Latest news

13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  0 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  1 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  2 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2

Анвар Бердиев: "Ўтган мавсумдаги таркибдан 3-4 нафар футболчи қолган холос" News

Анвар Бердиев: "Ўтган мавсумдаги таркибдан 3-4 нафар футболчи қолган холос"

Про-лиганинг 11-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Турон" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйинда ғалабага эришдик. Чунки, аввалроқ "Хоразм" билан ўйинда ҳам айтгандим, яна такрорлайман, сунъий майдонда футбол ўйнаш осон эмас. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Муҳим ғалабага эришдик. Яна муҳимроғи ўйинни жароҳатларсиз якунладик. "Арал Самали" яхши жамоа ва уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Ўтган йилги таркибдан жамоангиз ҳозирги таркиби анчайин фарқ қилади. Ўзингиз истаган қанча футболчиларни жамоада сақлаб қолдингиз?

- Хабаринглар бор, "Турон" ўтган мавсум Суперлигадан тушиб кетганди. Кўп футболчилар жамоани тарк этишди. Тўғрисини айтсам, жамоа қайтадан шакллантирилди десак ҳам бўлади. Ўтган йилги жамоадан 3-4 нафар футболчи қолган холос. Қолган барча футболчиларни ўзим таклиф қилганман. Аллоҳга шукр, ҳозир улар мени уялтириб қўйишмаяпти. Тўхтаб қолмоқчи эмасмиз, шу руҳда давом этамиз.

- Жамоалар футболкалари бир-бирига ўхшаб кетгани нима билан боғлиқ?

- Тўғриси, бизда 2 хил футболкамиз бор, қизил ва оқ. Биринчи даврада "Арал Самали" билан ўйнаганимизда улар кўк рангли футболкада чиқишганди. Биз оқ футболкада тушсак ҳам, барибир бир хил бўлиб қоларди. Бу холат қийинчилик туғдирди албатта, лекин бугун мухлислар қизиқарли учрашув гувоҳига айланишди. 

- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Уларнинг назорат қилувчи махсус марказ бор. Ўйин давомида кимгадир ён босгандек кўринаверади. 

- "Турон" олдига қандай мақсад қўйилган?

- Мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб Суперлигага қайтиш. Жамоамиз раҳбарияти олдимизга шундай вазифа қўйишган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика