Latest news

12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  0 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  0 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  20 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2

Анвар Ғофуров: “Фол очишни ёқтирмайман” News

Анвар Ғофуров: “Фол очишни ёқтирмайман”

Ўтган йилги чемпионат баҳсларида Тошкентнинг “Обод” жамоаси олий лигада жон сақлаб қолди.
“Обод” иккинчи даврада клубда ўзгаришлар қилди ва ўзи учун керакли бўлган тажрибали футболчиларни жамоага қўшиб олди. Чемпионат баҳсларига тайёргарлик тўғрисидаги саволларимизга клуб футболчиси Анвар Ғофуров жавоб берди.

-  Бу йил мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрдинглар?
-  Мавсумга тайёргарликни ўтган йили декабрь ойида бошлагандик. Ҳозир эса олдиндан бир нарса дея олмайман. Чунки олдимизда бутун бошли мавсум турибди. Қандай тайёргарлик кўрганимизни чемпионат баҳслари бошлангандан кейин билиб оламиз.



-  Кетган футболчиларнинг ўрни тўлдирилдими?
-  Жамоадан кетган футболчилар кўп, бу факт. Клубни тарк этган футболчиларни ўрнини биринчи лига жамоасида ҳаракат қилган футболчилар ва ижара асосида бошқа жамоада тўп тепган Шерзод Жалилов ва Санжар Тўрақулов билан тўлдирдик. Ҳозирча таркиб борасида ҳеч қандай муаммо йўқ.

-  Жамоага Рауф Инилеев келгач бироз бетоб бўлиб қолганди. Яқинда Россия давлатига бориб даволаниб қайтдилар. Шу вақтда сиз машғулотларни ўз зиммангизга олдингиз. Мураббийлик соҳасини биринчи "Обод" клубида бошлайсизми?
-  Барчаси Рауф Талгатовичнинг кўрсатмалари асосида машғулотлар олиб борилмоқда.  Раул Талгатович ҳозир реабилитациялари ва ҳаво совуқ бўлгани учун машғулотларда иштирок этмаяпти.

-  Бу йил клуб олдига қандай вазифа қўйилган?
-  Иложи борича юқори ўринларни эгаллаш ва ёш футболчиларни кашф қилиш олдимизга мақсад қилиб қўйилган.



-  Жамоага яна кимлар келиши мумкин, кўз остингизга олиб қўйган футболчиларингиз борми?
-  Кўз остимга олиб қўйган барча футболчиларнинг клублари билан шартномалари бор. Шу туфайли жамоага кимдир келиб қўшилиш эҳтимоли жуда кам.

-  Фаолиятингизни айнан "Обод" жамоасида якунламоқчимисиз ёки бошқа клубдан таклифлар борми?
-  Ҳозир мен “Обод” жамоасида фаолиятимни давом эттиряпман. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Агарда соғлиғимда муаммолар бўлмаса, жароҳатлардан йироқроқ бўлсам албатта футболчилик фаолиятимни давом эттираман.

-  "Обод" жамоасининг келажаги ҳақида нима дея оласиз?
-  Фол очишни ёқтирмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. “Обод” жамоаси ўз ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишини ва янги ишқибозларни топишини чин дилдан хоҳлардим. Ахир барча клублар мухлислар учун ўйнайди-ку!

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика