Latest news

11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  0 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  1 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  24 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  20 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1

Анвар Ғофуров: "Марат Бикмаевга инсоф берсин" News

Анвар Ғофуров: "Марат Бикмаевга инсоф берсин"

Бугун Тошкентда мухлислар пойтахт дербиси гувоҳи бўлишди.

Ушбу турда "Бунёдкор" ўз уйида "Локомотив" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Қизиқарли кечган баҳсдан сўнг, "Бунёдкор" жамоаси ҳимоячиси Анвар Ғофуров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Аввалам бор барчага инсоф берсин. Маратга ҳам. У пенальти йўқлиги ҳақида бош ҳакамга айтса бўларди. европа футболини барчамиз томоша қиламиз. Бош ҳакам келиб германиялик футболчидан сўраганда пенальти йўқлигини айтганди. Агарда биз такрорий вазиятларни кўриш имкони йўқ бўлган асрда яшаётганимизда майли эди. Ҳозирча кўп камералар бор. Такрорий вазиятни кўрса бўлади. Одам сифатида бошқача қарашни бошлайман. Тўғри, у ўзини ишини қиляпти, лекин, бу даражада бўлиш керак эмас. Одам одамлигича қолиши керак. 

Ҳакамлар ҳам хато қилади. Бу вазиятда бош ҳакам Ахрор Рисқуллаев  ён ҳакамдан бориб сўрагани учун раҳмат айтаман. Қанот ҳаками пенальти бўлган деб айтди.  Марат Бикмаев пенальти бўлмаган деб айтса керак, деб ўйлагандим. Агарда қоида бузулганида гап бўлиши мумкин эмас эди. 100 фоиз Марат Бикмаевни оёғига тейганим йўқ. Такрорий вазиятлар бор, бемалол кўриб чиқиш мумкин. Иккинчи пенальти белгиланган вазиятда Марат Бикмаевнинг ёнига бориб сенга нисбатан қўполлик ишлатмаганимни айтгин дегандим. У эса бундай қилмади", - дейди Анвар Ғофуров


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Rating: +124   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика