Latest news

22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  0 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  195 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  22 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7

Анвар Бердиев: "Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди" News

Анвар Бердиев: "Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди"

Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Албатта, бугунги ўйин оғир ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам очко йўқотди. Бугун ютқазишимиз ёки ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Якуний натижа дуранг билан якунланди.

- "Шўртан" ҳимояси охирги 15 дақиқаликда ишончсиз ҳаракат қилгандек кўринди. Буни қандай изохлайсиз?

- Бундай демаган бўлардим. Чарчоқ натижасида футболчи ўзини бошқара олмаслиги мумкин. Бугун дарвозабонимиз жуда яхши ўйин кўрсатди. Гол ўтказмасак, ҳимоя ва дарвоза чизиғи яхши ўйин кўрсатган ҳисобланади.

- Жамоангиз бугун ўз мақсадига эриша олмаганига сабаб нима бўлди?

- "Хоразм" яхши шаклланган жамоа. Ўз мухлислари қаршисида ўйнаган жамоа билан майдонда осон бўлмайди. Вазиятларимиз ҳам бўлди албатта.

Такрорлайман, Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди.

- Анвар Бердиев миллий чемпионатларимизда энг кўп гол урган ҳужумчи саналади. Ўзбекистонда шу каби кўп гол урадиган ҳужумчиларни кўраяпсизми?

- Ўзбек футболида сўнги йилларда эътибор анчайин кучли. Ҳар бир жамоада ҳужумчилар билан ишлайдиган мураббий бўлиши керак. Ўйин вақтида қандай очилиши, қайси услубдаги зарба гол билан якунланиши ҳақида тушунчалар бериб борилиши керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика