Latest news

18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  0 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  1 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1 (матнли трансляция)  117 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  4 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  71 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21

Анвар Бердиев йирик ғалабадан кейин: "Бу ҳали "Шўртан"нинг энг зўр ўйини эмас" News

Анвар Бердиев йирик ғалабадан кейин: "Бу ҳали "Шўртан"нинг энг зўр ўйини эмас"

Про-лиганинг 16-тури доирасида "Юниред" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Оғир ўйин бўлди. Биламиз, "Юниред" жамоаси иккинчи даврани яхши бошлади ва дербида "Динамо" билан дуранг ўйнади. Ўтган турда "Ғиждувон" йирик ҳисобда мағлуб қилинганидан кейин яхши кайфиятда биз билан ўйинга ташриф буюришди. Футболчиларимга раҳмат дейман, кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Фурсатдан фойдаланиб, халқимизни Мустақиллий байрами билан табриклайман. Жамоамизга ҳомийлик қилаётган инсонларга футболчиларимиз номидан табриклаб қоламан. 

- Дастлабки гол 9-дақиқада киритилди. Йирик ғалабанинг омили тезкор гол бўлди десак бўладими?

- Футбол 90 дақиқа ўйналади, голлар сонияларда урилади. Голнинг қайси дақиқада урилишининг фарқи йўқ. Тезкор гол ишни енгиллаштирган бўлиши мумкин. Йигитларимдан доимо ҳакамнинг илк хуштагидан ва якуний хуштагига қадар ҳаракат қилишларини талаб қиламан. 

- "Шўртан" бугунги кунга келиб 20та гол урди ва 18та гол ўтказиб юборди. Бу нормал ҳолатми?

- Йўқ, нормал ҳолат эмас. Биз ҳимоячилар билан ҳам алоҳида ишлаяпмиз. Лекин бу баҳона бўлмаслиги керак. Жамоадаги ҳамма бирга. Ҳужум ҳимоядан бошланади. Уларни доимо танқид қилиш ҳам бўлмайди. Бироқ булар устида ишлаяпмиз. Ўзим ҳам жамоанинг охирги марта қачон қуруқ ўйин ўтказганини эслай олмайман. Бугун шундай бўлди ва мени хурсанд қилишди.

- Захирадан тушганларнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Ҳеч қачон захирадан тушаётган футболчидан ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнашини сўрамайман. Қанча кўп гол урсак, шунча яхши.

- "Шўртан"нинг бугунги ўйинини мавсумдаги энг яхшиси деса бўладими?

- Ҳар бир ўйин қийин ўтяпти. Бугунги ўйинда жамоанинг гол ўтказиб юбормагани мени кўпроқ хурсанд қилди. Ўз навбатида ҳужумчиларимиз ҳам олдиларига қўйилган вазифани бажаришни уддалашди. Бироқ бир ўйин билан қониқиб қолмаслик керак. Ҳали олдинда ўйинлар бор. Уларга ҳам тайёргарлик кўрамиз. Бу ҳали "Шўртан"нинг энг яхшиси эмас, ундан зўрлари олдинда бўлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика