Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Анвар Ғофуров: «Янги саҳифа очамиз» News

Анвар Ғофуров: «Янги саҳифа очамиз»

Айтиш керакки, карантин футболчининг қанчалар профессионал эканлигини кўрсатиб беради.

Зеро, профессионал ўйинчи бундай вазиятларда жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туриш йўлини жуда яхши билади.

- Карантин вақтида уйда ўтирган бўлсамда, зерикишни хис қилмаяпман. Жисмоний ҳолатимни бир маромда ушлаб туриш мақсадида шуғулланаяпман. Уй шароитидаги машғулотларни тўхтатаётганим йўқ. Қолаверса, бўш вақтим бўлди дегунча, китоб ўқийман ёки интернет орқали ўзимни қизиқтирган мавзуларни кузатаман, саволларимга жавоб излайман. Албатта фарзандларим билан бирга кунимни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиламан.

Карантиндан кейин аввалги жисмоний ҳолатга қайтиш қанчалик осон? Ўйлайманки, профессионал футболчида бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Бундай вазиятларда ҳамма уй шароитида шуғулланади. Тахминимча, шундай ҳам бўляпти. Мавсумни давом эттиришга рухсат берилганидан кейин жамоаларда жисмоний ҳолат бўйича муаммо бўлмаса керак.

Суперлига давом эттирилишни бошлагач йўқотилган кунлар ҳисобига тақвим ўзгаради ва тиғишлашади. Буни плюс томонлари ҳам бор. Хусусан, барча футболчиларда ўйин амалиёти кўпроқ бўлади. Мураббийларда таркиб бўйича ротация қилиш имконияти пайдо бўлади. Захирада қолиб кетаётган ўйинчиларда ўзини кўрсатиш имконияти юқори бўлади.

Карантин вақтида ҳукуматимиз томонидан аҳолига турли талаблар қўйилмоқда. Бу албатта соғлиғимизни ўйлаб қўйилаётган талаблардир. Биз мазкур талабларни ҳурмат қилиб, уларга қатъий равишда амал қилсак ва бир мушт бўлсак, коронавирусни енгамиз ҳамда ҳаётимизда янги саҳифа очамиз, - дейди Анвар Ғофуров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика