Latest news

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  4 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

Анвар Бердиев: "Ўйингача 5 ҳимоячимиз жароҳат олганди, бугун мана олтинчиси ҳам жароҳатланди" News

Анвар Бердиев: "Ўйингача 5 ҳимоячимиз жароҳат олганди, бугун мана олтинчиси ҳам жароҳатланди"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасида "Турон" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдирди.

- "Турон"ни ғалаба билан табриклайман ва чемпионат доирасидаги ўйинларида омад тилайман. Бу жамоа менга бегона эмас. Ўйин ҳақида гапирсам, тезкор гол ўтказиб юборганимиздан кейин йигитлар саросимага тушиб қолди. Сабаби - 5 нафар ҳимоячимиз жароҳат олиб, сафдан чиққанди. Бугун эса олтинчи ҳимоячимиз ҳам жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Ўйинни бир ҳимоячи билан тугатдик, ярим ҳимоячиларни ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлдик. Бу эса барибир ўз сўзини айтди. 

- Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ икки ўзгариш қилдингиз. Бу режаларингизни қанчалик ўзгартириб юборди?

- Ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бергандик. Бобур Давлатовни алмаштиришга мажбур бўлдик. Оғир жароҳатдан кейин у энди-энди ўзига келмоқда. Ўйинга қўшилиб кетиши қийин бўлди. Иккинчи ўзгариш эса мажбурий тарзда амалга оширилди. 16 футболчи бўлиб, Яйпан шаҳрига етиб келгандик. Йигитларга эътирозим йўқ. Бўлган ўзгаришлар режаларимизни жиддий ўзгартириб юборди. Бу баҳона бўлолмайди. Ҳар бир футболчи майдонга тушганидан кейин жонини бериб ўйнаши керак. Ўйинни кўриб тахлил қиламиз ва Про-лига ўйинига тайёргарликни бошлаймиз.

- Иккинчи бўлимда жамоангизнинг ўйини жонланди. Танаффусда йигитларингизга қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Футболчиларга майдонда тезроқ паслар билан ўйнаш кераклигини айтдим. Биринчи бўлимда футболчилар тўпни шунчаки ушлаб туриш билан шуғулланишди. Иккинчи бўлимда жамоанинг ўйинида ўзгаришлар бўлди. Бу йигитларнинг рухий ҳолатига ҳам боғлиқ. Чунки "Турон" биринчи бўлимда имкониятларидан фойдаланиб, бемалол футбол ўйнашни бошлади. Иккинчи бўлимда эса йигитлар ўйинга бошқаа ёндашишни бошлади. Шу сабабли ўзгаришлар бўлди.

- Ҳозир жамоа таркибида порлаб чиқаётган футболчи бор. Мухриддин Зоиров ҳақида фикрларингиз.

- Бирор футболчи ҳақида гапиришни истамайман. Бизда "Шўртан" жамоаси бор. У ҳали юлдуз эмас, ажралиб тургани йўқ. У жамоавий футболчи бўлиши керак. Зоиров ўйиндан-ўйинга биз талаб қилган вазифаларни бажаришга ҳаракат қиляпти. Агарда у шундай даражада давом этса, яқин йилларда Суперлига жамоасида ўйнаши мумкин.

- Сардор Теляков ва Мирзоҳид Мирзамаҳмудов каби футболчиларни бугун ўйинда кўрмадик.

- Бошида айтганимдек, таркибда жароҳатланганлар кўп. Мирзамаҳмудов оёғидан жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Теляков эса келишимиздан икки кун олдин машғулотда жароҳат олди. 16 киши бўлиб етиб келдик. Бор таркибимиз шу. Имкониятдан келиб чиқиб майдонга таркиб ташладик.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика