Latest news

17:09"Бунёдкор" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 17:00Суперлига. ОКМК – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  25 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  0 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  15 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  5 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  6 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  17

Анвар Бердиев: "Ҳеч бир натижа осонликча қўлга киритилмаяпти" News

Анвар Бердиев: "Ҳеч бир натижа осонликча қўлга киритилмаяпти"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Зомин" - "Турон" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Авваламбор, Ўзбекистон аҳлини, барча футбол мухлисларини кириб келаётган Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Аввал ҳам таъкидлагандим, Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Гувоҳ бўлганингиздек, ҳеч бир натижа осон қўлга киритилмаяпти.

Яратиб берилаётган шароитлар учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, узоқ масофа бўлишига қарамасдан стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат. Келгуси ўйинларда яна ғалабаларга эришиб асосий мақсадимиз йўлида интилишда давом этамиз.

- Кореялик футболчи Ким Бо Йонг нега захирада қолиб кетди?

- Ким Бо Йонг аввалги турларда мунтазам ўйнади. Биз уни иккинчи бўлимда майдонга тушириб олдинги чизиқдаги тезкорликни кучайтирмоқчи эдик. Лекин, ўйин давомида вазият ўзгариб кетди. Бундан ташқари ҳужумчимиз Хумоюн Муртазоев айни дамда юқори даражада ўйин намойиш этмоқда.

- Иккинчи бўлимда майдонга туширилган Сиёвуш Хабибуллоевнинг яна захирага олиниши Саидафзалхон Аҳроровнинг қизил карточка олиши билан боғлиқми?

- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Аҳроров қизил карточка олиб майдонни тарк этгач, унинг ўрнини тўлдириш учун Сиёвуш Хабибуллоевни захирага олдик. Ярим ҳимоячи ўрнига ҳимоячини майдонга туширдик.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика