Latest news

10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  1 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18

Анвар Бердиев юбилей 500-баҳсини ўтказди News

Анвар Бердиев юбилей 500-баҳсини ўтказди

Суперлиганинг 15-турида “Нефтчи” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда фарғоналикларнинг афсонавий футболчиси Анвар Бердиев фаолиятидаги расмий 500-баҳсида иштирок этди. Шу вақтга қадар тажрибали ҳужумчи Ўзбекистон чемпионатларида 499 та учрашувда иштирок этганди.

Айтиш керакки, футболчи мазкур ўйинларнинг кўплаб қисмини қадрдон жамоаси бўлмиш, “Нефтчи” сафида ўтказган ҳамда ўзининг тўпурарлик салоҳияти, бектакрор ўйинлари билан нафақат фарғоналик, балки бутун ўзбекистонлик мухлисларнинг қалбидан ўчмас из қолдирди.  

40 ёшли ҳужумчининг  500-баҳси “ўзбек эл-классикоси” ҳисобланмиш “Пахтакор”га қарши баҳсга тўғри келди. Ҳужумчи мазкур ўйинда заҳирадан майдонга тушди ва “Нефтчи” учун муҳим бўлган голга муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг стадионда футболчини жамоадошлари 500 рақами туширилган футболка билан табриклашди. 

Фурсатдан фойдаланган ҳолда, “Нефтчи” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, ходимлар ва жамоа мухлислари номидан Анвар Бердиевни мазкур юбилей баҳси билан табриклаймиз! 

“Нефтчи” матбуот хизмати.



Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика