Latest news

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади" News

Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"

Суперлига-2025 1-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (2:0) баҳсидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Тайёргарликни асосан Тошкентда олиб борган эдик. Бугун эса Суперлигадаги дастлабки учрашувни "Хоразм"га қарши ўтказдик. Бугун дурангга эришишимиз ҳам мумкин эди, аммо рақиб дарвозабони ўз жамоасини кўп маротаба қутқарди. Кейин эса ҳужумга зўр бердик ва қарши ҳужумда иккинчи голни ўтказиб юбордик" - деди Анвар Бердиев бугунги баҳс ҳақида.

- "Шўртан" жамоаси янги мавсум олдидан ўз таркибини асосан ёш футболчилар билан кучайтирди. Янги мавсумга йиғилган таркибдан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда? Янги футболчиларнинг бугунги учрашувдаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- Тўғри, жамоамиз асосан ёш футболчиларни ўз сафига жалб этди. Биз тажрибалироқ ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи эдик, аммо бунинг имкони бўлмади. Мавсум ҳали энди бошланди, ушбу футболчилар ҳали ўзини кўрсатишади. Бугунги баҳсни таҳлил қилиб, кейинги ўйинларда яхшироқ натижага эришишга интиламиз.

- "Шўртан" ёмон ўйин кўрсатмади, тўпни назорат қилди ва вазиятларга эга бўлди. Жамоангиз намойиш этган ўйини билан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятга лойиқ эдими?

- Жамоа ютқаздими, демак рақиб яхшироқ ўйнаган бўлади. Бизда ҳам имкониятлар бўлди ва ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди, лекин "Хоразм" жамоаси посбони бугун жуда яхши ўйнади. Бироз омад ҳам етишмади. Футболчиларим кейинги турларда янада яхшироқ ўйин намойиш этишига ишонаман.

- "Шўртан" жамоаси янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

- Мақсадимиз ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш. Охиригача курашамиз. Мавсумни ғалабасиз бошлаш жуда қийин. Бугунги мағлубиятни тезроқ эсдан чиқариб, "Бунёдкор" ҳақида ўйлашимиз керак. Ғузорга қайтиб, бугунги ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Ўйлайманки, кейинги баҳсда жамоам яхшироқ ўйнайди ва ўзига керакли бўлган натижага эришади.



Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика