Latest news

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Анвар Бердиев: "Ҳужумчи битта ҳимоячини алдаб ўта олмаса, у ҳужумчи ҳисобланмайди. Исоқов, Ҳамидуллаевлар яна чиқади. Фақат..." News

Анвар Бердиев: "Ҳужумчи битта ҳимоячини алдаб ўта олмаса, у ҳужумчи ҳисобланмайди. Исоқов, Ҳамидуллаевлар яна чиқади. Фақат..."

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Насаф" (1:4) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин, Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик. "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман

- "Шўртан" жамоаси олдига қандай вазифа қўйилган?

- Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Бу йил бизга жуда қийин бўлишини биламиз. Шунга қарамасдан ҳаракат қиламиз. Футболчиларимизнинг кўпи Про лигада ўйнаган. Ўйлайманки, улар ўйиндан-ўйинга ўзларини кўрсатиб боришади.

- Қишда таркибга бир неча нафар футболчилар таклиф қилинди. Мазкур трансферлардан кўнлингиз тўляптими?

- Биз имкон даражасида вазиятимиздан келиб чиқиб футболчи танладик. Истаймизми ёки йўқ Суперлигада футболчиларнинг маҳорати ўйин натижасини ҳал қилиб кетмоқда. Таркибимизга жалб қилинган футболчиларга ишонаман. "Насаф" жамоасида бошқача вазифа. Кўп ёш футболчилар ишончни оқлашга ҳаракат қилишса бундан ҳам кучлироқ ўйнай олишади. 

- Қайси чизиқлар қониқтирмаяпти?

- Тўғрисини айтсам бизнинг оқсаётган чизиғимиз ҳужум нуқтаси бўлиб турибди, қишда ҳам яхши ҳужумчи топишга ҳаракат қилдик. 

- "Шўртан"нинг Суперлигадаги имкониятларини неча фоизга баҳолайсиз?

- Олдиндан бирор нарсани башорат қила олмайман. Ўзимизнинг майдонга қайтсак ғузорлик мухлислар олдида кучлироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Уйда футболчилар ҳам бошқача иштиёқ билан тўп тепади. 

- Жамоа 4 та ўйинда 1 очко ишлади. Кўп очко йўқотяпти. Кейинги ўйин "Навбаҳор"га қарши бўлади. Бу ўйинда ҳимоявий ўйин тактикасида ва натижа учун ўйналадими? Балки ротациялар қилишга ҳаракат қиласизми?

- Бу ўйингача камчиликларимиз устида ишлаймиз. Ҳимоявий тактика ҳар доим иш бериши қийин. Ўзим ҳужумкор ўйин тарафдориман. Агар олдиндаги футболчилар вазиятларни голга айлантира олмаса жуда қийин. Энг яхши ҳимоя ҳужум дегани. 

- Сиз ўйнаган даврда яққол ҳужумчи ажралиб турарди. Анвар Бердиев гол уришини олдиндан ҳамма биларди. Ҳозир нима учун  ҳужумчилар чиқмаяпти? 

- Тўғрисини айтсам индивидуал кучли футболчилар камайиб кетди, чунки кўплар жамовий ўйинга эътибор қаратмоқда. Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп. Агар улар билан ишлашса яна вақти келиб Исоқов, Ҳамидуллаевга ўхшаган футболчилар етишиб чиқади. Агарда ҳужумчи битта ҳимоячини алдаб ўта олмаса у ҳужумчи ҳисобланмайди. Бу менинг шахсий фикрим. Неча йилдан бери Суперлигада легионер футболчилар тўпурар бўлиб келяпти. 

- Муҳриддин Зоиров жамоа билан Суперлигага чиқди. Унинг ўрнини қандай тўлдирмоқчисиз?

- Зоировни жамоада олиб қолмоқчи эдик. Лекин бизнинг таклиф қилган шартларимиз маъқул келмади шекилли бошқа жамоага йўл олди. Ҳозир таркибдаги бор футболчилардан фойдаланиб турамиз. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика