Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Анвар Бердиев: "Ушбу учрашувда мени хурсанд қилган нарса - "ноль"га ўйнаганимиз" News

Анвар Бердиев: "Ушбу учрашувда мени хурсанд қилган нарса - "ноль"га ўйнаганимиз"

"Шўртан" ҳамда "Юниред" ўртасидаги Про лиганинг 16-тур ўйинидан (3:0) сўнг мезбон жамоа устози Анвар Бердиев иштирокида матубот анжумани ўтказилди.

Анвар Бердиев: "Баҳс оғир ўтди. "Юниред" иккинчи даврани яхши бошлади. Улар Ғузорга яхши кайфиятда келишган эди, бироқ шогирдларим барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Имкониятдан фойдаланиб барчани "Мустақиллик байрами" билан табриклайман".

- Учрашувдаги дастлабки гол 9 дақиқада урилди. Тезкор гол ҳисоб йирик кўринишга келишига ёрдам бердими?

- Футбол 90 дақиқа давом этади, голлар эса сониялар ичида урилади. Тўғри, тезкор гол ишимизни осонлаштирди, лекин футболчиларимга доим бир гапни қайтараман: "Баҳс дастлабки хуштакдан, охирги хуштак овозигача давом этади".

- "Шўртан" ҳозиргача 20та гол уриб, 18та гол ўтказиб юборган. Бу нормал ҳолатми?

- Йўқ, нормал эмас. Ҳимоячилар билан ишлаяпмиз, бироқ бу баҳона бўла олмайди. Жамоамиз сўнгги бор "ноль"га ўйнаганини эслай олмайман, йигитлар бугун хурсанд қилишди.

- Захирадагилар ишончни оқлашдими? Уларнинг вазифаси ҳисобни ушлаб қолишмиди ёки кўпроқ голлар уриш?

- Мен ҳеч қачон захирадан майдонга тушаётган футболчиларга ҳисобни ушлаб қолиш ҳақида гапирмайман.

- Бу баҳс "Шўртан"нинг мавсумдаги энг яхши ўйини бўлди дея оласизми?

- Ҳар бир ўйинда қийналяпмиз. Ушбу учрашувда мени хурсанд қилган нарса - "ноль"га ўйнаганимиз. Ҳужумдаги футболчиларимиз ҳам ўз вазифаларини яхши бажаришди. Ҳали олдинда ўйинлар бор, бу "Шўртан"нинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйини эмас.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика