Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  5 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  4 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

Анвар Бердиев: "Осон ўтмаган ўйинда ғалабага эришдик" News

Анвар Бердиев: "Осон ўтмаган ўйинда ғалабага эришдик"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, ғалабага осонликча эришмадик. Про-лигада ҳозир ҳар бир жамоа очко учун жиддий кураш олиб бораяпти. Йигитларга рахмат, осон ўтмаган ўйинда бизга ғалаба тақдим этишди.

- "Шўртан" танаффусдан стартда 1 мағлубият, 1 дуранг ва бугун ғалаба қайд этди. Сизнингча, жамоа мавсумнинг иккинчи қисмини қандай бошлади?

- Албатта, ўз уйимизда мағлуб бўлсак, бу жуда аламли. Стартда "Бухоро"га ютқазиб қўйдик. Ортга қараш керакмас, натижа қайтиб келмайди. Олдиндаги ўйинларда йўқотилган очколар ўрнини қоплаш учун жиддий ҳаракат қилишимиз лозим бўлади.

- "Дўстлик"нинг жадвалдаги ўрнидан ва четлатишдан келиб чиқсак, "Шўртан" бугун ғалабага осон эришадигандек кўринганди. Лекин ўйин осон ўтмади...

- Тўғри айтдингиз, ҳозир Про-лигада ҳар бир ўйин осон ўтмаяпти. Футболчиларимиз ҳам дастлабки дақиқаларда шу фикрда бўлишган кўринади. Ҳакам ҳуштаги чалиниб ўйин бошланганидан ҳар бир футболчи майдонда жон-жаҳди билан ҳаракат қилиши керак. Кейин ўйинни қайтариб қолиш қийин бўлади.

- Жасур Ўриновнинг тўпни қўл билан ўйнаб, майдонда четлатилган вазиятини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, буни оқламайман. Ҳар бир футболчи жамоа манфаати йўлида ишлаши керак. Сариқ карточкаси бор эканини билиб туриб ҳам қўл билан ўйнади ва хато қилди.

- Навбатдаги ўйин "Машъал"га қарши бўлиб ўтади. Шу учрашув ҳақида фикрингиз?

- Дербилар ҳар доим ўзгача ўтади. Чунки ўз номи билан дерби. Биз бу ўйинга ҳам бошқа жамоалар билан бўлгани каби тайёргарликка киришамиз. Бугунги ўйинни таҳлил қилиб чиқиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика