Latest news

14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   25 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  5 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  14 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  15 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  19 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  16

Анвар Бердиев: "Ҳимоячимиз рақиб ҳужумчисига иккита гол совға қилди" News

Анвар Бердиев: "Ҳимоячимиз рақиб ҳужумчисига иккита гол совға қилди"

Про-лиганинг 20-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Хоразм"га қарши ўйин оғир ўтишини билардик. Майдонга мослашиш жараёнидан ўтиб биринчи бўлимнинг ўзидаёқ бир нечта вазиятларни яратдик. Мезбонларда вазиятлар камроқ эди, аммо улар иккита имкониятдан фойдаланиб гол уриб кетишди. Ўзимизнинг ҳимоячимиз қўпол хатога йўл қўйди ва қайсидир маънода "Хоразм" ҳужумчисининг гол киритишига кўмаклашиб юборди.

- Яйпандаги ўйиндаги "Хоразм"нинг ғалабасига тасодиф деб баҳо бергандингиз. Бугун мезбонлар тактик ва жисмоний жиҳатдан устунлик эвазига ғалабага эришдиларми?

- Мен бундай ўйламаган бўлардим. Ўйин давомида кўрдингиз, вазиятлар бизда кўпроқ эди. Аммо футболда шундай, сен урмасанг сенга уришади. Айнан ўтган ўйинда хатога йўл қўйган ҳимоячимиз ўрнида ўйнаган ҳимоячи рақиб ҳужумчисига иккита гол "совға" қилди. Биргина футболчини айтмаса, жамоамиз вакилларининг бугун кўрсатган ўйинларидан миннатдорман.

— Ҳумоюн Муртозаев нега қайдномага киритилмади? 

— Муртозаев машғулотлар вақтида жароҳат олди ва биз уни Хоразмга олиб келишни лозим топмадик.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика