Latest news

20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  1 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  57 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  6 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  2 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2

Анвар Бердиев: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан" News

Анвар Бердиев: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан"

ПРО-Лига 7-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқ-тепа" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





"Бугун тенг кучга эга икки жамоа ўртасида қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Жамоамиз футболчилари биринчи бўлимда юзага келган яққол вазиятлардан фойдалана олишмади. Биласизми, биринчи бўлимнинг ўзида 4-5 та голли вазиятларни йўққа чиқардик. Мураббий сифатида бугунги натижа учун барча айбни ўз зиммамга оламан.

Ҳар доим айтганман, вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсаяпмиз. Бугун ҳам кўрганингиздек, ўзимизда юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда бошқа ўйин бўларди.

Мўйдин Мамазулумов нега асосий таркибда тушмади? Энди эътибор берган бўлсангиз Мамазулумов аввалги ўйинларимизда заҳирадан майдонга тушиб ўйинимизни кучайтирган. Айнан у гол киритган учрашувларимизда заҳирадан ўйинга қўшилган. Тўғриси, Мўйдиннинг ёшини ҳам инобатга олиш керак. Бугунги ўйинга тайёрлаган режамизда ҳам иккинчи бўлимда Мўйдин Мамазулумовни заҳирадан тушириб, ўйинимизни кучайтириш эди" - дейди Анвар Бердиев.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика