди ва мен инсонийлик нуқтаи назаридан "йўқ" дея жавоб бера олмасдим. "Динамо" кўнглимга яқин жамоа бўлиб қолган.

- Сизга молиявий жиҳатдан "Динамо"дан кўра яхшироқ таклифлар бўлган, аммо сиз Самарқанд жамоасида қолишни афзал кўрдингиз? Тўғрими?

- Ҳа. Шаҳсан мен учун молиявий жиҳат унчалик ҳам муҳим эмас. Роҳатланиб футбол ўйнаш мен учун муҳимроқ. Ушбу жамоада ёрқин ўйин намойиш этяпман ва кейинги мавсумда ҳам шундай темпда давом этишни мақсад қилганман.



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика