Latest news

09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  0 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  10 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  3 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  6 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  15 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  5 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2

Анвар Бердиев: "Натижадан қониқдим. Ўйиндан эса йўқ" News

Анвар Бердиев: "Натижадан қониқдим. Ўйиндан эса йўқ"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун мавсумдаги илк ғалабамизни қўлга киритдик. Мавсумнинг боши ҳар доим қийин бўлади. Футболчиларимизга рахмат айтаман. "Дўстлик" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Вазиятлардан фойдаланиш даражасига қандай баҳо берасиз?

- Жуда ёмон. Бунақа имкониятларни қўлдан бой бермаслик керак. Футболчи майдонга тушдими, ҳар доим максимал ҳаракат қилиши керак. Машғулотларда бу борада ишлаяпмиз. 

- Ўйиннинг 78-дақиқасида Нодирбек Мукаров бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Ўша вазиятда ҳафсалангиз пир бўлгандек кўринди...

- Бу вазият бўйича Мукаровни ўзи билан гаплашганмиз. У ўша вазиятда гол бўлди деб ўйлаган. Вазиятгача бир оз бўшашди. Лекин Мукаров бугун ўзига бўлган ишончни оқлади. Жамоамизнинг биринчи голини урди. Вазиятларни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. 

- "Шўртан" ярим соат мобайнида бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилди. Натижадан қанчалик қониқдингиз?

- Тўғрисини айтсам, натижадан қониқдим. Ўйиндан эса йўқ. Футболчиларим бундан кўпроғига қодир эди.

- Олдинда "Машъал"га қарши ўйин кутиб турибди. Бу учрашув ҳақида нималарни айта оласиз?

- Бугунги ўйиндан сўнг футболчиларга бир кун дам берамиз. Кейин машғулотларга киришамиз. "Шўртан" ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика