Latest news

16:38"Андижон" — "Сўғдиёна" 0:0 (Матнли трансляция)  5 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  4 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  42

Анвар Бердиев: "Машғулотларда стандарт вазиятларга катта эътибор қаратгандик" News

Анвар Бердиев: "Машғулотларда стандарт вазиятларга катта эътибор қаратгандик"

Про лига 15-туридан ўрин олган "Андижон" – "Турон" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев иштирок этди.




"Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Шу биз кутган нарса яна юз берди. Машғулотларда стандарт вазиятларга эътибор қаратгандик. Бугун ҳам яна шундай ҳолатда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Кейинги ўйинимиз ҳам Кубок доирасида "Андижон"га қарши кечади. Про лигада ҳеч нарса маълум эмас. Ҳамма ўйинлар олдинда турибди. Ҳаёт давом этади, кейинги баҳсларга астойдил тайёргарлик кўрамиз", – деди Бердиев.  

- "Турон" аввалги ўйинларда мазмунли футбол кўрсатаётганди. Бугун жамоа яхши ўйнамагандек. Бунга нима сабаб бўлди?

- Футболда ҳар доимо ҳам сиз кутган нарса рўй бермайди. Балки бунга футболчиларим ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўришгани сабаб бўлгандир. Биринчи бўлимда ўзим ҳам жамоам ўйинидан қониқмадим. Голдан кейин жамоамиз иккинчи таймда ўз ўйинини кўрсата олди. Ҳумоюн Муртозаев ва Азиз Ибрагимовда ҳам ҳисобни тенглаштириш учун вазиятлар бўлди, бироқ омадимиз келмади. Бу ўйинни тахлил қиламиз ва кейинги ўйинларга тайёгарлик кўрамиз. 

- Ҳумоюн Муртозаев бугун йўқолиб қолгандек....

- Мен бундай фикрда эмасман. Қолаверса, "Андижон" ҳимоячилари анча тажрибали ҳисобланади. Муртозаевга ҳам осон бўлгани йўқ. Лекин у вазиятларга эга бўлди. Эсингизда бўлса, биринчи даврадаги ўйинда унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтганди. Бугун ҳам унда имконият бўлди, ундан фойдалана олмади. Ҳужумчи қачон кўзга ташланади? Қачонки, у гол урса, шунда кўзга ташланади. 

- "Андижон" биринчи даврадаги каби бугун ҳам стандарт вазиятдан фойдаланиб кетди. Жамоангиз машғулотларда бунга катта эътибор бермаганмиди?

- Биз машғулотларда стандарт вазиятларга катта аҳамият бердик. Гол ўтказиб юборилган вазиятда ҳам, биз айтган футболчимиз Маматказин билан охиригача кураш олиб бормади ва улар тўп киритди. Лекин машғулотларда бунга эътибор қаратгандик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика